← Назад
Решение #2851775 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онуни | 45 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 141 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 242 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1802-2502/7168-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2025 йил 6 ноябрь
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Холманов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида аризачи Китоб
тумани солиқ инспекциясининг қарздор “KITOB FA R FAYZ” масъулияти
чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб
топиш ҳақидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили Ф.Шукуров (2025 йил
2 октябрдаги Р-11424-сонли ишончномага асосан) (қарздор иштирокисиз)лар
иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
аризачи Китоб тумани солиқ инспекцияси (бундан буён матнда аризачи
деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “KITOB FA R
FAYZ” масъулияти чекланган жамиятини (бундан буён матнда қарздор деб
юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили тушунтириш бериб,
жавобгарнинг бюджет олдида қарздорлиги мавжудлигини, солиқ қарзини
ундириш бўйича кўрилган чоралар натижа бермаганлигини баён қилиб,
аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақидаги тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар суд муҳокамасида иштирок этмади ва низо
юзасидан муносабат билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасида иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда суд, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни
лозим топади.
Суд аризачининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни ва суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамаси давомида аниқланган
ҳолатлардан маълум бўлишича, қарздорнинг 2025 йил 18 сентябрь ҳолатида
солиқ ва бошқа мажбурий йиғимлардан қарзи 71 507 611,92 сўмни ташкил
қилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ва Марказий
банк томонидан амалиётга жорий этилган дастурий маълумотларига кўра,
қарздорнинг ҳисоб варақасига қўйилган инкассо топшириқномалари асосида
картотека (К-2) мавжудлиги аниқланган.
2
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
(кейинги ўринда – Қонун деб юритилади)Қонуни 45-моддасининг иккинчи
қисмига кўра, давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли
органнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чора-тадбирлар кўрилганлиги
далиллари илова қилиниши керак.
Қарздорликни ундириш ҳақида кўрилган чоралар натижа бермаганлиги
сабабли Мажбурий ижро бюроси Китоб тумани бўлимининг 2025 йил 6
августдаги
18042406124801,
18042403275901,
18042400557001,
18042300898401-сонли қарорлари билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси биринчи
қисмининг 3-бандига асосан ижро ҳужжати ундирувчига ижро этилмасдан
қайтарилган.
Қарздорликни ундириш ҳақида кўрилган чоралар натижа бермаган.
Шу сабабли, аризачи қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақида
судга ариза билан мурожаат қилган.
Суд аризани тўлиқ асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, Қонуннинг 5-моддасига кўра тўловга қобилиятсизлик
аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида
бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва
(ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга
қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида,
агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг
бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари
қийматидан ошиб кетган бўлса.
Қонуннинг 141-моддасига асосан суд томонидан қарздорни банкрот
деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор
қабул қилинган пайтдан эътиборан:
қарздорнинг мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ
бўлган ёки унинг мол-мулкини учинчи шахсларга фойдаланиш учун
топширишга сабаб бўлувчи битимлар тузишга фақат ушбу бобда
белгиланган тартибда йўл қўйилади;
қарздорнинг барча пул мажбуриятларини бажариш муддати,
шунингдек кечиктирилган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш муддати
бошланган деб ҳисобланади;
қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима,
пеня) ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади;
3
мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек солиқлар ҳамда йиғимлар
бўйича мажбуриятлар юзасидан аввал ҳисобланган ва ундирилмаган
пенялар ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади;
қарздор
мол-мулкини
сотишдан
тушган
маблағларнинг
қарздорликни тўлашга йўналтирилган қисми қўшилган қиймат ва даромад
солиғидан озод этилади;
қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотлар махфийлик
тоифасига, шу жумладан тижорат сирига мансублигини йўқотади;
ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишга доир барча
чекловлар олиб ташланади;
ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади. Пул мажбуриятлари,
солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича барча талаблар, бошқа мулкий
талаблар фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида қарздорга тақдим
этилиши мумкин, бундан мулк ҳуқуқини эътироф этиш, маънавий зиённи
компенсация қилиш, мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан
талаб қилиб олиш, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш, битимларни
ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини
қўллаш тўғрисидаги талаблар, шунингдек жорий тўловлар бўйича
талаблар мустасно.
Тугатишга доир иш юритиш бошлангунига қадар қарздорнинг
мажбуриятларини бажариш таъминоти сифатида берилган мол-мулкдан
фойдаланишдан мазкур иш юритиш бошланганидан кейин олинадиган
ҳосилга, маҳсулотга ва даромадларга нисбатан кредиторнинг ўз
талабларини бажариш таъминоти сифатидаги ҳуқуқи татбиқ этилмайди.
Ижро этилиши ушбу модда биринчи қисмининг тўққизинчи
хатбошисига мувофиқ тугатилган ижро ҳужжатлари қонунчиликда
белгиланган тартибда давлат ижрочилари томонидан тугатиш
бошқарувчисига
ўтказилиши
лозим.
Қарздорнинг
барча
мажбуриятларини бажаришга фақат тугатишга доир иш юритиш
доирасида йўл қўйилади.
Суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан
қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва
тасарруф
этиш
вазифаларини
бажаришдан,
агар
илгари
четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади, қарздор раҳбарининг
ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат
шартномаси тугатилади), қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш
бошқарувчисининг зиммасига юклатилади, шунингдек мулкдорнинг
қарздор мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этишга доир ваколатлари
тугатилади. Тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг раҳбари билан тузилган
меҳнат шартномасини тугатиш ёки мазкур раҳбарни бошқа ишга ўтказиш
тўғрисида буйруқ чиқаради.
Қонуннинг 142-моддасига асосан, суд қарздорни банкрот деб топиш
ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи
бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди.
4
Мазкур ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси
томонидан номзоди тақдим қилинган тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси
аттестатига эга Баратов Халил Яқубовични қарздорнинг тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топади.
Ушбу Қонуннинг 242-моддасини тўртинчи қисмида, тугатиш
бошқарувчиси ўзига маълум бўлган барча кредиторларни ҳозир бўлмаган
қарздорнинг банкротлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади, улар
хабарномани олган кундан эътиборан бир ойлик муддатда тугатиш
бошқарувчисига ўз талабларини тақдим этиши мумкин.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида, тугатиш бошқарувчиси ҳозир
бўлмаган қарздорнинг мол-мулкини аниқлаган тақдирда суд мазкур
бошқарувчининг илтимосномасига кўра тўловга қобилиятсизликнинг
соддалаштирилган
тартиб-таомилини
тугатиш
ҳамда
тўловга
қобилиятсизликнинг ушбу Қонунда назарда тутилган умумий тартибтаомилларига ўтиш ҳақида ажрим чиқариши мумкинлиги белгиланган.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан
дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига
юборилади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига
мувофиқ ташкилотлар ва фуқароларни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги аризалардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари
миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд аризани қаноатлантиришни, қарздорни
тўловга қобилиятсиз деб топишни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни
ва суд тугатиш бошқарувчиси тайинлашни ҳамда суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 5, 45, 51, 140, 141, 242-моддаларини ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170 176-179, 186моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
аризачи
Китоб
тумани
солиқ
инспекциясининг
аризаси
қаноатлантирилсин.
Қарздор “KITOB FA R FAYZ” масъулияти чекланган жамияти
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва тугатишга
доир иш юритиш бошлансин.
Қарздор “KITOB FA R FAYZ” масъулияти чекланган жамиятини суд
тугатиш бошқарувчиси этиб Х.Баратов тайинлансин.
5
Суд тугатиш бошқарувчиси Х.Баратов зиммасига қарздор тўловга
қобилиятсиз деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш
бошланганлиги ҳақида расмий нашрда эълон бериш, тугатишга доир иш
юритишни Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни асосида ташкил этиш ва ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2013 йилдаги 224-сонли “Сохта тўловга
қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга
қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисидаги”ги Қарорига асосан сохта тўловга қобилиятсизлик,
тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка
олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса
тайёрлаш ва хулосани судга тақдим этиш, шунингдек тугатиш жараёнида
қарздор корхонанинг мол-мулки йўқлиги ҳақидаги маълумотларни тўлиқ
аниқлаш ва бажарилган ишлар ҳақида ҳар ойда 1 (бир) марта Шаҳрисабз
туманлараро иқтисодий судига ёзма оралиқ ҳисобот тақдим этиб бориш
ҳамда тугатиш ишларини 2026 йил 6 февралга қадар якунлаш вазифаси
юклатилсин.
Қарздор “KITOB FA R FAYZ” масъулияти чекланган жамиятидан
аризачи Китоб тумани солиқ инспекцияси фойдасига 41 200 сўм почта
харажати;
Республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин ва ижро варақаси
берилсин.
Аризачи Китоб тумани солиқ инспекциясига қарздор “KITOB FA R
FAYZ” масъулияти чекланган жамияти раҳбари томонидан давлатга
етказилган зарарни қарздор раҳбари ва унинг таъсисчиларидан субсидиар
тартибда ундириш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат этиш
ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин.
Ҳал қилув қарори ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Қашқадарё вилоят бошқармаси ва Мажбурий ижро бюроси Китоб туман
бўлимига юборилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар у қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний
кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Б.Холманов