Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2505/8988 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 49e9021b-9840-4de8-ab8f-faead7a60a8f Claim ID PDF Hash 3e440d514d617d4d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ажримда жавобгарга ИПК 2034-моддаси ажримда жавобгарга ИПК 2034 law
Шу сабабли суд ишни ИПК 2034-моддаси Шу сабабли суд ишни ИПК 2034 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/8988-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 6 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси ***, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “***” фермер хўжалигидан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” фермер хўжалиги (матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 4.223.649 сўм асосий қарз ва 2.111.825 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур қонун нормасига асосан даъвогарнинг даъво аризаси соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда жавобгарга ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик муддатда эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиши билдирилган бўлсада, эътирозлар келиб тушмади. Шу сабабли суд ишни ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига асосан кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг асосий қарз ундириш даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, пеня ундириш даъво талаби юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 16 декабрдаги маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилиб, унга кўра унга кўра даъвогар томонидан нефть маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.5-бандига кўра, “Истеъмолчи” (жавобгар) етказиб бериладиган нефть маҳсулоти туркуми қийматининг 100 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириши лозимлиги белгиланган. Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йил декабрь ойида жами 4.223.649 сўмлик нефть маҳсулоти етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан шартнома мажбурияти лозим даражада бажарилмасдан, маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўламаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 4.223.649 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида юборган талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 4.223.649 сўм қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома, ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома, талабнома хати ва бошқа далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади. Бироқ, иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ тўланган, бу ҳолат даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотнома билан тасдиқланади. Шу сабабли суд даъвогарнинг 4.223.649 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан даъвогар фойдасига шартноманинг 5.4-бандига асосан маҳсулот ҳақи учун тўлов кечиктирилганлиги учун ҳисобланган 2.111.825 сўм пеня ундиришни сўралган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Даъвогар томонидан иш судда кўрилган кунга қадар 2.111.825 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабидан воз кечиш ҳақида ариза тақдим этилган. ИПК 110-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Суд даъвогарнинг 2.111.825 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво талабидан воз кечиши қонунчиликка зид эмаслиги, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб воз кечишни қабул қилишни ва мазкур даъво талаби юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар 2 томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини ва республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 176-179, 2032, 2034-2035-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг 4.223.649 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогарнинг 2.111.825 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво талаби юзасидан иш юритиш тугатилсин. Жавобгар “***” фермер хўжалигидан даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “***” фермер хўжалигидан республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақаси берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья *** 3