← Назад
Решение #2851524 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 131 | — | law | |
| нинг | 15 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2502/809-сонли иш
судья Д.И.Давлетов
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Қўнғирот тумани
2025 йил 6 ноябрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.И.Давлетовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг котиблигида, ХХдаъвогар
ХХнинг манфаатида жавобгар ХХ ҳисобидан 400.000.000 сўм асосий қарз ва
12.000.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
тарафлардан даъвогар вакили ХХ (2025 йил 24 сентябрдаги 1002054-сонли
ордерга асосан), жавобгар вакиллари ХХ (2025 йил 22 октябрдаги 161-сонли
ишончномага асосан) ва ХХ (2025 йил 22 октябрдаги 162-сонли ишончномага
асосан)
иштирокида,
суд
биносида
очиқ
суд
мажлисида
видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ХХ(бундан буён матнда ХХ деб юритилади) ХХ (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида судга ариза билан мурожаат этиб,
ХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 400.000.000
сўм асосий қарз ва 12.000.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
ХХ ўз даъво аризасида суд муҳокамасини ХХ вакили иштирокисиз
кўришни сўраган. Шу боис, суд суд муҳокамасини ХХ вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ва жавобгар вакиллари тарафлар
ўртасида 2025 йил 3 ноябрда медиатив келишуви тузилганини маълум қилиб,
даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда даъвогар ва жавобгар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъвони кўрмасдан қолдиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра, тарафлар низони
келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай
иш бўйича тузилиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши
мумкин.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонуни (бундан буён
матнда Қонун деб юритилади)нинг 15-моддасига мувофиқ, медиация
тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади.
Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш
жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин.
Қонуннинг 16-моддасига асосан, медиацияни қўллаш тўғрисидаги
келишув шартномадаги унинг таркибий қисми бўлган шарт тарзида ёки
алоҳида келишув тарзида ёзма шаклда тузилади.
Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда тарафлар ўртасида келиб
чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёки муайян низолар медиация
тартиб-таомилини амалга ошириш йўли билан ҳал этилиши кераклиги
ҳақидаги қоида бўлиши лозим.
Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда низо предмети ҳақидаги,
медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, медиация
тартиб-таомилини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларда тарафларнинг
иштирок этиш шартлари ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши мумкин.
Қонуннинг 17-моддасига кўра, судда иш қўзғатилганидан кейин
медиация тартиб-таомилини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари
процессуал қонунчиликда белгиланади.
Низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган
тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари
ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув
тузилган ҳоллар мустасно.
ИПК 107-моддасининг 1-қисим 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суд даъвони кўрмасдан
қолдиради.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 18моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат
божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак.
Суд, тақдим этилган медиатив келишувини ҳамда иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, тарафлар ўртасида имзоланган медиатив келишуви қонун
талаблари асосида расмийлаштирилган деб топиб, даъвони кўрмасдан
қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни ҳамда давлат божини ундирмасликни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги
қонуннинг 15, 16, 17-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 118, 130, 131, 195-моддаларини қўллаб, суд
ажрим қилади:
Даъво кўрмасдан қолдирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан даъвогар ХХ фойдасига 41.200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит
ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
103.000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур ажрим устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
judgecode
Д.И. Давлетов