← Назад
Решение #2851531 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2501/3919-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН НОМИДАН
Ҳ Л РЕСПУБЛИКАСИ ҚИЛУВ Қ Р РИ
2025 йил 06 ноябрь
Ғиждувон тумани
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида,
судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, “Элемент прожект груп”
масъулияти чекланган жамияти вакиллари Х.Ғофуров, Ж.Ҳусенов
(ишончнома асосида), “Диёрбек Гулноза Муштарий” хусусий корхонаси
раҳбари Н.Сайфиев иштирокида, даъвогар “Элемент прожект груп”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Диёрбек Гулноза Муштарий”
хусусий корхонасидан 117 320 001 сўм асосий қарз, 17 598 000 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “Элемент прожект груп” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “Диёрбек Гулноза Муштарий” хусусий корхонаси
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 117 320 001 сўм асосий
қарз, 17 598 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ариза тақдим этиб,
қарздорлик қисман тўланганлигини, пенядан воз кечишини маълум қилиб,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони қисман тан
олиб, ҳақиқатдан ҳам қарздорлик мавжудлигини билдириб, даъвонинг пеня
қисмини рад этишни, даъвонинг қолган қисмини қонуний ҳал қилишни
сўради.
ИПКнинг 157-моддаси иккинчи қисмига кўра даъвогар ишни ҳар қандай
инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни
бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ
ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, жавобгар вакилининг кўрсатмаларини
тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни, аризани
иш юритишга қабул қилишни, даъво талабининг пеня қисми бўйича иш
юритишни тугатишни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, маҳсулот етказиб бериш юзасидан
2025 йил 01 февралда 4-сонли шартнома имзоланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, даъвогар
шартномада кўрсатилган маҳсулотларни белгиланган миқдор ва сифатда
жавобгарга етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар ушбу маҳсулотларни қабул
қилиб олиб, унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар ўзининг шартномавий
мажбуриятини лозим даражада бажариб, шартномада назарда тутилган
миқдордаги яъни, умумий қиймати 117 320 001 сўмлик маҳсулотларни
жавобгарга етказиб берган ва ушбу маҳсулотлар ҳисобварақ-фактураларга
асосан жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмига кўра сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида
ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар жавобгарнинг
ишончли вакили томонидан тегишли ҳисобварақ-фактурага асосан қабул
қилиб олинган бўлса-да, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини
лозим даражада бажармасдан, қабул қилиб олинган маҳсулотлар ҳақини
белгиланган муддатларда тўлиқ тўлаб бермаган.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига кўра агар маҳсулот етказиб бериш
шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда
тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини
шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб
олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Шу боис даъвогар судга мурожаат этиб, етказиб берилган маҳсулот
ҳақини ундиришни сўраган.
Жавобгарнинг қабул қилиб олинган маҳсулот учун тўловларни тўлаб
бермаганлиги иш ҳужжатлари ва даъвогар вакилларининг кўрсатмалари билан
тўлиқ тасдиқланади. Шу сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш
талабини 80 780 000 сўмга қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар шартнома шартларидан келиб чиқиб, жавобгардан
17 598 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.5.-бандида етказиб
берилган маҳсулотлар учун ўз вақтида ҳақ тўланмаганда харидор сотувчига
муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Даъвогар томонидан пеня миқдори тўғри ҳисобланган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Даъвогар томонидан суд мажлисида ариза тақдим этилиб, даъво
талабининг пеня қисмидан воз кечишини белдирган.
Суд аризани инобатга олиб пеня ундириш талаби бўйича иш юритишни
тугатишни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар
вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, унинг важ ва эътирозларига тегишли
ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвони қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ
р
р қ и л а д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогарнинг аризаси иш юритишга қабул қилинсин ва пеня ундириш
талаби бўйича иш юритиш тугатилсин.
Жавобгар “Диёрбек Гулноза Муштарий” хусусий корхонасидан:
- даъвогар “Элемент прожект груп” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 80 780 000 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 648 020 сўм давлат
божи ва 41 200 сўм почта;
-Республика бюджетига 525 180 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 175 980 сўм давлат божи даъвогар “Элемент
прожект груп” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса
кассация тартибида шикоят бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
О.Жамилов