← Назад
Решение #2851650 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онун | 17 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1802-2502/7169-сонли иқтисодий иш
ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2025 йил 6 ноябрь
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Холманов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида даъвогар АИТБ
“Ипак йўли банки”нинг жавобгар ЯТТ “S IDJONOV SH HBOZJON
Z
UGLI” ҳисобидан 3 940,64 АҚШ доллари муддати ўтган асосий
қарздорлик, 1 251,11 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарздорлик ва
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундириш ҳақидаги даъво
аризаси бўйича ишни даъвогар вакили У.Мажидов (17.02.2025 йилдаги 03/93сонли ишончномага асосан), (жавобгар иштирокисиз)лар иштирокида
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар АИТБ “Ипак йўли банки” (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади)нинг жавобгар “ЯТТ “S IDJONOV SH HBOZJON Z
UGLI” (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3 940,64
АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарздорлик, 1 251,11 АҚШ доллари
муддати ўтган фоиз қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили маълумот
тақдим қилиб, жавобгар томонидан қарздорлик қисман бартараф этилганини
таъкидлаб, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақидаги тегишли тарзда
жавобгар хабардор қилинган бўлсада, бугунги суд мажлисида вакили
иштирокини таъминламади ва низо юзасидан муносабат билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасида иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда суд, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни
лозим топади.
Суд иш бўйича тараф вакилининг тушунтиришини эшитиб, даъво
аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб
чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
2
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил
ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 14 мартда
_ DB2_US-2/01048/663256-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб,
шартномага кўра банк жавобгарга йиллик 16 фоиз устама тўлаш шарти билан
2027 йил 12 март кунига қадар 33 800 АҚШ доллари кредит ажратган.
Банк томонидан ушбу кредит маблағи тарафлар ўртасида тузилган
шартномага мувофиқ ва шартларда жавобгарга ўз вақтида ажратилган.
Лекин, жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш режасини
бузиб, кредитнинг асосий қарзи ва фоизларини тўламасдан келган.
Натижада 15.10.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг 3 940,64 АҚШ
доллари муддати ўтган асосий қарздорлик, 1 251,11 АҚШ доллари муддати
ўтган фоиз қарздорлиги юзага келган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4.2-бандида, кредитни
ушбу шартномада келишилган тартибга мувофиқ ўз вақтида тўлаши қайд
этилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга кредит шартномаси талабларини
бажариш акс ҳолда кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ундириш
чоралари кўрилиши тўғрисида талабнома юборилган, даъвогарнинг
жавобгарга юборган талабномаси жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз
қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар кредит қарздорлигини
ундириш ҳақида судга мурожаат қилган.
Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 237-моддасига асосан
мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома
шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 744-моддасига мувофиқ кредит шартномаси бўйича бир тараф
— банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу
параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у
кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари қўлланади.
3
ФКнинг 735-моддасида қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг
5-бандида қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик
учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда
судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси,
кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган
ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарур.
Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти
томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда
фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик
мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш
даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартларига лозим
даражада риоя қилинмаган.
Шу боисдан суд даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди, бироқ
даъвогар томонидан судга тақдим этилган 06.11.2025 йилдаги 11/5581-сонли
маълумотномада жавобгар томонидан 4 000 АҚШ доллари кредит
қарздорлиги қисман тўланганини, бугунги кундаги кредит қарздорлиги жами
1 191,75 АҚШ доллари қолганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди.
ИПКнинг 74-моддасига асосан, суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ҳолда ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги
нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан
белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
ИПКнинг 118-моддасига кўра даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда
озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган
бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига кўра,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
4
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши кераклиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19
декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти
тўғрисида”ги 36-сонли қарорининг 6.1-бандида судларнинг эътибори,
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонун 17-моддаси саккизинчи қисмининг
мазмунига биноан, агар мулкий низо бўйича судга даъво аризаси берилганда,
даъво қиймати чет эл валютасида белгиланса, давлат божининг миқдори
даъво аризаси тақдим этилган санада Ўзбекистон Республикасининг
Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада
белгиланиши ва ундирилишига қаратилсин.
Юқоридагиларга
кўра,
суд
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига жами 1 191,75
АҚШ доллари муддати ўтган асосий ва фоиз қарздорлиги ва олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига 1 262 737
сўм (17.10.2025 йил кунида 1 АҚШ доллари 12 160,99 сўм) давлат божи
ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 735,
744-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 74, 118, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЯТТ “S IDJONOV SH HBOZJON
Z
UGLI”
ҳисобидан:
даъвогар АИТБ “Ипак йўли банки” фойдасига жами 1 191,75 АҚШ
доллари муддати ўтган асосий ва фоиз қарздорлиги ва олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 1 262 737 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар у қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний
кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Б.Холманов