Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/7412 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MADATOV XABIBULLA NURMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение LOQ B NK Ответчик / Подсудимый UST K BLOK KONI
Source ID 9f3643d0-83bc-498f-8194-fb3a1cc88eca Claim ID PDF Hash 86d96e512d5f183e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
Ушбу кодекснинг 170-моддаси Ушбу кодекс 170 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 65-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 65 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
олларда ФКнинг 734-моддаси олларда ФК 734 law
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК 327 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7412-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зомин тумани 2025 йил 6 ноябрь Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар акциядорлик тижорат “ LOQ B NK” манфаатида жавобгар “ UST K BLOK KONI” масъулияти чекланган жамиятидан 4 184 431,84 сўм кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоизи, 547 397,26 сўм кредитга ҳисобланган фоизи ҳамда 2 156 605,56 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили – А.Мелибоев (2025 йил 10 февралдаги 07-04/194-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: Акциядорлик тижорат “ LOQ B NK” (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) ва “ UST K BLOK KONI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2024 йил 1 майда 026Y000065-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга “Шлакаблок ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мақсадида ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш учун” 84 (саксон тўрт) ой муддатга, 24 (йигирма тўрт) ойлик имтиёзли давр билан, йиллик 18 (ўн саккиз) фоиз устама ҳақ тўлаш шарти асосида, фоиз ставкаси ўзгармаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306-сонли Қарорига асосан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекси Дастури” доирасида Жиззах вилоятининг “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” масъулияти чекланган жамиятида амалий курсини тугатиб, сертификат олганлигидан келиб чиқиб, лойиҳаси асосида 100 000 000 (бир юз миллион) сўм миқдорда кредит маблағи ажратилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, мазкур шартнома бўйича “Кредитор” “Қарз олувчи”га келишилган миқдорда ва шартларда кредит бериш, “Қарз олувчи” эса олинган кредит маблағини мақсадли ишлатиш, келишилган тартибда ва муддатларда қайтариш ҳамда унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. Бундан ташқари, тарафлар ўртасидаги кредит шартномасининг 2.1-бўлимида, “Қарздор” “Кредитор” тарафидан ажратилган кредитни тақдим этилган муддатли мажбуриятнома(лар)га ёки кредитни қайтариш жадвалига ва кредит шартномаси шартларида белгиланган муддатларга мувофиқ қайтаришга келишилган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, яъни унга ажратилган кредит маблағлари ўз вақтида тўланмаганлиги учун 2025 йил 9 сентябрь ҳолатига 4 184 431,84 сўм кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоизи, 547 397,26 сўм кредитга ҳисобланган фоизи ҳамда 2 156 605,56 сўм пеня вужудга келган. Натижада, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) Зомин туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 4 184 431,84 сўм кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоизи, 547 397,26 сўм кредитга ҳисобланган фоизи ҳамда 2 156 605,56 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда ишни Палата ўзининг вакили иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво аризасини қўллабқувватлаб, жавобгар билан даъвогар банк ўртасида 2024 йил 1 майда 026Y000065-сонли кредит шартномаси тузилганлигини, ушбу шартномага мувофиқ жавобгар кредит фоизини мунтазам тўлаш тартибини бузиб келганлиги учун 4 184 431,84 сўм кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоизи, 547 397,26 сўм кредитга ҳисобланган фоизи ҳамда 2 156 605,56 сўм пеня вужудга келганлигини, суд кунига қадар тўловларни амалга оширмаганлигини инобатга олиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Иш ҳужжатларида жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида “Гибрид почта” орқали ажрим юборилганлигини, мазкур ажрим нусхаси жавобгарнинг манзили тўлиқ кўрсатилмаганлиги учун етказиб бериш имкони бўлмаганлиги тўғрисидаги почта маълумотномаси мавжудлигини, шунингдек қарздор жамият раҳбари Сангиров Достоннинг онаси Бухалиманниг +99893-857-37-38 уяли алоқа телефон рақамига қўнғироқ қилиниб, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабар берилганлигини, онасини айтишига кўра кредит қарздорлиги борлигини, тез кунда тўлаб беришини, қарздор жамият раҳбари Сангиров Достон чет давлатга кетганлигини маълум қилди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ушбу кодекснинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишга тақдим этилган ҳужжатларга ва далилларга тегишли тартибда ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 1 майда 026Y000065-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга “Шлакаблок ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мақсадида ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш учун” 84 (саксон тўрт) ой муддатга, 24 (йигирма тўрт) ойлик имтиёзли давр билан, йиллик 18 (ўн саккиз) фоиз устама ҳақ тўлаш шарти асосида, фоиз ставкаси ўзгармаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306-сонли Қарорига асосан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекси Дастури” доирасида Жиззах вилоятининг “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” масъулияти чекланган жамиятида амалий курсини тугатиб, сертификат олганлигидан келиб чиқиб, лойиҳаси асосида 100 000 000 (бир юз миллион) сўм миқдорда кредит маблағи ажратилганлигини, ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, мазкур шартнома бўйича “Кредитор” “Қарз олувчи”га келишилган миқдорда ва шартларда кредит бериш, “Қарз олувчи” эса олинган кредит маблағини мақсадли ишлатиш, келишилган тартибда ва муддатларда қайтариш ҳамда унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олганлиги аниқланди. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.2.1-бандида, “Қарздор” кредит учун ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган шартлар ва муддатли мажбуриятномаларга, шунингдек қайтариш жадвалига мувофиқ тўлаши кўрсатилган бўлсада, аммо жавобгар томонидан ушбу бандлар қўпол равишда бузиб келаётганлиги аниқланган. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.3-бандида, “Қарздор” томонидан мажбуриятлар бажарилмаслиги ҳолати юзага келганда “Кредитор” қарздорнинг кредитдан кейинги фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб туриш ёки шартномани бекор қилиши ҳамда кредит маблағини тўлиғича ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин қайтарилишини талаб қилиши мумкинлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 65-моддаси биринчи қисмида, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги кўрсатилган. Бундан ташқари, ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмида, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 13/150-сонли қарорини 3-бандида, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда — кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Бунда кредит ташкилотининг қарз олувчига кредит суммасини бериш (ҳисобвараққа ўтказиш) бўйича реал шартномавий мажбуриятлари шартнома тузилган пайтдан бошлаб, қарз олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни қайтариш бўйича шартномавий мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан бошлаб вужудга келиши белгиланган. Шунингдек, юқоридаги Пленум қарорининг 10-бандида, ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши кераклиги юзасидан тушунтириш берилган. Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг шартлари бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажариб, 100 000 000 сўм миқдоридаги кредит маблағларини жавобгарга тегишли тартибда ўтказиб берган. Ушбу ўтказиб берилган кредит маблағлари жавобгар томонидан тегишли тартибда қабул қилиб олинган. Жавобгар шартнома шартлари бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, яъни кредитни қайтариш графигига риоя қилмасдан кредитнинг фоиз қарздорлиги келиб чиқишига йўл қўйган ҳамда қарздорликни вақтида тўлаб бермаган, шундан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга муддати ўтган кредитнинг муддати ўтган фоиз қарздорлигини тўлаш тўғрисида 2025 йил 10 сентябрда 55-05-11/3317-сонли огоҳлантириш хати юборилган. Аммо, жавобгар томонидан мазкур огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилган. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2025 йил 6 ноябрдаги 55-11-11/4104-сонли маълумотномасига кўра, ушбу кун ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 4 152 925 сўм кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоизи, 1 231 643,83 сўм кредитга ҳисобланган фоиз ҳамда 3 024 000,55 сўм пеня мавжудлигини кўришимиз мумкин. Ушбу ҳолатлар тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 1 майдаги 026У000065-сонли кредит шартномаси, шунингдек даъвогар вакили томонидан судга 2025 йил 6 ноябрь ҳолатига тақдим қилинган маълумотномаси ҳамда ишдаги бошқа хужжатлар билан ўз исботини топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 4 184 431,84 сўм кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоизи ҳамда 547 397,26 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарздорлигини ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажарилмаганлиги учун жавобгардан 2 156 605,56 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддасида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши кўрсатилган. Шартноманинг 5.1-бандида, ушбу қарздорлик ўз муддатида тўланмагани учун тўлов муддати ўтган қарздорликнинг ҳар бир кечиктирилган кунлари учун 0,4 фоиздан аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасида, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган тушунтиришларни инобатга олиб суд, ундирилиши талаб қилинган 2 156 605,56 сўм пеняни 301 924,77 сўм миқдорини қаноатлантириб, қолган қисмини эса қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида баён қилинганларга асосан суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 4 184 431,84 сўм кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоизи ҳамда 547 397,26 сўм кредитга ҳисобланган фоизи, 301 924,77 сўм пеня суммасини ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, шунингдек жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186-188, 192-моддаларига амал қилиб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. “ UST K BLOK KONI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан акциядорлик тижорат “ LOQ B NK” фойдасига 4 184 431,84 сўм кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоизи ҳамда 547 397,26 сўм кредитга ҳисобланган фоизи, 301 924,77 сўм пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. “ UST K BLOK KONI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят судига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Мадатов