Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2502/8985 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья MAMAYUSUPOV MARS NURMAMETOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9b770ac1-aa48-4e3a-b2e7-521f13739d07 Claim ID PDF Hash 2fa2578202189df0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ **** тумани **** йил * ноябрь **** туманлараро иқтисодий судининг судьяси **** раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг суд **** котиблигида, аризачи вакили ****(****5йил22 июлдаги****-сонли ишончнома) иштирокида, аризачи ****нинг жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятиганисбатан****2 йил 8 апрелда берилган ****-сонли цензиянинг амал қилиш муддатини олтиойга тўхтатиб тўриш**** аризаси бўйича қўзғатилган ишни **** туманлараро иқтисодий судининг биносида,очиқ суд **** кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризачи**** (бундан буён матнда аризачи деб юритилади)жавобгар**** масъулияти чекланган жамиятига(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан**** туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, аризасида жавобгарлицензия талаб ва шартларигариоя этмагани учун,**** йил 8 апрелда берилган ****-сон лицензиянинг амал қилиш муддатини олти ойга тўхтатибтўришни сўраган. Суд **** **** ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд **** иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг ****-моддаси биринчи қисмига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган **** кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд **** бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг ****-моддаси учинчи қисмига кўра “иш муҳокамасининг **** ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд **** келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин”. Шу сабабли, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд **** иштирок этганаризачивакили аризадаги **** такрорлаб,жавобгарда ўтказилган текшириш давомида лицензия талабларибузилиши ҳолатлари аниқланганлигини маълум қилиб,ариза талабини қаноатлантиришни сўради. Суд тараф вакилининг суд **** берган тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабинирад этишнилозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси биринчи қисмида Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси 1 Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда **** барча усуллар билан ҳимоя қилишга ****. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, **** ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги **** йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича,**** йил 16 октябрдаЎзбекистон ****ҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё ҳудудий бўлими томонидан жавобгарсодир этганқонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан аризачига ****-сонли хат билан амалий ёрдам беришни сўрабмурожаат қилинган. Бироқ, суд жараёнидааризачи томонидан жавобгарсодир этганқонунбузилиши ҳолатлари содир этилганлиги ҳолати ўрганилмаганватекширилмаганлиги аризачи вакили томонидан маълум қилинди. Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунининг 32-моддаси биринчи ваиккинчи қисмларига кўра“лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартларининг бузилганлиги аниқланганда; лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан ваколатли органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартарафэтиш **** унинг зиммасига юкловчи қарори ****” лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатиб турилиши мумкинлиги белгиланган. Аризачи вакилининг тасдиқлашичажавобгарда текшириш ўтказилмаган, текшириш далолатномасирасмийлаштирилмаган, аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма берилмаган. 2 Шунингдек, аризачи вакилининг билдиришича - лицензиянинг ва лицензия шартномасининг тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхаси, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ва лицензия шартномаси шартлари лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўладиган тарзда юридик шахс томонидан бузилганлигини тасдиқловчи далиллар уларнинг йўқлиги сабаблисудга**** этилмаган. Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасининг **** йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона НИЗОМ”нинг40-банди учинчи хатбошисида “лицензиат томонидан лицензияловчи органнинг лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш **** юкловчи қарори ****” лицензиянинг амал қилишини лицензияловчи орган ташаббуси билан тўхтатиб турилиши мумкинлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда лицензияловчи орган-аризачи томониданлицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш **** юкловчи қарори мавжуд эмаслиги ва жавобгарга берилмаганлиги ҳолати аризачи вакили томонидан суд жараёнида билдирилди. ИПКнинг 68-моддаси иккинчи қисмига кўра юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш (бундан буён матнда ҳуқуқий таъсир чоралари деб юритилади) тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш **** назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади. Суд, аризадагиҳолатлар, жумладан жавобгарда текшириш ўтказилмаганлиги, текшириш далолатномаси расмийлаштирилмаганлигини,лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш **** юкловчи қарори мавжуд эмаслиги, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ва лицензия шартномаси шартлари лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўладиган тарзда юридик шахс томонидан бузилганлигини тасдиқловчи далиллар**** этилмаганлиги каби ҳолатларни инобатга олиб, ариза талаби исботланмаган деган хулосага келди. Суд юқоридагиларгаасосан аризачининг жавобгарга нисбатан **** йил 8 апрелда берилган ****-сон лицензиянинг амал қилиш муддатини олти ойга тўхтатиб туриш**** талабини рад этишнилозимдеб ҳисоблайди. Қайд этилган асослардан келиб чиқиб, судЎзбекистон Республикасининг“Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар иқтисодий судларда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинганлиги учун давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўланган почта **** аризачи зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, ****, ****-моддаларини қўллаб, суд 3 қ а р о р қ и л д и: ариза талаби рад этилсин. Аризачи**** томониданолдиндан тўлаб чиқилган 41200 сўм почта**** ўзининг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафларўн кунлик муддатичида шу суд орқали **** вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) бериши мумкин. Судья **** 4