← Назад
Решение #2851661 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ушбу Кодекс | 108 | — | code_article | |
| аради ва у ИПК | 108 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2509/4128-сонли иш
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Касби тумани
2025 йил 6 ноябрь
Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Усманов раислигида,
судья ёрдамчиси М.Муҳаммадиевнинг котиблигида, аризачи “LIT I TEXTILE
OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасининг
қарздор “Z rin F zull vn ” фермер хўжалигини умумбелгиланган тартибда
тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги иш доирасида ишни тарафлар
вакиллари иштирокисиз, Касби туманлараро иқтисодйи судининг биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари билан биргаликда кўриб чиқиб,
қуйидагилар
аниқланди:
Аризачи “LIT I TEXTILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги хорижий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
Касби туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат этиб, қарздор “Z rin
F zull vn ” фермер хўжалигини умумбелгиланган тартибда тўловга
қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақидаги ажрим нусхасини тарафлар
белгиланган тартибда олган бўлсада, вакил иштирокини таъминланмади ёки ишни
ўзининг иштирокиз кўриб чиқиш тўғрисида арз қилмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 128, 170-моддаларига асосан ишни даъвогар ҳамда жавобгар
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Чунки, иш хужжатларидан кўринишича, аризачининг аризаси суднинг 2025
йил 6 октябрдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилинган ва ишни кўриш
2025 йил 6 ноябрь куни соат 14:00 да Касби туманлараро иқтисодий судининг
биносида кўриб чиқиш учун тайинланган ҳамда қарздор “Z rin F zull vn ”
фермер хўжалигининг муваққат бошқарувчиси этиб суд бошқарувчиси
тайинланган.
Суднинг ажрими тарафларга гибрит почта тизими орқали юборилган ва
Аризачи “LIT I TEXTILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги хорижий корхонасига 2025 йил 10 октябрь куни соат 19:00да
етказилган.
Шунингдек, мазкур ажрим гибрит почта тизими орқали юборилганлиги
ҳақида қарздор “Z rin F zull vn ” фермер хўжалигига 2025 йил 10 октябрь
куни соат 19:00 да етказилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 107-моддаси 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд
мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз
қилмаган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради.
Бироқ, мазкур иш юзасидан аризачи ҳамда қарздор вакиллари ҳабардор
бўлган бўлса-да, ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида судга маълум
қилинмаган.
Ушбу Кодекснинг 108-моддасига асосан даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Бугунги суд мажлисига аризачи вакили, муваққат бошқарувчи ҳамда
қарздор вакиллари келмади ва иш хужжатларида аризачи ҳамда қарздор вакили
ишни унинг иштирокисиз кўриш тўғрисидаги аризаси мавжуд эмас.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги
13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг
21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал
қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан
бири ҳисобланади.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради ва у
ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги қонуннинг 5-моддаси
2-бандида даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримдан давлат божи
ундирилиши қайд этилган.
Шу боис, суд мазкур ҳуқуқ нормасини қўллаган ҳолда аризачи “LIT I
TEXTILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий
корхонасининг киритган аризасини кўрмасдан қолдиришни, аризачи “LIT I
TEXTILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий
корхонаси ҳисобидан республика бюджети ҳисобига 1 236 000 сўм миқдорида
давлат божи ундиришни, аризачи томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини аризачининг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107-моддаси 6-банди ва 108, 195-197, 199-моддаларини қўллаб, суд
ажрим қилди:
Ариза кўрмасдан қолдирилсин.
Аризачи “LIT I TEXTILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан Республика бюджети ҳисобига 1 236
000 сўм давлат божи ундирилсин.
Аризачи томонидан олдиндан тўланган почта харажати аризачи зиммасида
қолдирилсин.
Мазкур ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида Касби туманлараро
иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят
қилиши мумкин.
Судья
А.Усманов