← Назад
Решение #2851669 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2502/3834-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Ғиждувон тумани
2025 йил 6 ноябрь
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов, судья
ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, ЧЭКИБ “H mk rb nk” АТБ вакили
С.Бердикулов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Ф.Саидов иштирокида
ЧЭКИБ “H mk rb nk” АТБнинг “M r n s” масъулияти чекланган
жамиятидан 22 265 011 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 27 793 151
сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 5 817 082 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Ғиждувон туманлараро
иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ЧЭКИБ “H mk rb nk” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, “M r n s”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 22 265 011 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 27 793 151
сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 5 817 082 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кредит қарздорлиги
юзасидан маълумотнома тақдим қилиб, қарздорлик қисман тўланганлигини
билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари қарздорлик қисман
тўланганлигини билдириб, даъвони рад қилишни сўради.
Суд
тарафлар
вакилларининг
тушунтиришини
тинглаб,
иш
материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
5 февралда 129-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан
даъвогар жавобгарга 36 ой муддатга 28 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан
100 000 000 сўм миқдорда кредит ажратиш, жавобгар эса шартнома ва унга
илова қилинган жалвалга мувофиқ кредитни белгиланган муддатда қайтариш
мажбуриятини олган.
ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф
— банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК
736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 12.4.и-бандларига мувофиқ кредит
ва унга ҳисобланган фоизларни шартнома ва қўшимча шартномада
белгиланган муддатдан 30 кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктириш
шартномани жиддий бузиш деб ҳисобланади ва бунда кредитор шартномани,
қўшимча шартномани бир тарафлама ёки суд тартибида муддатидан олдин
бекор қилиши ҳамда кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан
олдин қайтариб олиши мумкин.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаларига мувофиқ, жавобгар
кредит ва унга ҳисобланган фоизларни белгиланган тўлов графигига асосан
тўлаб бериши назарда тутилган. Даъвогар жавобгарга кредит маблағини
ажратиб берган бўлса-да, жавобгар мажбуриятларини лозим даражада
бажармаган.
Жумладан, 2025 йил 6 ноябрь ҳолатида жавобгарнинг банк олдидаги
муддати ўтган фоиз қарздорлиги 21 824 948,51 сўм, пеня 8 760 253,48 сўмни
ташкил этган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шу
сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, муддати ўтган кредит
қарздорлигини ундиришни сўраган.
Шу билан бирга даъвогар шартнома шартларидан келиб чиқиб,
жавобгардан 8 760 253,48 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.3-банди иккинчи қисмига
кўра, қарз олувчи кредит тўловларини ўз вақтида тўламаган ҳамда улар
юзасидан муддати ўтган қарзлар юзага келган ҳолларда тўлов кечиктирилган
ҳар бир кун учун банкка муддати ўтган кредит қарздорлигига нисбатан
0,2 фоиз, муддати ўтган фоиз тўловларига нисбатан 0,2 фоиз миқдорида пеня
тўлайди.
Даъвогар томонидан сўралган пеня асосли ҳамда тўғри ҳисобланган.
Бироқ, даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотномага кўра,
суд мажлиси куни ҳолатида кредит қарзорлиги юзасидан жавобгар томонидан
2025 йил 21 октябрда 54 482 000 сўм тўлов амалга оширилган.
Шу сабабли суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни ва суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги
далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб
чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талабини қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “M r n s” масъулияти чекланган жамиятидан:
- ЧЭКИБ “Ҳамкорбанк” АТБ фойдасига 21 824 948,51 сўм муддати ўтган
фоиз қарздорлиги, 8 760 253,48 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 1 117 505 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига
103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса
кассация тартибида шикоят бериши мумкин.
Судья
О.Жамилов