Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2501/19262 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 59506e70-9e32-4b31-9acf-5d83b6ea6e59 Claim ID PDF Hash abc53ab26e8b1720... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2501/19262-сонли иқтисодий иш судья: А. Каримов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 6 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг раислигида, суд ёрдамчиси Т.Тўраевнинг котиблигида, Наманган шаҳар прокурори ёрдамчиси А.Юлдашев қатнашувида, даъвогар вакили К.Икрамов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар – ААнинг жавобгар – «ББ» МЧЖ ҳисобидан 8065425 сўм асосий қарз, 1857138 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар – АА судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «ББ» МЧЖ ҳисобидан 8065425 сўм асосий қарз, 1857138 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида прокурор ёрдамчиси даъво талаблари асосли эканлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантириш лозимлиги ҳақида фикр билдирди. Жавобгар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, у вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини ва прокурор фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантириш лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2020 йил 5 февралда қабул қилинган ПҚ-4586-сонли қарори 8-бандига кўра, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) белгиланган. Бунга кўра, жавобгарнинг 2025 йил 28 июндаги 205634464-сонли инвойсга асосан Уйчи тумани, Ахси МФЙда жойлашган “Маъмурий бино ва ёрдамчи бино-иншоотлар қурилиши” объектини қурилиши бўйича даъвогар олдида 8065425 сўм қарздорлиги юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2020 йил 5 февралда қабул қилинган ПҚ-4586-сонли қарори 8-бандига кўра, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) белгиланган. Бундан кўринадики, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш билан боғлиқ даъво талабининг асосли ва уни қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 1857138 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260 – моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 5.2-бандида мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаган тақдирда, 0,4 фоиз пеня ҳисобланиши келишилган. Мазкур ҳолатда, суд шартнома шартлари бузилиши оқибатларига мутаносиб равишда даъвонинг пеня миқдорини камайтиришни ва 800000 сўм ундиришни лозим топади. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлган 412000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, суд ИПК 118,165,170,176,177-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: ААнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «ББ» МЧЖ ҳисобидан даъвогар АА фойдасига 8065425 сўм асосий қарз, 800000 сўм пеня, 412000 давлат божи ва 41200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (прокурор томонидан протест келтирилиши) мумкин. Судья А. Каримов