← Назад
Решение #2851680 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 957 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2502/3833-сонли иш
Ғиждувон тумани
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
2025 йил 06 ноябрь
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Жамилов, судья
ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “A
Insur n ” акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар ЯТТ Жалилов Ҳамза Халиловичдан
25 318 108,18 сўм қарздорликни субрагация тартибда ундириш тўғрисидаги
иқтисодий ишни Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб,
АНИҚЛАДИ:
“A
Insur n ” акциядорлик жамияти (матнда даъвогар деб
юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси АТБ “Капитал банк” (матнда Банк
деб юритилади) ўртасида жисмоний ва кичик бизнес учун кредит
маҳсулотларини комплекс суғурта қилиш тўғрисида 2024 йил 10 сентябрь
кунида 0700/1469-1/1/2437588-сонли суғурта шартномаси тузилган.
Шартноманинг 3-бўлимига кўра, жисмоний ва кичик бизнес учун кредит
маҳсулотларини комплекс суғурта қилиш суғурта қилдирувчининг кўрган
зарарлари суғурта ҳодисаси ҳисобланиши, кредит шартномасининг сўндириш
жадвалларига кўра 60 кун ва ундан ортиқ муддат ўтган тўловлар мавжуд бўлса,
кредит, кредит шартномасида белгиланган муддатда сўндирилмаган бўлса,
кредит суд муҳокамаси жараёнида бўлса, қарз олувчининг кредит бўйича
мажбуриятларини бажариш учун мол-мулки етарли бўлмаса суғурта
қилдирувчи олдида тегишли моддий жавобгарлик мажбуриятини олган.
Шартномага
асосан,
суғурта
даври
2024
йилнинг
10 сентябрдан 2029 йилнинг 9 сентябрь кунига қадар, суғурта суммаси эса
130 740 000 сўм деб белгиланган. Даъвогар томонидан 0700/1469-1/1/2437588суғурта полиси расмийлаштирилган.
Даъвогар ЯТТ Жалилов Ҳамза Халилович (матнда жавобгар деб
юритилади) томонидан ўз вақтида тўланмаган 25 318 108,18 сўм кредит
қарздорлигини суғурта шартномаси ва полисига асосан 2025 йил
30 майдаги 2446-сонли тўлов топшириқномаси билан АТБ “Капитал банк”
бош офисига тўлаб берган.
Суғурта шартномасининг 9.1-бандида суғурта қилдирувчининг қарз
олувчидан зарарни қоплаш бўйича барча талаблари, суғурта қилдирувчига
тўланган суғурта товони миқдори доирасида суғурталовчига ўтиши
белгиланган.
Даъвогарнинг жавобгарга 2025 йил 30 майда тўлаб берилган
25 318 108,18 сўм қарздорликни регресс тартибда тўлаб бериш тўғрисидаги
талабномаси жавобгар томонидан ижро қилинмаганлиги сабабли Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар
манфаатида Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 25 218 108,18 сўмни ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар ва жавобгарнинг вакили иштирок этмади. Даъвогар судга
илтимоснома билан мурожаат қилиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишни кўриб чиқиш учун етарли асослар
мавжудлигини инобатга олиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчиучинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга
шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундан шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муоамала одатлаарига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги кўрсатилган.
ФК 318-моддасида кредитор ҳуқуқларининг қонун асосида бошқа
шахсга ўтиши асослари келтирилган бўлиб, мазкур модданинг 4-бандига кўра
суғурта ҳолати бошланиши учун жавобгар бўлган қарздорга нисбатан
кредитор ҳуқуқларининг суғурта қилувчига суброгацияси (ўтиши) натижаси
асос сифатида белгиланган.
ФКнинг 957-моддаси биринчи қисмида агар мулкий суғурта
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи
(наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан
талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган
суғурталовчига ўтиши белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарнинг 25 318 108,18 сўм кредит қарзи
тўлаб берилганлиги иш ҳужатларига илова қилинган 2025 йил 30 майдаги
2446-сонли тўлов топшириқномаси билан ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим деб
топади.
Баён
этилганларга
асосан,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг 55, 130-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодекси 236, 957-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб суд,
қ
р
р
қилади:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЯТТ Жалилов Ҳамза Халиловичдан даъвогар “A
Insur n ”
акциядорлик жамияти фойдасига 25 318 108,18 сўм асосий қарз ва олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ЯТТ Жалилов Ҳамза Халиловичдан Ўзбекистон Республикаси
давлат бюджетига 506 363 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин.
Судья
О.Жамилов