← Назад
Решение #2851501 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2502/2161-сонли иқтисодий иш
судья Б.С.Убайдуллаев
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
2025 йил 6 ноябрь
Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.С.Убайдуллаев раислигида,
Г.Базарбаева котиблигида, даъвогар вакили
Р.Таджимуратов (2025 йил
29 октябрь кунги 31-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Қ.Садуллаев
(2025 йил 22 январь кунги ЖЕ-02-06/189-10-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Элликқалъа тумани фермерлар кенгашининг даъвогар “Лазизахон
пиллакор” фермер хӯжалигининг манфаатида жавобгар “Ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамиятидан 79 918 115 сўм моддий зарар ва бой
берилган фойдани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни
Беруний туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қўйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Элликқалъа тумани фермерлар кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб
юритилади) “Лазизахон пиллакор” фермер хӯжалигининг (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятидан (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) 79 918 115 сўм моддий зарар ва бой берилган фойдани
ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Элликқалъа тумани қишлоқ хўжалик бўлими ва
Элликқалъа тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси (бундан буён
матнда учинчи шахслар деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари даъво талабларини қаноатлантиришни
рад қилишни сўради.
Кенгаш ва учинчи шахслар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган бўлса ҳам уларнинг вакиллари суд мажлисида
иштирок қилмади.
Суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-170-моддаларига
мувофиқ Кенгаш ва учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризани
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
55-моддасининг
биринчи-учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кӯра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия
билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Энергия
таъминоти шартномасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам
назарда тутилиши мумкин.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил
1 март куни “Юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар
учун электр таъминоти учун” шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг
1.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга уланган тармоқ орқали электр энергиясини
етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар даъво аризасида жавобгар билан электр энергия таъминоти
шартномаси тузилганлиги, фермер хўжалик ер майонларини насос орқали
сўғориши, жавобгар томонидан узрсиз сабалар билан фермер хўжалик фойдаланиб
ўтирган трансформатор орқали токдан ўчириб қўйилганлиги, жавобгар томонидан
мурожаатлари оқибатсиз қолдирилганлиги, 2024 йили июнь-июль ойларида оқава
сув етказиб берилмаганлиги сабабли пахта сотиш ва етказиб бериш шартномасига
асосан 11 610 кг пахта ўрнига, сувсизлик сабабли 8 801 кг пахта етказиб
берилганлиги, ушбу шартномага асосан 2 801 кг пахта етказиб берилмаганлиги
сабабли 19 278 190 сўм (8 801 кг х 6 882 610 сўм) бой берилган фойда, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 сентябрь кунги 574-сонли
қарорига асосан 1 тонна пахта учун 1 000 000 сўм субсидия ажратилишини
инобатга олганда 2 809 000 сўм (2 809 кг х 1 000 000 сўм), жами 22 087 190 сўм
(19 278 190 сўм + 2 809 000 сўм) бой берилган фойда миқдорида зарар
кўрганлигини, бундан ташқари даъвогар ўз балансидаги трансформаторни ўз
ҳисобидан ремонт қилиш натижасида 25 000 000 сўм харажат қилганлиги, сифатли
энергия етказиб берилмаганлиги, лимит чегирмалардан фойдаланмаганлиги
сабабли 32 330 925 сўм зарар кўрганлгини билдириб, жавобгардан жами
79 918 115 сўм (22 087 190 сўм + 25 000 000 сўм + 32 330 925 сўм ) зарарни
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 май кунги
319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш”
Қоидаларининг 15-бандига асосан жавобгар истеъмол қилинган электр энергияси
учун тўлов электр таъминоти шартномасида белгиланган миқдорларда ва
муддатларда амалга оширилмаган тақдирда, шунингдек, ЭҲНАТга уланган ва
олдиндан тўланган маблағ тугагандан сўнг электр энергияси учун олдиндан
тўловни амалга ошириш қурилмасига эга ҳисоблагич мавжуд бўлган
истеъмолчиларни электр тармоқларидан узишга ҳақли.
Даъвогарнинг электр энергиядан қарзи мавжудлиги сабабли 2022 йил
7 май куни электр тармоғидан узилган ва шу далолатнома тузилган.
Қорақалпоғистон Республикаси судининг 4-2302-2402/1775-сонли иш бўйича
2025 йил 25 март кунги қарори ва ижро варақасига кўра, даъвогарнинг электр
энергиядан 2 450 000 сўм қарзи мавжуд бўлган ва ундирилган.
Бундан ташқари “ O’S ON LUS R” масъулияти чекланган жамияти
билан тузилган 6686383-сонли олди-сотди шартномаси ва қўшимча келишувга
асосан 2 801 кг пахта етказиб берилмаганлиги ҳолати даъвогарнинг электр
тармоғидан ажратилганлиги учун сувсизлик юзага келганлиги, сувсизлик сабабли
вужудга келганлиги ўз тасдиғини топмади.
Қолаверса, Элликқалъа тумани сув етказиб бериш хизмати давлат
муассасасининг 2025 йил 23 октябрдаги 01/02-301-сонли хатида даъвогарнинг экин
майдонларини сув билан таъминлаш учун 2023 йили ўзи оқар сув олиш нуқтаси
қуриб берилганлиги қайд этилган.
Шу сабабли даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгар томонидан узрсиз
сабалар билан фермер хўжалик фойдаланиб ўтирган трансформатор орқали токдан
ўчириб қўйилганлиги, жавобгар томонидан мурожаатлари оқибатсиз
қолдирилганлиги, 2024 йили июнь-июль ойларида оқава сув етказиб
берилмаганлиги сабабли пахта сотиш ва етказиб бериш шартномасига асосан
11 610 кг пахта ўрнига, сувсизлик сабабли 8 801 кг пахта етказиб берилганлиги,
ушбу шартномага асосан 2 801 кг пахта етказиб берилмаганлиги, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 сентябрь кунги 574-сонли
қарорига асосан 1 тонна пахта учун 1 000 000 сўм субсидия ажратилишини инобатга
олганда 2 809 000 сўм (2 809 кг х 1 000 000 сўм), жами 22 087 190 сўм
(19 278 190 сўм + 2 809 000 сўм) бой берилган фойда миқдорида зарар кўрганлиги
ҳақидаги важлари асоссиз ҳисобланади.
Даъвогар ўз балансидаги трансформаторни ўз ҳисобидан ремонт қилиш
натижасида 25 000 000 сўм харажат қилганлиги важлари ҳам асоссиз ҳисобланади.
Чунки, энергия етказиб бериш шартномасида жавобгар трансформаторни ремонт
қилиш учун даъвогар оомонидан сарф қилинган харажатларини қоплаб бериш
мажбуриятини олмаган. Қолаверса даъвогарнинг трансформаторни ремонт қилиш
натижасида 25 000 000 сўм харажат қилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд
эмас.
Даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгар томонидан сифатли энергия
етказиб берилмаганлиги, лимит чегирмалардан фойдаланмаганлиги сабабли
32 330 925 сўм зарар кўрганлгини билдириб, жавобгардан жами 79 918 115 сўм
(22 087 190 сўм + 25 000 000 сўм + 32 330 925 сўм ) зарарни ундириш ҳақидаги
важлари ҳам асоссиз ҳисобланади.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
31 май кунги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан
фойдаланиш” Қоидаларининг 15-бандига асосан даъвогарнинг электр энергиядан
қарзи мавжудлиги сабабли 2022 йил 7 май куни электр тармоғидан узилган ва шу
далолатнома тузилган. Шу сабабли даъвогарга электр энергия етказиб бериш
тўхтатилган.
Шу сабабли даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад қилиниши
лозим.
Ўзбекистон
Республикасининг
Иқтисодий
процессуал
кодекси
68-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак деб
белгиланган.
Ўзбекистон
Республикасининг
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу боис, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни,
Ӯзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги «Фермер,
деҳқон хӯжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш
бӯйича ташкилий чора-тадбирлар тӯғрисида»ги ПҚ-3318-сонли қарорининг
3-бандига асосан Элликқалъа тумани фермерлар кенгаши давлат божи тўлашдан
озод қилинганлигини инобатга олишни, давлат божи ундирмасликни, тўланган
почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Элликқалъа тумани фермерлар кенгашининг даъвогар “Лазизахон пиллакор”
фермер хӯжалигининг манфаатида берган даъво аризасини қаноатлантириш рад
қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Қорақалпоғистон
Репсубликаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик
муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Б.С.Убайдуллаев