← Назад
Решение #2851723 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 631 | — | code_article | |
| онуни | 46 | — | law | |
| онуни | 47 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 74 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 299 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 301 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 302 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1807-2401/974-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья У.Латипов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Л.Абдуллаев
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 6 ноябрь
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича кассация
инстанцияси судлов ҳайъати судья Н.Хўжақуловнинг раислигида, судьялар
Ҳ.Турсунов, Л.Абдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Ҳ.Абсатторовнинг котиблигида, вилоят прокурорининг бўлим прокурори –
Ж.Абдуллаев, даъвогардан раҳбар – Ш.Лутуллаев, жавобгардан вакил –
Ж.Хушбақов (2025 йил 6 ноябрдаги 156-сонли ишончнома асосида), Қашқадарё
вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасидан вакил – Х.Махматқулов (2025 йил
23 июндаги 01-35/213-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “JO’R
BOBO” хусусий корхонаси манфаатида, жавобгар – Чироқчи туман ҳокимлиги
ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан 109.415.382 сўм асосий
қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Чироқчи
туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 9 июлдаги ҳал қилув қарори
устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
Ғазначилик хизмати Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси
томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга вилоят
судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар –
“JO’R BOBO” хусусий корхонаси манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар – Чироқчи туман ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан 109.415.382 сўм асосий қарзни ундириб
беришни сўраган.
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 9 июлдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 109.415.382 сўм асосий қарз, 34.000 сўм почта
харажати, шунингдек республика бюджетига 2.188.308 сўм давлат божи
ундирилиши белгиланган.
Мазкур ҳал қилув қарорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт
ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати Қашқадарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан кассация тартибида шикоят билан
мурожаат қилиб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъвогарнинг
даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб шикоятда, ишни кўриб чиқилишида Қашқадарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси иштирок этмаганлиги, тарафлар ўртасида
тузилган шартнома Ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги,
жавобгар томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя
этилмаганлиги тўғрисида важлар келтирилган.
Суд мажлисида Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасидан
вакил иштирок этиб, кассация шикоятида келтирилган важларни қўллабқувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар раҳбари иштирок этиб, тарафлар ўртасида
2023 йил 10 декабрда 4-сонли шартнома тузилганлигини, шартномага мувофиқ
тузилган лойиҳа-смета ҳужжатлар асосида бир қатор туман маҳаллаларида
эски, яроқсиз биноларни бузиш ва жорий таъмирлаш ишлари бажарилганлигини, ушбу бажарилган ишлар ҳисобварақ-фактура асосида жавобгарга
топширилганлигини маълум қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, тарафлар ўртасида
тузилган шартнома Ғазначилик хизмати бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлигини
маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришларини ҳамда прокурорнинг
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этиш
тўғрисида янги қарор қабул қилиш ҳақидаги фикрини тинглаб, кассация
шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳакама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида
мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс
(қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга
оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 631-моддасида пудрат
шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг
топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини
буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади,
буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи
тавакал қилади. Пудрат шартномасининг айрим турлари (маиший пудрат,
қурилиш пудрати, лойиҳалаш ёки қидирув ишлари пудрати, илмий-тадқиқот,
тажриба-конструкторлик ва технология ишлари пудрати)га, агар ушбу
Кодекснинг бундай турдаги шартномалар тўғрисидаги қоидаларида бошқача
тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар
қўлланилиши белгиланган.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
10 декабрда 4-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартномага мувофиқ,
даъвогар тузилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан туман маҳаллаларида
эски, яроқсиз биноларни бузиш ва объектларда жорий таъмирлаш ишларини
бажариш, жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ҳамда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартноманинг
1.2-бандидага кўра шартноманинг умумий қиймати 162.676.575 сўмни ташкил
этади.
Тарафлар ўртасида 2024 йил февраль ойида расмийлаштирилган 1-сонли
ҳисобварақ-фактурага асосан 109.415.382 сўмлик бажарилган ишлар жавобгар
томонидан қабул қилиб олинган.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
46-моддасида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли бўлмаган
усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат харидларини амалга
оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат
харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга, молиялаштириш манбалари ва
миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки ажратилган
маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат харидларини амалга оширишга
йўл қўйилмаслиги белгиланган.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
47-моддасининг биринчи қисмига кўра ваколатли орган давлат харидлари
электрон тизимларининг ва махсус ахборот порталининг ахборотлар базалари
ўртасида ахборот алмашиш орқали шартномаларнинг ягона реестрини юритади.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида қайси шартномалар тўғрисидаги
ахборот шартномаларнинг ягона реестрига киритилмаган бўлса, ўша шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи
қисмида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни)
етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат бюджетининг ғазна
ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2007 йил
28 февралдаги ПҚ-594-сонли қарорининг 6-бандида бюджет тизими
бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб
берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг бюджет
тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у
амалга оширилгандан кейин кучга кириши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган
низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарорининг 2.3-бандида қурилиш
пудрат шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра
шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундапй ишларнинг бажарил-
ганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар
қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслигига
қаратилсин. Бироқ бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки)
қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка,
фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилиши, шунингдек ушбу банднинг иккинчи хат бошида ушбу
қоида давлат хариди тартиб-таомилларига зид тузилган шартномаларга
нисбатан татбиқ этилмаслиги тўғрисида тушунтиришлар берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома танлаш ўтказилмасдан тўғридантўғри тузилиши натижасида бюджет маблағларидан фойдаланишнинг оқилоналиги, тежамкорлиги ва самарадорлигига ҳамда давлат харидларида рақобат ва
холислик принципини бузилишига сабаб бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддасини биринчи
қисмида товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва
якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда
тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга
ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг
шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандида ҳисобварақ-фактура – Ўзбекистон
Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига
эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан
расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар
ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг
қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобаниши қайд этилган.
Шунингдек, Низомнинг 10-бандида агар ушбу Низомнинг 12-бандида
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҳисобварақ-фактуралар электрон
шаклда расмийлаштирилади ва уларнинг сақланиши ҳамда ҳисоби юритилиши
электрон ахборот тизимида амалга оширилиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2024 йил февраль ойида ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган бўлса-да, бироқ ушбу ҳисобварақ-фактура Низом талабларига
мувофиқ электрон шаклда расмийлаштирилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 66-моддасининг
биринчи қисмига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишида иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътрозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар,
экспертнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари),
гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида қонунни бузган ҳолда олинган
далиллардан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 74-моддасининг
биринчи қисмига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб,
уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва
холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра ҳар бир далил ишга алоқадорлиги,
мақбулиги ва ишонлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса,
етарлиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
Баён қилинганларга кўра судлов ҳайъати тарафлар ўртасида тузилган
шартномани ҳамда ҳисобварақ-фактурани мақбул далиллар деб ҳисобламайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 299-моддасининг биринчи қисмига кўра суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида
биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослигини
текширади. Суд янги далилларни текшириш ва янги фактларни аниқлаш
мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 301-моддасининг биринчи қисмини иккинчи бандида кассация инстанцияси суди касация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ
ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақлилиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 302-моддасининг биринчи қисмида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисобланган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; моддий ва (ёки) процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва
процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати
Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасининг кассация шикоятини
қаноатлантиршни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилишни, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида
янги қарор қабул қилишни, даъвогар ҳисобидан Қашқадарё вилояти Ғазначилик
бошқармаси фойдасига 41.200 сўм почта харажати, шунингдек иш биринчи ва
кассация инстанцияси судларида кўрилганлиги сабабли республика бюджетига
3.282.462 (2.188.308+1.094.154=3.280.462) сўм давлат божи ундиришни,
Чироқчи туманлараро иқтисодий суди томонидан 2024 йил 12 августда
берилган ижро варақаларни бекор қилишни, қарор асосида ижро варақалар
беришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 299, 300, 301-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
Ғазначилик хизмати Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасининг
кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 9 июлдаги ҳал қилув
қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар – “JO’R BOBO” хусусий корхонаси манфаатида берган даъво
аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар – “JO’R BOBO” хусусий корхонаси ҳисобидан:
Қашқадарё вилояти Ғазначилик бошқармаси фойдасига 41.200 сўм почта
харажати;
республика бюджетига 3.282.462 сўм давлат божи ундирилсин.
Чироқчи туманлараро иқтисодий суди томонидан 2024 йил 12 августда
берилган ижро варақалар бекор қилинсин.
Қарор асосида ижро варақалар берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан биринчи инстанция суди орқали вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Н.Хўжақулов
судлов ҳайъати:
Ҳ.Турсунов
Л.Абдуллаев
4-1807-2401/974-сонли иш
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
(Хулоса қисми)
Қарши шаҳри
2025 йил 6 ноябрь
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича кассация инстанцияси
судлов ҳайъати судья Н.Хўжақуловнинг раислигида, судьялар Ҳ.Турсунов,
Л.Абдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ҳ.Абсатторовнинг
котиблигида, вилоят прокурорининг бўлим прокурори – Ж.Абдуллаев, даъвогардан
раҳбар – Ш.Лутуллаев, жавобгардан вакил – Ж.Хушбақов (2025 йил 6 ноябрдаги 156сонли ишончнома асосида), Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасидан
вакил – Х.Махматқулов (2025 йил 23 июндаги 01-35/213-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар – “JO’R BOBO” хусусий корхонаси манфаатида, жавобгар – Чироқчи
туман ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан 109.415.382
сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 9 июлдаги ҳал қилув қарори
устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
Ғазначилик хизмати Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан
берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга вилоят судининг
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 299, 300, 301-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
Ғазначилик хизмати Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасининг
кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 9 июлдаги ҳал қилув қарори
бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар –
“JO’R
BOBO”
хусусий корхонаси манфаатида берган даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар – “JO’R BOBO” хусусий корхонаси ҳисобидан:
Қашқадарё вилояти Ғазначилик бошқармаси фойдасига 41.200 сўм почта
харажати;
республика бюджетига 3.282.462 сўм давлат божи ундирилсин.
Чироқчи туманлараро иқтисодий суди томонидан 2024 йил 12 августда берилган
ижро варақалар бекор қилинсин.
Қарор асосида ижро варақалар берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан биринчи инстанция суди орқали вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Н.Хўжақулов
судлов ҳайъати:
Ҳ.Турсунов
Л.Абдуллаев