Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2501/9414 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья DAVLATOV BAXODIR XUDAYBERGANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 812c7db2-e191-4bad-9501-2159c97d84e1 Claim ID PDF Hash 30a6e06ca84c78f8... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 131-моддаси ИПК 131 law
ИПК 132-моддаси ИПК 132 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
******-сонли иқтисодий иш Судья: ****** УРГАНЧ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида) Урганч шаҳри *********** Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ****** раислигида, судья ёрдамчиси ****** котиблигида, жавобгар вакиллари *******нинг иштирокида, ******нинг жавобгар ******дан ****** сўм пеня ва вакил хизмати учун тўланган ****** сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ****** (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ****** (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан ****** сўм пеня ва вакил хизмати учун тўланган ****** сўм ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида даъвогар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили иштирок этмади. Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда – ИПК деб юритилади) 128, 129, 170-моддаларига асосан даъвогар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Бироқ, олдинги суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили тарафлар ўртасида келишув битим тузилишига эътирози йўқлигини билдирган. Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакиллари судга тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тақдим қилиб, суддан келишув битимини тасдиқлаб беришни сўрадилар. Суд, ишда иштирок этувчи жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда судга тақдим этилган келишув битимини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра келишув битимини тасдиқлашни ҳамда иш юритишни тугатишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. ИПК 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади. ИПК 132-моддасига кўра, келишув битими ёзма шаклда тузилади ва келишув битимини тузган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоланади. Келишув битимида тарафлар томонидан келишилган мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги қоидалар кўрсатилиши керак. Тарафлар томонидан келишув битими шартлари бўйича қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши тарафларни бир-бирига ёки бошқа воқеаларга (ҳаракатларга) боғлиқ қилиб қўйиши мумкин эмас. Келишув битимида жавобгар томонидан мажбуриятларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги, қарздан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ёхуд қарзни тан олиш тўғрисидаги, суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шартлар ва қонунга зид бўлмаган бошқа шартлар кўрсатилиши мумкин. Агар келишув битимида суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шарт мавжуд бўлмаса, суд бу масалани келишув битимини тасдиқлаш чоғида, ушбу Кодексда белгиланган умумий тартибда ҳал этади. Келишув битими уни тузган шахслар сонидан битта ортиқ нусхада тузилади ва имзоланади. Ушбу нусхалардан бири иш материалларига қўшиб қўйилади. Иқтисодий иш бўйича тарафлар томонидан тақдим этилган келишув битими шартлари қуйидагича: 2.1. Мазкур иқтисодий иш бўйича даъвогар ****** жавобгар ****** билан ўзаро келишган ҳолда даъво талабининг ундириш сўраётган пеня ва адвокат тўлови ундируви қисмидан воз кечади; 2..2 Келишув битими тузилиши оқибатида судга даъво қўзғатилиши учун олдиндан даъвогар ****** тўлаган ****** сўм давлат божи ва ****** сўм почта харажати суммаси жавобгар ****** томонидан ***** йил ҳолатига ******га тўлашни ўз зиммасига олади. ИПК 110-моддасининг 7-бандига мувофиқ келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Мазкур ҳолатда келишув битимини тасдиқлаш, низо бўйича иш юритишни тугатиш лозим бўлади. ИПК 118-моддаси саккизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 128, 129, 170, 131-133 ва 195-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди: Тарафлар ўртасида тузилган ******даги келишув битими қуйидаги шартлар асосида тасдиқлансин: 2.1. Мазкур иқтисодий иш бўйича даъвогар ****** жавобгар ****** билан ўзаро келишган ҳолда даъво талабининг ундириш сўраётган пеня ва адвокат тўлови ундируви қисмидан воз кечади; 2..2 Келишув битими тузилиши оқибатида судга даъво қўзғатилиши учун олдиндан даъвогар ****** тўлаган ****** сўм давлат божи ва ****** сўм почта харажати суммаси жавобгар ****** томонидан ****** йил ҳолатига ******га тўлашни ўз зиммасига олади. Низо бўйича иш юритиш тугатилсин. Ажрим устидан апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ******