← Назад
Решение #2851693 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 686 | — | code_article | |
| онуни | 32 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4748-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Ромитан тумани
2025 йил 06 ноябр
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида, судья
ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар – «БУХВИЛЕРЛОЙИҲА»
бўлинмасининг жавобгар – «ХУМОЮН АГРО ХИЗМАТ» фермер хўжалигидан
жами 43630958 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
ишни даъвогар вакиллари – Н.Раҳматов ва Б.Каримовлар (ишончнома асосида)
иштирокида (жавобгар вакили иштирок этмади) Ромитан туманлараро иқтисодий
суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар – «БУХВИЛЕРЛОЙИҲА» бўлинмаси иқтисодий судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар - «ХУМОЮН АГРО ХИЗМАТ» фермер
хўжалигидан 33665896 сўм асосий қарз, 9965062 сўм пеня, жами 43630958 сўм
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъъвогар вакиллари даъво талабини қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан, тараффлар ўртасида
2025 йил 10 июнда лойиҳа ва қидирув ишларини бажариш бўйича 2025-37-сонли
шартнома тузилганлигини, шартномага асосан жавобгарга 33665896 сўмлик
лойиҳҳа ҳужжатлари бажариб топширилганлигини, бироқ жавобгар қарздорликни
тўламай келаётганлигини, тўлов кечиктирилган 74 кун учун 9965062 сўм мқдорида
қонуний пеня ҳисобланганлигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни
сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддасига асосан ишни
унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, тараф вакилларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни, давлат божи ва
суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича,
даъвогар –
«БУХВИЛЕРЛОЙИҲА» бўлинмаси (шартнома матнида “Бажарувчи”) ва жавобгар
– «ХУМОЮН АГРО ХИЗМАТ» фермер хўжалиги
(шартнома матнида
“Буюртмачи”) ўртасида 2025 йил 10 июнда 2025-37-сонли шартнома тузилган.
Шартнома шартига кўра “Бажарувчи” "Буюртмачи"га фермер хўжалигига
тегишли бўлган ер майдонларидан кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун таклиф
этилаётган ерларнинг ер фонди тоифаларини ўзгартириш бўйича ер тузиш
лойиҳасини бажариб топшириш, “Буюртмачи” эса лойиҳани қабул қилиб олиш ва
унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олишган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 686-моддаси биринчи қисмига
кўра, лойиҳа ва қидирув ишлари пудрат шартномаси бўйича пудратчи (лойиҳаловчи,
қидирувчи) буюртмачининг топшириғи бўйича белгиланган муддатда лойиҳа-смета
ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва (ёки) қидирув ишларини бажариш мажбуриятини,
буюртмачи эса уни қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан шартномага асосан жавобгар – “ХУМОЮН АГРО
ХИЗМАТ” фермер хўжалигига 33665896 сўмлик ер тузиш лойиҳаси етказиб
берилганлиги тарафлар ўртасида расмийлаштирилган юк хати, ишларни топшириш
далолатномаси, электрон ҳисобварақ-фактура билан билан ўз тасдиғини топади.
Демак, даъвогарнинг 33665896 сўм асосий қарзни ундириш талаби асосли ва уни
қаноатлантириш лозим.
Даъвогар тўлов кечиктирилган 74 кунга (2025 йил 12 июндан 2025 йил 25
августга қадар) 0.4 фоиздан жами 9965062 сўм қонуний пеня ҳисоблаб, жавобгардан
9965062 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар пеняни тўғри ҳисоблаган.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятиннинг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32-моддаси
иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз
вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.5 фоиз миқдорида,
бироқ кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня
тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарори 4-банди ва ФКнинг 326моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлигидан келиб чиқиб, кредитор ва қарздорнинг
манфаатларини инобатга олиб, суд пеня суммасини 960000 сўмгача камайтиришни
лозим топади.
Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8, 236, 326, 327, 686-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179 ва 180моддаларини қўллаб суд,
қ р р қилди:
1. Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар - «ХУМОЮН АГРО ХИЗМАТ» фермер хўжалигидан даъвогар «БУХВИЛЕРЛОЙИҲА» бўлинмаси фойдасига 33665896 сўм асосий қарз, 960000
сўм пеня, олдиндан тўланган 872620 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати
ундирилсин.
3. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро
вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида
кассация тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Н.Зоиров