Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/3931 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID 24f6ab52-6b41-472a-b5ad-fa9297edb756 Claim ID PDF Hash 0d8b6b6d27f51e75... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ажримда жавобгарга ИПК 2034-моддаси ажримда жавобгарга ИПК 2034 law
Суд ИПКнинг 2034-моддаси Суд ИПК 2034 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2501/3931-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ғиждувон тумани 2025 йил 6 ноябрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов, “Mikr kreditb nk” АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят бошқармасининг ЯТТ Каримова Рисолат Зайниддиновнадан 5 142 383 сўм кредит қарздорлиги, 719 178 сўм фоиз қарздорлиги, жами 5 861 561 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Mikr kreditb nk” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят бошқармаси даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, ЯТТ Каримова Рисолат Зайниддиновна (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 5 142 383 сўм кредит қарздорлиги, 719 178 сўм фоиз қарздорлиги, жами 5 861 561 сўм ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур нормага асосан даъвогарнинг даъво аризаси соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда жавобгарга ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик муддатда эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилган. Суд мажлиси бошлангунга қадар даъвогар судга маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар қарздорликни бартараф этмаганлигини баён қилган. Жавобгар томонидан судга ёзма фикр тақдим этилмади. Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд ИПКнинг 2034-моддасига асосан ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 9 августда 2298-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга паррандачиликни ривожлантириш мақсадида парранда ва паррандаларни боқиш учун жиҳозлар харид қилиш фаолиятини ташқил этиш учун 24 ой имтиёзли давр билан 84 ой муддатга 17,5 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм миқдорда кредит ажратиш, жавобгар эса шартнома ва унга илова қилинган жалвалга мувофиқ кредитни белгиланган муддатда қайтариш мажбуриятини олган. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 4.3.3-бандларига кўра қарз олувчи томонидан кредит шартномасига белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда банк кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, шунингдек ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириши мумкин. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаларига мувофиқ, жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни белгиланган тўлов графигига асосан тўлаб бериши назарда тутилган. Даъвогар жавобгарга кредит маблағини ажратиб берган бўлса-да, жавобгар мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Жумладан, 2025 йил 22 август ҳолатида жавобгарнинг банк олдидаги муддати ўтган кредит қарздорлиги 5 142 383 сўм, фоиз қарздорлиги 719 178 сўмни ташкил этган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шу сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, муддати ўтган кредит қарздорлигини ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотномага кўра, суд мажлиси куни ҳолатида жавобгарнинг банк олдида қарзи муддати ўтган кредит қарздорлиги 5 705 397 сўм, фоиз қарздорлиги 2 200 000 сўмни ташкил этган. Шу сабабли суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвони қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ЯТТ Каримова Рисолат Зайниддиновнадан: - даъвогар “Mikr kreditb nk” АТБ фойдасига 5 142 383 сўм кредит қарздорлиги, 719 178 сўм фоиз қарздорлиги ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация тартибида шикоят бериши мумкин. Судья О.Жамилов