← Назад
Решение #2851640 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 11 | — | law | |
| онуннинг | 15 | — | law | |
| онуннинг | 11 | — | law | |
| онуннинг | 8 | — | law | |
| ИПК | 217 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2502/2137-сонли иқтисодий иш
Б.С.Убайдуллаев
судья
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
2025 йил 6 ноябрь
Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.С.Убайдуллаев
раислигида, судья ёрдамчиси Г.Базарбаеванинг котиблигида, аризачи
Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофоза қилиш
ва иқлим ўзгариши вазирлигининг жавобгар “BERUNIY
AXTA
TOZALASH” акциядорлик жамиятининг фаолиятини экологик хулоса
олгунига қадар вақтинчалик тўхтатиш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган ишни Беруний туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофоза
қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“BERUNIY AXTA TOZALASH” акциядорлик жамиятининг масъулияти
чекланган жамиятининг (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
фаолиятини фаолиятини экологик хулоса олгунига қадар вақтинчалик
тўхтатишни сўраган.
Суднинг ажрими билан “B runi
lust r” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Аризачи ва жавобгар ҳамда учинчи шахс вакиллари суд мажлисида
қатнашмади ва ўзининг ёзма фикрларини судга тақдим қилишмади.
Суд иш ҳужжатларида уларнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи
ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва
170-моддаларига мувофиқ ишни уларнинг вакилларининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топди.
Аниқланишича, жавобгар Беруний туманида фаолият юритади.
Ўзбекистон Республикасининг 09 декабрь 1992 йилдаги “Табиатни
муҳофаза қилиш тўғрисида” ги 754-XII-сон Қонунининг 11-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва
иқлим ўзгариши вазирлиги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида махсус
ваколатли орган ҳисобланади.
Ушбу Қонуннинг 15-моддасига мувофик корхоналар, ташкилотлар ва
муассасалар атроф-мухитга таъсирнинг йул куйилиши мумкин булган энг
юкори даражаларини тартибга солувчи экологик ва бошка мезонларни ишлаб
чиқишлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 7 сентябрь
2020 йилдаги “Атроф муҳитни таъсирини баҳолаш механизмини янада
такомиллаштириш тўғрисида” ги 541-сонли карори билан тасдиқланган
“Давлат экологик экспертизаси тўғрисида” ги Низомга асосан экологик
экспертиза хулосаси олиниши лозим бўлган фаолият турлари белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Экологик экспертиза, атроф-муҳитга
таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида” 24 февраль
2025 йилдаги ЎРҚ-1036-сон Қонуни (бундан буён матнда – Қонун деб
юритилади) 8-моддасига мувофиқ, экологик экспертиза объектлари
қуйидагилардан иборат:
барча турдаги қурилишлар учун ер участкаларини танлаш ва (ёки)
ажратиш материаллари;
лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари;
табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хўжалик
фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва
йўриқнома-услубий ҳужжатлар, шу жумладан техник регламентлар ва
шартларнинг, стандартларнинг, қоидалар ҳамда йўриқномаларнинг
лойиҳалари;
чиқиндиларни зарарсизлантириш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш
учун янги турдаги технологияларни ҳамда техника воситаларини,
материаллар, буюмларни, биологик, кимёвий моддаларни ва воситаларни
яратиш бўйича ҳужжатлар;
атроф-муҳитнинг ҳолатига ва инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи
ишлаб турган корхоналар ҳамда бошқа объектлар;
махсус ҳуқуқий режимга эга бўлган объектлар.
Экологик экспертиза объектлари атроф-муҳитга таъсири бўйича уч
тоифага бўлинади ва уларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ, ушбу Қонуннинг 8-моддасида
назарда тутилган экологик экспертиза объектлари давлат экологик
экспертизасидан ўтказилиши шарт.
Бироқ, ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, жавобгарга тегишли бўлган
барча мол-мулклар 2020 йил 30 октябрь кунги 40-сонли шартномага асосан
учинчи шахсга сотилган.
Шунингдек, Беруний тумани статистика бўлимининг 2025 йил
20 октябрдаги маълумотномасида жавобгар ишлаб чиқариш фаолияти
мавжуд эмаслиги қайд этилган.
Шу сабабли жавобгар томонидан экологик хулоса олиниши лозим
бўлмаган.
ИПКнинг 217-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисида
фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш бўйича ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш назарда тутилган.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси
биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод
қилинган.
Юқоридагиларга асосан суд аризани қаноатлантиришни рад этишни,
тўланган 41 200 сўм почта харажатини аризачи зиммасида қолдиришни,
давлат божи ундирмасликни, иш 2025 йил 30 октябрь кунги суд мажлиси
видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида кўрилганлиги сабабли
аризачидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни
видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида кўриш билан боғлиқ
103 000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 217, 221 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Аризачи Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни
муҳофоза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг аризасини
қаноатлантириш рад қилинсин.
Аризачи Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни
муҳофоза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигидан Ўзбекистон Республикаси
Олий суди депозитига 103 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан ўн
кун ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал
қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор протест келтириши
мумкин.
Судья
Б.С.Убайдуллаев