Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2501/10377 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья DAVLATOV BAXODIR XUDAYBERGANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c1f5b6d8-fd62-4012-a4d5-5693a35895d0 Claim ID PDF Hash 7009157e52ba0cce... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
амда 10-моддаси амда 10 law
збекистон Республикасининг Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикасининг Бюджет кодекси 122 code_article
ИПКнинг 225-моддаси ИПКнинг 225 law
илиш учун ушбу Кодекснинг 226-моддаси илиш учун ушбу Кодекс 226 code_article
ИПКнинг 226-моддаси ИПК 226 law
онуни 10-моддаси онуни 10 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
*******-сонли иқтисодий иш Судья: ****** УРГАНЧ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш ҳақида) Урганч шаҳри ******** Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ****** раислигида, судья ёрдамчиси ****** котиблигида, ******, аризачи вакили *****нинг иштирокида, ******нинг ******дан ****** сўм асосий қарз, ****** сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъвоси юзасидан ******-сонли иш бўйича ***** январда қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ******нинг аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ******нинг **** январдаги ҳал қилув қарори билан ****** (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади)нинг ****** (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан берилган даъвоси қисман қаноатлантирилиб, ******дан ****** фойдасига ****** сўм асосий қарз, ****** сўм пеня ундирилган. Бундан норози бўлиб, ****** (бундан буён матнда – аризачи деб юритилади) мазкур ариза билан Урганч туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлиги, ****** ҳакамлик битимининг тарафи бўлиши мумкин эмаслигини асос қилиб, ******нинг ****** январдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида ****** ва тарафлар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили иштирок этмади, ариза юзасидан фикр билдирмадилар. Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 129, 170, 225-моддасига асосан ушбу ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок қилган аризачи вакили аризада келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, суддан аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган прокурор аризани қўллаб-қувватлаб, суддан аризани қаноатлантириш ҳақида фикр билдирди. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини ва прокурор фикрини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда – Қонун деб юритилади) 10-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ҳакамлик суди низоларни Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги асосида ҳал қилади. ****** ҳузуридаги доимий фаолият юритувчи ҳакамлик суди тарафлар ўртасида вужудга келган низони Қонуннинг 5-моддаси ҳамда 10-моддаси биринчи қисми талабларни бузган ҳолда кўриб чиққан. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, ****** ******дан ****** сўм асосий қарз, ****** сўм пеня ундириш учун ******га мурожаат қилган ва мазкур суд томонидан даъвони қисман қаноатлантириш тўғрисида ****** ҳал қилув қарори қабул қилинган. Ҳакамлик суди ишни тарафлар ўртасида расмийлаштирилган ҳакамлик битими асосида кўриб чиққан. Бироқ, ****** ҳакамлик битими тарафи бўлиши мумкин эмас. Чунки, Қонуннинг 5-моддасида давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳакамлик судларини ташкил этиши ҳамда ҳакамлик битими тарафлари бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси 122-моддаси учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Мазкур моддий ҳуқуқ нормасининг мазмуни шундан иборатки, давлат бюджетидан маблағ олувчи ҳисобланган сотиб олувчи билан тузилган шартномалар ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Кучга кирмаган шартномаларни асос қилиб ҳакамлик битими тузилмайди, тузилган ҳолда у ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланади. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтмаган ва шу сабаб ушбу шартнома кучга кирмаган ҳисобланади. Кучга кирмаган шартнома бўйича низони тарафлар ҳакамлик суди ҳал қилиш бўйича тузилган ҳакамлик битими ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. ИПКнинг 225-моддаси тўртинчи қисмига кўра, иқтисодий суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун ушбу Кодекснинг 226-моддасида назарда тутилган асослар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини билдирилган талаблар ва эътирозларни асослаш учун судга тақдим этилган далилларни текшириш йўли билан аниқлайди. ИПКнинг 226-моддасига асосан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори, агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида ариза берган ҳакамлик муҳокамаси тарафи қуйидагиларни исботловчи далилларни тақдим этса, иқтисодий суд томонидан бекор қилиниши керак: 1) ҳакамлик битими қонунда назарда тутилган асосларга кўра ҳақиқий эмаслигини; 2) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёки унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилганлигини ёхуд унда ҳакамлик битими доирасидан четга чиқувчи масалалар бўйича хулосалар мавжудлигини. Агар ҳакамлик судининг ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича хулосаларини бундай битим билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосаларидан ажратиб олиш мумкин бўлса, ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг фақат ҳакамлик битими билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосалари бўлган қисми бекор қилиниши мумкин; 3) ҳакамлик суди таркиби ёки ҳакамлик муҳокамаси «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14, 15, 16 ва 25-моддалари қоидаларига мувофиқ эмаслигини; 4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари талаблари бузилган ҳолда чиқарилганлигини; 5) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тараф ҳакамлик судьяларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида ёки ҳакамлик суди мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлигини ҳамда шу сабабли у ҳакамлик судига ўз тушунтиришларини тақдим эта олмаганлигини. Агар ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо қонунга мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлмаса ёки низо ҳакамлик суди томонидан «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддаси талабларини бузган ҳолда кўриб чиқилган бўлса ёхуд ҳакамлик суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги ҳал қилув қарорини қабул қилган бўлса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори иқтисодий суд томонидан бекор қилиниши керак. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида ҳакамлик битимини тузишда Қонуннинг 5-моддаси талаблари бузилган. Бундай ҳолатда, суд аризачининг аризасини асосли деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантиришни, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 195, 226-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди: ******нинг ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар ******нинг жавобгар ******дан ****** сўм асосий қарз, ****** сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъвоси юзасидан ******нинг 49сонли иш бўйича ******да қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор қилинсин. ******дан ****** фойдасига ****** сўм почта харажати ундирилсин. ******дан Республика бюджетига ****** сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур ажрим устидан апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ******