← Назад
Решение #2851610 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| ИПК | 33 | — | law | |
| онуни | 21 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****3/****-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья****
Апелляцияинстанцияси судида
маърузачи судья****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТСУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
****
****5йил6 ноябрь
Сурхондарѐ вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатисудьяА.Ҳ.Сафаров
раислигида,
ҳайъат
аъзоларисудья****
ва****даниборат
таркибда,судья
катта
ѐрдамчиси
****нинг
суд
****котиблигида,“Agrobank” акциядорлик тижорат ****– И.Рўзибоев (**** йил 9
сентябрдаги ****-сонли ишончнома асосида),“Kafil sug„urta” акциядорлик
жамияти вакили – ****қосимов (**** йил 8 январдаги 36-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарѐ вилоят
ҳудудий бошқармаси (“Agrobank” акциядорлик тижорат **** манфаатида)нинг
“Kafil sug„urta” акциядорлик жамиятидан****сўм суғурта товони ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган**** йил 02 октябрдаги ҳал
қилув қарори устидан “Kafil sug„urta” акциядорлик жамияти томонидан берилган
апелляция шикояти асосида ишни Сурхондарѐ вилоят суди биносида,
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд **** кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарѐ вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буѐн матнда Палата деб юритилади) “Agrobank” акциядорлик тижорат
**** (бундан буѐн матнда даъвогарѐки ****деб юритилади) манфаатида
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Kafil sug„urta”
акциядорлик жамияти (бундан буѐн матнда жавобгарѐки суғурта ташкилотидеб
юритилади)дан****сўм суғурта товони ундиришни сўраган.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг**** йил 02 октябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб,жавобгардан даъвогар
фойдасига****сўм суғурта товони ундирилган.
Жавобгарҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти билан мурожаат
қилиб, ҳал қилув қароринибекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад
қилиш **** янги қарор қабул қилишни сўраган.Бунга асос қилиб, шикоятда иш
судловга тегишлилик қоидалари бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судида
кўриб чиқилиши лозим бўлса-да, суд ишни судловга тегишлилик қоидаларига зид
равишда кўриб чиққанлиги, тарафлар Палата аъзолари бўлганлиги сабабли Палата
томонидан низони судгача ҳал этиш чоралари кўрилиши лозим бўлганлиги, бироқ
ўзаро келишув чоралари кўрилмаганлиги, шу сабабли даъво аризаси
кўрмасданқолдирилиши, агар бундай тартибни қўллаш имконияти бой берилган
бўлса, иш юритиш тугатилиши лозим бўлганлиги, суд томонидан мазкур
процессуал ҳуқуқ нормаларига амал қилинмаганлиги, суғурта шартномасида
суғурта ҳодисаси бўлиб, қарздорнинг қонунда белгиланган тартибда суғурта
қилдирувчи олдидаги **** **** унинг меҳнат қобилиятини йўқотиши (IваIIгурух
ногиронлиги) ѐки ўлими, кредит шартномасида белгиланган муддат ва шартларда
қарздор томонидан кредит қарздорлигини қайтара олмаслиги ва суд қарорига кўра
кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниши оқибатида Суғурта
қилдирувчи/Наф олувчига зиѐн етказилишига сабаб бўлган ва Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг **** йил 29 ноябрдаги 45-сонли Қарори
бўйича Қарздордан қарзни ундириш бўйича барча чоралар кўрилиб, кутиш
муддати тугаганидан сўнг юзага келган воқеа ҳисобланиши кўрсатилганлиги,
бироқ даъвогар томонидан судга суғурта ҳодисаси юзага келганлигини
тасдиқловчи бирор бир далиллар, яъни қарздорнинг меҳнатга қобилиятини
йўқотганлиги ѐки ўлими ҳолатини тасдиқловчи далиллар **** этилмаса-да, суд
даъво аризасини қаноатлантирганлиги, шартнома шартига кўра суғурта ҳодисаси
юз берса, суғурта қилдирувчи суғурталовчига 5 иш кунида ѐзма хабар бериши ва
суғурта ҳодисасига доир ҳужжатларни **** этиши, **** этилмаган **** суғурта
товонини тўлаш рад этилиши кўрсатилганлиги, бундан ташқари шартномада
суғурта ҳодисаси аломатлари келиб чиққан ****, суғурта қилдирувчи
суғурталовчига 5 иш кунида ѐзма ариза киритиши ва суғурта ҳодисасига доир
ҳужжатларни **** этиши лозимлиги кўрсатилганлиги, бироқ даъвогар томонидан
**** этилмаганлиги, мазкур ҳолатлар қонунчилик талабига кўра суғурта товонини
тўлашни рад этишга асос бўлиши, биринчи инстанция суди эса даъвони
қаноатлантириб, суғурта товонини ундириш **** қарор қабул қилганлигини
кўрсатган.
Суд****иштирок
этганжавобгарвакилиўз
тушунтиришида,апелляция
шикоятива унга киритилган ѐзма тўлдиришниқўллаб-қувватлаб, ундаги ****
такрорлаб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш **** янги қарор қабул
қилишни сўради.
Суд **** иштирок этган даъвогар вакили шикоятни қаноатлантирмасдан
қолдиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъатидаъвогар ва жавобгарвакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни апелляция шикояти билан бирга ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга асосан апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда - ФК деб
юритилади) ****-моддасининг иккинчи қисмига кўра м**** шартномадан, зиѐн
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФК ****-моддасининг биринчи қисмига кўра,мулкий суғурта шартномасига
мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган **** (суғурта
мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир
бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ѐки шартнома қайси шахснинг
фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида
суғурталанган мулкка етказилган зарарни ѐхуд суғурталанувчининг бошқа
мулкийманфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма
(суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) **** олади.
Ишдаги мавжудҳужжатлардан кўринишича,даъвогар ва жавобгар ўртасида
**** йил 4январда“Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан
“Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурига кўра **** кредитни қайтмаслик хатаридан
суғурталаш ****”ги****-сонлиБош шартноматузилган.
Шунга кўра, **** Бойсун филиалитомонидан фуқароХурсанова Зарифа
Тўраевна(бундан буѐн матндафуқароѐки қарздор деб юритилади)га
****
йил21 июлдаги****-сонли кредит шартномасига асосан**** 30**** сўм
миқдорида кредит маблағинингтаъминоти сифатида тарафлар ўртасида **** йил
12 январдаги тузилган ****-****-сонли шартномага асосан қарздорга ****
кредитни қайтмаслик хатаридан суғурталаш бўйича муддати **** йил 11
январгачава умумий суғурта суммаси **** сўмбўлган суғурта полиси **** этган.
Мазкур ҳолатда, низо тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасидан
келиб чиққан.
Аниқланишича, қарздор кредит шартномасишартларинилозим ****
****ганлиги боис,****олдида****кредитбўйичақарздорликюзага келган. Шу
сабабли, ****ушбу қарздорликни ундириш бўйича судга мурожаат этган.
Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туманлараро судининг ****2йил22
декабрдаги ҳал қилув қарорибилан қарздордан****фойдасига****сўм кредит
қарздорлиги ундирилган ваижро этиш учун МИБ Бойсун туман бўлимига
юборилган.
Қарздорнингундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулкимавжуд
бўлмаганлигисабабли,
давлат
ижрочисининг
****3йил24
июлдаги
қароригаасосанЎзбекистон Республикасининг“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддасибиринчи қисмининг 3бандига мувофиқ ижро ишини юритиш тамомланиб, ижро ҳужжати ундирувчига
қайтарилган.
Суғурта шартномасининг 5.1-бандида, суғурта ҳодисаси бўлиб, қарздорнинг
қонунда белгиланган тартибда суғурта қилдирувчи олдидаги пуллик **** ****
унинг меҳнат қобилиятини йўқотиши (I ва II гуруҳ ногиронлиги) ѐки ўлими,
кредит шартномасида белгиланган муддат ва шартларда қарздор томонидан
кредит қарздорлигини қайтара олмаслиги ва суд қарорига кўра кредит шартномаси
муддатидан олдин бекор қилиниши оқибатидаСуғурта қилдирувчи-Наф олувчига
зиѐн етказилишига сабаб бўлганвоқеа ҳисобланилиши кўрсатилган.
Шартноманинг 5.3-бандига мувофиқ,жавобгарга талаб билдирилгунига
қадар даъвогар қарздордан қарзни ундириш чораларини кўриши шарт ва ****
қарздорнинг **** **** учун мол-мулки етарли бўлмаганлиги давлат
ижрочисининг ижро ҳужжатини юқорида қайд этилган “Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси талабига
мувофиқ ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланади.
ФК ****-моддасининг биринчи қисмига асосанмулкий суғурта шартномаси
бўйича суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси юз бергани ўзига маълум бўлганидан
кейин бу **** дарҳол суғурталовчини ѐки унинг вакилини хабардор қилиши
шарт.Агар шартномада хабар қилиш муддати ва (ѐки) усули назарда
тутилганбўлса, бу шартлашилган муддатда ва шартномада кўрсатилган усулда
қилиниши лозим.Агар наф олувчи ўзининг фойдасига тузилган шартнома бўйича
суғурта товонига бўлган ҳуқуқдан фойдаланиш ниятида бўлса, айни шундай ****
наф олувчи зиммасида бўлади.
Даъвогар суғурта шартномасига мувофиқ суғурта ҳодисаси юз
берганлигисабабли,суғурта товонини тўлаш ********3йил27 октябрдаги ****сонлиариза биланжавобгаргамурожаат этган. Бироқ,жавобгар томонидан суғурта
товони тўлаб берилмаган.
Шунга кўра, биринчи инстанция судидаъво талабини асосли деб ҳисоблаб,
даъвони қаноатлантириш ва жавобгардан даъвогар фойдасига****сўм суғурта
товони ундириш**** асосли хулосага келган.
Судлов ҳайъати,апелляция шикоятидаги ишбиринчи инстанция суди
томонидансудловга
тегишлилик
қоидаларибузилган
ҳолдакўриб
чиқилганлиги******** қўшилмайди.
Чунки, суғурта шартномалари жавобгарнинг ****да жойлашган
Сурхондарѐ вилояти филиали ва Сурхондарѐ вилоят агентлиги томонидан
имзоланган ва даъво уларнинг фаолиятидан келиб чиққан.
ИПК 33-моддасининг иккинчи қисмига асосан юридик шахсларга нисбатан
уларнинг алоҳида бўлинмалари фаолиятидан келиб чиқадиган даъволар алоҳида
бўлинмалар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга **** этилади.
Судлов ҳайъати,шикоятдаги Палата томонидан низони судгача ҳал этиш
чоралари кўрилмаганлигисабабли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши, агар
бундай тартибни қўллаш имконияти бой берилган бўлса, иш юритиш тугатилиши
лозим бўлганлиги********ҳамқўшилмайди.
Чунки, “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига биноан,тарафлар ўртасидаги
низоларни судгача ҳал этишни амалга оширишПалатанинг **** эмас, балки
ҳуқуқи ҳисобланади.
Судлов ҳайъати, апелляцияшикоятидагидаъвогар томонидан судга суғурта
ҳодисаси юзага келганлигини тасдиқловчи далиллар, яъни қарздорнинг меҳнатга
қобилиятини йўқотганлиги ѐки ўлими ҳолатини тасдиқловчи далиллар ****
этилмаса-да, суд даъво аризасини қаноатлантирганлиги**** **** қўшилмайди.
Чунки, суғурта шартномасининг 5.1-бандида, кредит шартномасида
белгиланган муддат ва шартларда қарздор томонидан кредит қарздорлигини
қайтара олмаслигиҳамсуғурта ҳодисаларидан бири сифатида кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда, қарздорнингмеҳнат қобилиятини йўқотганлигиѐки ўлимини
тасдиқловчи ҳужжатларни **** этиш талаб қилинмайди.
Судлов ҳайъати, шикоятдагишартнома шартига кўра суғурта ҳодисаси юз
берса, суғурта қилдирувчи суғурталовчига 5 иш кунида ѐзма хабар бериши ва
суғурта ҳодисасига доир ҳужжатларни **** этиши, **** этилмаган **** суғурта
товонини тўлаш рад этилиши кўрсатилганлиги, бундан ташқари шартномада
суғурта ҳодисаси аломатлари келиб чиққан ****, суғурта қилдирувчи
суғурталовчига 5 иш кунида ѐзма ариза киритиши ва суғурта ҳодисасига доир
ҳужжатларни **** этиши лозимлиги кўрсатилганлиги, бироқ даъвогар томонидан
**** этилмаганлиги, мазкур ҳолатлар қонунчилик талабига кўра суғурта товонини
тўлашни рад этишга асос бўлиши**** **** ҳам қўшилмайди.
Чунки, ФКнинг ****-моддасида,мулкий суғурта шартномаси бўйича
суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси юз бергани ўзига маълум бўлганидан кейин
бу **** дарҳол суғурталовчини ѐки унинг вакилини хабардор қилиши шартлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Олий суди Пленумининг **** йил 29 ноябрдаги “Судлар
томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 45-сонли
Қарорининг12-бандидаФКнинг****-моддасидасуғурта қилдирувчи (наф олувчи)
суғурта ҳодисаси юз берганлиги **** мулкий суғурта шартномасида белгиланган
муддат ва усулда суғурталовчини хабардор қилиш **** белгиланганлиги,суғурта
қилдирувчи зиммасига **** суғурта ҳодисаси **** муайян **** ва усулда хабар
бериш **** юкланганлиги, қонун билан суғурта қилдирувчига (наф олувчига)
ушбу хабарнома билан бир **** суғурта тўловини олиш учун лозим бўлган барча
зарур ҳужжатларини **** қилиш **** юкланмаганлиги **** тушунтириш
берилган.
Судлов ҳайъати, жавобгарнинг апелляция шикоятига киритилган ѐзма
тўлдириши ва суд **** тушунтиришидаги шартноманинг 2.1.9-бандида
кўрсатилганидек, кутиш даврига риоя қилмаганлиги, яъни ушбу ҳолатда кредитни
сўндириш муддати тўлиқ тугамаганлиги ѐки суғурта шартномаси бекор
қилинмаганлиги сабабли суғурта товонини ундириш рад этилиши лозимлиги ****
**** қўшилмайди.
Чунки, тарафлар ўртасида тузилган**** йил 4январдаги****-сонлиБош
шартноманинг 2.1.10-банди ва**** йил 12 январдаги ****-****-сонли
шартноманинг 2.1.8-бандигакўра кутиш даври – шартномада кўрсатилган давр
бўлиб, у тугаши билан суғурта ҳодисаси содир бўлган ҳисобланади.Кутиш даври,
кўрсатилган воқеалардан қайси бири аввал содир бўлишидан келиб чиқиб, кредит
шартномасида кўрсатилган кредитни сўндириш муддати тўлиқ тугагандан кейинги
куни ѐки суғурта қилдирувчи зиѐн кўриш эҳтимоли юзага келган куни
бошланади.Кутиш даври – 15 (ўн беш) каленьдар куни ҳисобланади.
Шартномаларнинг мазмунига кўра суғурта қилдирувчи зиѐн кўриш
эҳтимоли юзага келган куни ҳам кутиш даврининг бошланиши ҳисобланади.Яъни,
давлат ижрочисининг қарздорнинг**** **** учун мол-мулки етарли
бўлмаганлигисабабли ижро ишини тамомлаш ва ижро ҳужжатиниундирувчига
қайтариш тўғрисидаги қарориқабул қилинган куни кутиш даври бошланган
ҳисобланади.Даъвогар томонидан эса, кутиш даври тугагандан сўнг, суғурта
товонини тўлаш **** жавобгарга талаб билдирилган.
Баѐн қилинганлардан кўринадики, апелляция шикоятида билдирилган ****
асоссиз бўлиб, биринчи инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаган ҳолда,даъво аризасидаги****сўмсуғурта товонини
ундириш талабини қаноатлантирган.
ИПК ****-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни апелляция
инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлигини ва асослилигини текширади.Суд янги далилларни текшириши ва
янги фактларни аниқлаши мумкин.
ИПК ****-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баѐн
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва
(ѐки)процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ѐхуд
нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш
ѐки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК ****-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ****.
Баѐн қилинганларга асосан судлов ҳайъати,апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ихтиѐрийтўланган**** сўм давлат божи ва
****сўм почта ****ни жавобгар зиммасида қолдиришни, жавобгардан **** сўм
видеоконференцалоқа режими **** ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг ****, ****, ****-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ аро р қ и л а д и:
“Kafil sug„urta” акциядорлик жамияти томонидан берилганапелляция
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Термизтуманлараро иқтисодий судининг**** йил 02 октябрдагиҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Kafil sug„urta” акциядорлик жамиятиданЎзбекистон Республикаси Олий
судининг депозитига **** сўм видеоконференцалоқа режими **** ундирилсин.
Ижро **** берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан Сурхондарѐ вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
ҳайъат аъзолари
А.Ҳ.Сафаров
****
****