Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/3921 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Мизроб Меҳрож Ответчик / Подсудимый Рахмон Жамшид
Source ID dadcff13-9e90-4db8-a210-92f15e90ded8 Claim ID PDF Hash c34f74c1b2a23d5e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
тисодий процессуал кодексининг 157-моддаси тисодий процессуал кодекси 157 code_article
тисодий процессуал кодекси 110-моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2501/3921-сонли иш Ғиждувон тумани АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2025 йил 6 ноябрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Жамилов раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, даъвогар “Мизроб Меҳрож” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Рахмон Жамшид” масъулияти чекланган жамиятидан 100 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,АНИҚЛАДИ: “Мизроб Меҳрож” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Рахмон Жамшид” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 100 000 000 сўм ундиришни сўраган. Даъвогар вакили ариза тақдим этиб, даъводан воз кечганлигини ва иш юритишни тугатишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар ва жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш ҳужжатларида даъвогар ва жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими жавобгарга етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг маълумотномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса ҳам ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни даъвогар ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, 2024 йил 31 октябрдан 2025 йил 14 июлгача тегишли ҳисобварақ фактуралар билан 655 600 000 сўмлик қурилиш маҳсулотлари етказиб берилган. Жавобгарнинг даъвогар олдида 100 000 000 сўмлик қарздорлиги вужудга келган. Бироқ, даъвогар судга 2025 йил 6 ноябрдаги хат билан мурожаат қилиб, даъводан воз кечишини ва иш юритишни тугатишни маълум қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 157-моддаси иккинчи қисмига асосан даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 110-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 19.12.2020 йилдаги 36сонли “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 18-бандида даъвогар (аризачи) арз қилган талабларидан воз кечганда у қилган харажатларнинг ўрни жавобгар томонидан қопланмайди деб тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи ва саккинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Демак, мазкур ҳолатда суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъво ариза бўйича иш юритишни тугатишни, иш бўйича давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Суд мазкур иш бўйича даъвогарнинг даъводан воз кечишини ўрганиб, у қонун ҳужжатларига хилоф эмас хамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди деб ҳисоблайди. Шу сабабли суд, мазкур даъводан воз кечишни қабул қилишни ва иш бўйича иш юритишни тугатишни ҳамда суд харажатларини даъвогардан ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 110, 195-моддаларга асосланиб, суд, ажрим қилди : Даъвогарнинг даъводан воз кечганлиги қабул қилинсин. Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 4-2003-2501/3921-сонли иқтисодий иши бўйича иш юритиш тугатилсин. Олдиндан тўланган 2 000 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати даъвогар “Мизроб Меҳрож” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажримдан норози бўлган тарафлар бир ой муддатда Бухоро вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест) бериш мумкин. Судья О.Жамилов