← Назад
Решение #2851738 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 631 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/18866-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 6 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар ААААнинг жавобгар
ББББ ҳисобидан жами 544 954 086 сўм ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган ишни даъвогар вакили Н.Эргашалиев (ишончнома асосида), жавобгар
вакили Ж.Михридинов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида суднинг биносида
“T l gr m” мессенжери орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АААА (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) ва ББББ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2024 йил 14 августда 15-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга
кўра даъвогар асфальтлаш ва ободонлаштириш ишларини бажариш, жавобгар эса
бажарилган ишларни қабул қилиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан бажарилган ишлар ҳақини жавобгар тўлиқ тўламаганлиги
оқибатида унинг даъвогар олдида 435 963 269 сўм қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга юборган талабномаси
оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 435 963 269 сўм асосий қарз, 108 990 817 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қувватлаб, шартнома асосида ишлар
бажарилганлигини, ишлар бажарилганлиги ҳисобварақ-фактура билан тасдиқланганлигини, жавобгар бажарилган ишлар ҳақини бугунги кунга қадар тўлиқ
тўламаганлигини, жавобгарнинг асосий қарзни 2026 йилнинг январь ойига қадар
тўлаб беришини инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш қисмидан воз кечишини
маълум қилиб, даъвони қолган қисмини қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида даъвогар шартнома бўйича ишларни бажариб
берганлигини, қарздорлик мавжуд эканлигини, қарздорликни 2026 йилнинг январь
ойига қолдирмасдан тўлашларини, молиявий аҳвол яхши эмаслигини билдириб, ишни
қонуний ҳал этишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларининг
асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни, даъво талабларининг пеня
ундириш қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 14 августда
тузилган 15-сонли шартномага кўра даъвогар асфальтлаш ва ободонлаштириш
ишларини бажариш, жавобгар эса бажарилган таъмирлаш ишларини қабул қилиш ва
уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
ФК 631-моддасининг биринчи қисмига асосан пудрат шартномаси бўйича бир
тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, тарафлар
томонидан тасдиқланган 2024 йил 23 сентябрдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактурага
асосан 485 963 269 сўмлик асфальтлаш ва ободонлаштириш ишлари бажарилган.
Ўзаро тузилган шартноманинг 3.1-бандида жавобгар олдиндан 50 фоиз аванс
тўловини тўлаб бериш, қолган қисмини бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар
якунланиб, белгиланган тартибда жавобгарга топширилгандан сўнг 30 кун муддатда
тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармай
бажарилган ишлар ҳақини шартномада белгиланган муддатларда тўлиқ тўламаган ва
435 963 269 сўм қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган 2025 йил
5 сентябрдаги 12-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб,
қарздорлик тўланмаган.
Ваҳоланки, ФК 238-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ мажбурият
келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Жавобгарнинг даъвогардан қарзи мавжуд эканлиги ва уни тўланмаганлиги
тарафлар вакилларининг суд мажлисидаги тушунтиришлари, ишдаги тарафлар
ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактура, талабнома ва бошқа ҳужжатлар
билан ўз тасдиғини топганлиги боис суд даъво талабининг 435 963 269 сўм асосий
қарз ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъво аризасида жавобгар бажарилган ишлар ҳақини ўз вақтида
тўлиқ тўламаганлиги сабабли унинг ҳисобидан 108 990 817 сўм пеня ундириш
сўралган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили судга ариза тақдим этиб, даъвонинг пеня
ундириш қисмидан воз кечишини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 157-моддасининг иккинчи қисмида даъвогар ишни ҳар қандай
инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича
чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз
кечишга ҳақли эканлиги, учинчи қисмида суд даъводан воз кечишни, агар бу
қонунчиликка зид бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан
қўриқланадиган манфаатларини бузса, қабул қилмаслиги, бундай ҳолларда суд ишни
мазмунан кўриши белгиланган.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига асосан даъвогар даъвосидан
воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Суд даъвогарнинг даъводан воз кечиши қонун ҳужжатларига хилоф эмаслиги
ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига
таъсир қилмаслигини инобатга олиб, даъводан воз кечишни қабул қилишни ва
даъвонинг пеня ундириш қисми бўйича иш юритишни тугатиш лозим деб
ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги
“Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги
36-сонли қарорининг 18-бандида даъвогар (аризачи) арз қилган талабларидан воз
кечганда у қилган харажатларнинг ўрни жавобгар томонидан қопланмаслиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларининг асосий қарз
ундириш қисмини қаноатлантиришни, даъво талабларининг пеня ундириш қисми
бўйича иш юритишни тугатишни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
435 963 269 сўм асосий қарз, 4 359 632,83 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта
харажатлари ундиришни, даъво аризаси судга киритилишида олдиндан тўланган
давлат божининг 1 089 908,17 сўм қисмини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим
топди.
Бинобарин ИПКнинг 110, 118, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талабларининг асосий қарз ундириш қисми қаноатлантирилсин.
Жавобгар ББББ ҳисобидан даъвогар АААА фойдасига 435 963 269 сўм асосий
қарз, 4 359 632,83 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъвогар ААААнинг даъво талабларининг пеня ундириш қисмидан воз кечиши
қабул қилинсин.
Даъво талабларининг пеня ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъво аризаси судга киритилишида олдиндан тўланган давлат божининг
1 089 908,17 сўм қисми даъвогар АААА зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддатда шу суд
орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Умаров