← Назад
Решение #2851527 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| онуни | 238 | — | law | |
| онуни | 239 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8288-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
2025 йил 6 ноябрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, С.Исмоиловнинг котиблигида,
аризачи вакили – М.Туйғунов (раҳбар), муваққат бошқарувчи А.Ибрагимов
иштирокида, аризачи « uh mm d li ng r SSS» хусусий корхонасининг
қарздор – «Hum Dun » хусусий корхонасига нисбатан киритган аризаси
бўйича қўзғатилган 4-1901-2504/8288-сонли иқтисодий ишни кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
« uh mm d li ng r SSS» хусусий корхонаси (бундан буён матнда
аризачи ёки кредитор деб юритилади) Термиз туманлараро иқтисодий судига
ариза билан мурожаат қилиб, «Hum Dun » хусусий корхонаси (бундан
буён матнда қарздор деб юритилади)га нисбатан тўловга қобилиятсизлик деб
топишни сўраган.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 сентябрдаги
ажрими Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Давлат
активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасига
юборилган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризадаги талабини
қўллаб-қувватлаб, суддан уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи қарздорда тўловга
қобилиятсизлик аломатлари мавжудлигини, “Миллийбанк” АТБ талабнолма
бермаганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантириш ҳақида фикр
билдирди.
Суд, аризачининг тушунтиришини тинглаб, ишда тўпланган
ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга кўра, аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Аниқланишича, дастлаб " UH
D LI NGOR SSS" хусусий
корхонаси судга ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг аризасида жавобгар
"HU O DUNYO" хусусий корхонасидан ўзининг фойдасига 700 000 000 сўм
асосий қарз, 7 000 000 сўм ҳакамлик йиғимини ундириш ҳақидаги
Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлар Арбитражи Муҳокамаси» МЧЖ
ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик судининг 2024 йил 19
сентябрдаги 19-2024-01/11-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш
учун ижро варақаси беришни сўраган.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 17 октябрдаги
ажрими билан "HU O DUNYO" хусусий корхонаси ҳисобидан аризачи
" UH
D LI NGOR SSS" хусусий корхонаси фойдасига 700 000 000
сўм асосий қарз, 7 000 000 сўм ҳакамлик йиғимини ундириш ҳақидаги
Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлар Арбитражи Муҳокамаси» МЧЖ
ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик судининг 2024 йил 19
сентябрдаги 19-2024-01/11-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш
учун ижро варақаси берилган.
Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими томонидан 2025 йил
19 мартда ижро иши қўзғатилган бўлса-да, суд ҳужжатининг ижроси
таъминланмаган. Мазкур иш буйича қарздорлик тўланмаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 700 000 000 сум асосий қарздорликни
тулаб берилмасдан жавобгар томонидан асоссиз буйин товлаб келинган.
Даъвогар томонидан жавобгарга огохлантириш хатлари юборилган
бўлса-да, жавобгар томонидан окибатсиз колдирилган, шунингдек тулов
амалга оширилмаган. Бироқ, жавобгар қарзини шу вақтгача тўлаб бера
олмаган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 5-моддасига кўра, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар
тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор
томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса,
судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича
кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги тўловга
қобилиятсизлик аломатлари деб ҳисобланади
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчиликда
белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги
ва (ёки) ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантирмаганлиги
муносабати билан тугатиш тўғрисида ўзига нисбатан қарор қабул қилинган
юридик шахснинг мол-мулки қиймати кредиторларнинг талабларини
қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, бундай юридик шахс ушбу Қонунда
назарда тутилган тартибда тугатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 239-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд тугатилаётган
юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади, тугатиш бошқарувчисини
тайинлайди.
Кредиторлар йиғилишининг 2025 йил 4 ноябрдаги йиғилиш баёни
қарорига кўра муваққат бошқарувчисига аризачи ҳисобидан меҳнатга ҳақ
тўлашнинг энг кам миқдорини 10 баравари миқдорида иш ҳақи белгиланган.
Шунга кўра суд, аризачининг талабини қаноатлантиришни, қарздорни
банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни ҳамда
тугатиш бошқарувчиси этиб А.Ибрагимовни тайинлашни, кузатув тартиб
таомили тугатишни лозим топади.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини
муҳокама қилиб, қарздордан аризачига олдиндан тўлаб чиқилган 41200 сўм
почта харажати ва 618000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг
118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ариза қаноатлантирилсин.
Қарздор «Hum Dun » хусусий корхонаси (ИНН 307718681) умумий
тартибда тўловга қабилиятсиз деб топилсин ва уни тугатишга доир иш
юритиш бошлансин.
Тугатиш бошқарувчиси этиб А.Ибрагимов тайинлансин ва унга
Ўзбекистон
Республикаси
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Қонунининг 53-54,147-моддаларида назарда тутилган «Hum Dun »
хусусий корхонасини банкрот деб топиш, тугатишга доир иш юритишни
бошлаш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш ҳамда мазкур қонунда
белгиланган тартибда тугатишга доир иш юритишни ўтказиш натижалари
ҳақидаги ҳар ой судга оралиқ ҳисобот тақдим этиш ва якуний ҳисоботни
2026 йил 6 апрелга қадар судга тақдим этиш мажбуриятлари юклатилсин.
Қарздор «Hum Dun » хусусий корхонасидан аризачи « uh mm d li
ng r SSS» хусусий корхонаси фойдасига 41200 сўм почта харажати ва
618000 сўм давлат божи ундирилсин.
А.Ибрагимов зиммасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан
тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш” Қоидалари 3-бандига
мувофиқ, 2 ой муддатда тайинланган вақтдан бошлаб мазкур Қоидаларда
назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича хулоса тақдим
этиш мажбурияти юклатилсин.
«Hum Dun » хусусий корхонасига уч иш кунида бухгалтерия ва
бошқа ҳужжатларни муҳр ва штампларни моддий ва бошқа
қимматликларни тугатиш бошқарувчисига топшириш мажбурияти
юклатилсин.
Кузатув тартиб таомили тугатилсин.
Муваққат бошқарувчи А.Ибрагимовга «Hum Dun » хусусий
корхонаси ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 10
баравари миқдорида ойлик иш ҳақи тўланиши тасдиқлансин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин ва ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхалари тарафларга, суд тугатиш
бошқарувчисига ва Термиз туман ҳокимлигига юборилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан ўн кун ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест)
беришлари мумкин.
Судья
Ж.Ачилов