Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2004-2501/4386 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья XAMIDOV SHERALI ZARIPOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение IKR KR DI NK Ответчик / Подсудимый DI SUL N F YZ
Source ID f270279d-57e0-4878-8414-db46812d54dd Claim ID PDF Hash b671165228c43197... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
аролик кодекси 735-моддаси аролик кодекси 735 code_article
аролик кодекси 736-моддаси аролик кодекси 736 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
-2004-2501/4386-сонлииш ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛ В ҚАРОРИ Қоракўл тумани 2025 йил 6 ноябрь Қоракўл туманлараро иқтисодий суди, судья Ш.Хамидов раислигида, судья ёрдамчиси Р.Расуловнинг котиблигида, даъвогар “ IKR KR DI NK” манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “ DI SUL N F YZ” маъсулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Э.Жўраев (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили Ш.Холиқов (раҳбар) иштирокида, Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,- а н и қ л а д и: Даъвогар “ IKR KR DI NK” (бундан буён матнда Банк деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ DI SUL N F YZ” маъсулияти чекланган жамиятидан 100.000.000 сўм кредит асосий қарздорлигини ундиришни сўраган. Даъво аризада Савдо-саноат палатаси ишни бошқарма вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатларга асосланиб кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган банк вакили даъвони қўллабқувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили, қарздорликни тан олишини ва уни тўлаб беришини билдирди. Суд, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар фикрларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, банк билан жавобгар ўртасида 2024 йил 11 сентябрда тузилган 3428-сонли кредит шартномасига асосан жавобгарга асбоб-ускуна харид қилиш мақсадида 2031 йил 5 сентябрга қадар, йиллик 17,5 фоиз тўлаш шарти билан 100.000.000 сўм кредит ажратилган. Шартнома шартига кўра, банк жавобгарга мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит)бериш, жавобгар эса ўз навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасида, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олишлиги белгиланган. Шартноманинг 4.3.3 бандида кретит маблағларидан мақсадсиз фойдаланганда кредит асосий қарзини ҳамда фоизларни муддатдан олдин ундириш белгиланган. Банк томонидан шартнома шартлари бажарилган бўлса-да, бироқ жавобгар томонидан кредит қарздорлигини белгиланган муддатларда қайтариш чоралари кўрилмаган. Яъни жавобгарнинг 2025 йил октябрь ҳолатида жавобгарнинг 100.000.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 735-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Банк томонидан судга тақдим этилган 2025 йил 6 ногябрдаги маълумотномага асосан жавобгарнинг 2025 йил 6 ноябрь ҳолатида 100.000.000 сўм кредит асосий қарздорлиги мавжудлигини маълум қилган. Шу боис суд, жавобгардан банк фойдасига 100.000.000 сўм кредит асосий қарздорлигини ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу боис суд, суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и : Даъвогар “ IKR KR DI NK” нинг даъво талаблари қаноатлантирилсин. Жавобгар “ DI SUL N F YZ” маъсулияти чекланган жамиятидан “ IKR KR DI NK” фойдасига 100.000.000 сўм кредит асосий қарздорлиги ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ DI SUL N F YZ” маъсулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 2.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддатда шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Судья Ш.З.Хамидов