Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1803-2501/3435 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья QODIROV ALIBEK DAVRONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1b392c64-4ca4-4575-bbf8-1ec59829d2fe Claim ID PDF Hash 2608a62024689975... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 53-моддаси онуннинг 53 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
онунининг 54-моддаси онуни 54 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
тисодий суд учун мажбурийдир ИПК 74-моддаси тисодий суд учун мажбурийдир ИПК 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1803-2501/3435-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 6 ноябрь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Қодиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида, аризачи ***********************нинг, жавобгар “***********************” МЧЖга нисбатан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларсиз, яъни тегишли хулоса олмасдан фаолиятни (ҳаракатни) амалга оширганлиги боис, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ЎРҚ-701-сонли Қонунининг 4-иловаси 2-бўлими 39-бандига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробари, яъни 75.000.000 сўм миқдоридаги жаримани, ваколатли органни хабардор қилмасдан маҳсулот сотганлиги учун Қонуннинг 4-иловаси 3-бўлими 15-бандига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробари, яъни 37.500.000 сўм миқдоридаги жаримани ва тўланган суд харажатларини ундириш ҳақидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили С.Шомилов (ишончнома асосида), жавобгар вакили И.Хужамқулов (ишончнома асосида)лар иштирокида Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризачи *********************** (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “***********************” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларсиз, яъни тегишли хулоса олмасдан фаолиятни (ҳаракатни) амалга оширганлиги боис, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибтаомиллари тўғрисида”ги ЎРҚ-701-сонли Қонунининг 4-иловаси 2-бўлими 39-бандига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробари, яъни 75.000.000 сўм миқдоридаги жарима, ваколатли органни хабардор қилмасдан маҳсулот сотганлиги учун Қонуннинг 4-иловаси 3-бўлими 15-бандига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробари, яъни 37.500.000 сўм миқдорида жами 112.500.000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили аризада келтирилган важларни қўллаб-қуватлаб, текширувга кўра “***********************” МЧЖда Ўзенергоинспекция Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасидан тегишли тартибда хулоса олмаганлиги маълум бўлганлигини, Шунингдек, Жамият Аи-80, ЖЕТ А-1 авиакеросин ва мазут маҳсулотларини юқоридаги Қонун талабларига зид равишда нефть маҳсулотларини сотиш фаолияти бўйича тасдиқнома олмасдан ваколатли органни хабардор қилмасдан “***********************” МЧЖ орқали 2 маҳсулот товар хом-ашё биржа савдолари орқали харидорларга сотилганлиги, сотилган маҳсулот пуллари “***********************” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказилганлигини, ушбу ҳолат Тошкент туманлараро маъмурий суднинг ҳал қилув қарори билан ҳам тасдиқланишини таъкидлаб, ариза талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ариза талабларига эътироз билдириб, жамият томонидан ҳеч қандай нефт маъсулотлари биржа савдолари орқали харидорларга сотилмаганлигини, “***********************” МЧЖга қайта ишлаш учун маҳсулот етказиб берганлигини, “***********************” МЧЖ эса маҳсулотларни қайта ишлаб ўзлари сотганлигини, буни товар хом-ашё биржа савдолари орқали тузилган шартномалари билан ҳам исботлашини, “***********************” МЧЖ ўзига тегишли қисмини олиб қолиб қолган сотилган маҳсулотлар пуллари “***********************” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказилганлигини, Тошкент туманлараро Маъмурий суднинг ҳал қилув қарорига нисбатан апелляция шикояти киритилганлигини таъкидлаб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, муҳокама қилиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, Ўзэнергоинспекция ходимлари томонидан Инспекциянинг 2025-йил 5-майдаги 85Т-сонли ва 23-майдаги 96-сонли буйруғига асосан, “***********************” МЧЖда текширув ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 22-февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартибтаомиллари тўғрисида ягона Низомнинг 5-иловаси 1-бандида бир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар ва технологик нефть-газ объектлари (қурилмалари)да қўлланиладиган янги қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулоса олиши кераклиги белгилаб берилган. Бироқ, текширувда “***********************” МЧЖ Ўзэнергоинспекция Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасидан тегишли тартибда хулоса олмаганлиги маълум бўлган. Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 14-июлдаги "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб таомиллари тўғрисида"ги ЎРҚ-701-сон Қонунининг 4 иловаси II бўлим 39-бандига асосан, Бир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар ҳамда технологик нефть-газ объектларида (қурилмаларида) қўлланиладиган 3 янгидан қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналарининг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисидаги хулоса олмаслик учун жарима миқдори 200 базавий ҳисоблаш миқдорида деб белгиланган. Шунга кўра, Ўзэнергоинспекция томонидан жавобгарга Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 14-июлдаги "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб таомиллари тўғрисида"ги ЎРҚ-701-сон Қонунининг талабларини бузиб, мазкур соҳада ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун 2025-йил 16-июндаги 197-сонли қарор билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробари миқдорида жарима солинган. Шунингдек, Жамият Аи-80, ЖЕТ А-1 авиакеросин ва мазут маҳсулотларини юқоридаги Қонун талабларига зид равишда нефть маҳсулотларини сотиш фаолияти бўйича тасдиқнома олмасдан ваколатли органни хабардор қилмасдан жами 2025.9 млрд сўмлик 260 054,456 тон маҳсулот Товар хом-ашё биржа савдолари орқали харидорларга сотилганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 14-июлдаги "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб таомиллари тўғрисида"ги ЎРҚ-701-сон Қонунининг 4 иловаси III бўлим 15-бандига асосан, Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизел ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек, техник мойлар ва мойлаш материалларини) сотиш фаолиятини, бундан заводда идишларга қадоқланганлари мустасно, бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақидаги хабарнома учун жарима миқдори 100 базавий ҳисоблаш миқдорида деб белгиланган. Шунга кўра, Ўзэнергоинспекция томонидан жавобгарга жамият томонидан ваколатли органни хабардор этмасдан фаолиятни амалга оширганлик, шунингдек хабардор қилиш тартибида фаолият юритиш учун белгиланган талаблар ва шартларнинг бажарилганлиги юзасидан ваколатли органга ёлғон ёки нотўғри маълумотлар берганлик учун 2025-йил 16-июндаги 197-сонли қарор билан 2021-йил 14-июлдаги "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги ЎРҚ-701-сон Қонунининг 4-иловаси III бўлим 15-бандига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробари миқдорида жарима солинган. "***********************" МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 14-июлдаги "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб таомиллари тўғрисида"ги ЎРҚ-701-сон Қонунининг талаблари бузилиб, мазкур соҳада ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун мазкур Қонуннинг 52 ва 53-моддаларига асосан Ўзенергоинспекция томонидан 2025-йил 16-июнда жарима солиш тўғрисида 197-сон қарор қабул қилинган ва 4 Қонунда белгиланган тартибда қарор нусхаси "***********************" МЧЖга ижро қилишлик учун юборилган бўлсада, корхона томонидан бугунги кунга қадар қарор ижроси таъминланмаган ва жарима суммаси тўланмаган. Қонуннинг 53-моддасига кўра, жарима солиш учун асос бўлган ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида ваколатли орган жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилади. Жарима солиш тўғрисидаги қарор ваколатли органнинг биринчи раҳбари (унинг ўрнини босувчи шахс) томонидан имзоланади ва бир иш куни ичида ҳуқуқбузарга юборилади. Қонуннинг 55-моддасига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарор юборилган кундан эътиборан бир ой ичида ҳуқуқбузар ушбу қарорда назарда тутилган жарима суммасини ихтиёрий равишда тўлаши мумкин. Жарима солиш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган жарима суммаси миқдорининг етмиш фоизи ҳуқуқбузар томонидан ихтиёрий равишда тўланган ҳамда лицензияни, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки хабарнома юбориш тўғрисидаги ариза билан ваколатли органга мурожаат қилинган тақдирда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган суммасини тўлашдан озод этилади. Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ваколатли орган томонидан ҳуқуқбузарнинг ўз фаолиятини қонунчилик ҳамда лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари талаблари ва шартларига мувофиқ амалга ошириши учун зарур шароитлар яратилади ҳамда ёрдам кўрсатилади. Қонунининг 54-моддаси биринчи қисмига кўра, жарималар миқдорлари амалга ошириладиган фаолиятнинг (ҳаракатларнинг) ҳар бир тури бўйича хавф даражаси ҳамда муддатдан келиб чиққан ҳолда ушбу Қонуннинг 4-иловасида белгиланади. Қонуннинг 56-моддасига кўра, ҳуқуқбузар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисидаги аризани судга белгиланган тартибда беш иш куни ичида киритади. Суднинг жаримани ундириш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарорини ижро этиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади. Жавобгарни жаримага солиш ҳақидаги қарор бекор қилинмаган ёки ўзгартирилмаган. Шу боисдан қўлланилган жарима жавобгар томонидан ихтиёрий муддатда тўланмаганлиги сабабли даъвогар жаримани ундириш ҳақида судга мурожаат қилган. Шунингдек, жавобгар "***********************" hJ томонидан Тошкент туманлараро маъмурий судига ***********************нинг 2025йил 16-июндаги 197-сонли қарорини 3-4-бандларини ва ушбу қарорни ўз кучида қолдириш ҳақида Апелляция кенгашининг 2025 йил 29 июлдаги 8-сонли баёнидаги 5 қарорни ҳақиқий эмас деб топишни сўраб ариза билан мурожаат қилган. Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 8 октябрдаги 5-1001-2511/2143-сонли ҳал қилув қарори билан "***********************" hJнинг аризасини қаноатлантириш рад қилинган. Қайд этилган асосларга кўра, аризачининг талаблари асосли бўлиб, суд аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 73-моддасига кўра, ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПК 118-моддасининг учинчи қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджетига ундирилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд аризачининг аризасини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига жами 112 500 000 сўм жарима, олдиндан 6 тўланган 41.200 сўм почта харажати, Республика бюджетига эса 2.250.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ЎРҚ-701-сонли Қонунининг 4-иловаси 2-бўлими 39-бандига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробари, яъни 75.000.000 сўм миқдоридаги жаримани, ваколатли органни хабардор қилмасдан маҳсулот сотганлиги учун Қонуннинг 4-иловаси 3-бўлими 15-бандига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробари, яъни 37.500.000 сўм миқдорида жарима солиш ҳақидаги 2025-йил 16-июндаги 197-сонли қарорига асосан жавобгар “***********************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фойдасига жами 112.500.000 сўм жарима ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “***********************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 2.250.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан белгиланган тартибда кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Қодиров