← Назад
Решение #2851804 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 86 | — | law | |
| онун | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онун | 140 | — | law | |
| онун | 26 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 150 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/8428-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 6 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***нинг раислигида, судья
ёрдамчиси ***нинг котиблигида, кредитор “***” масъулияти чекланган
жамиятининг қарздор “***” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси асосида қўзғатилган ишни
кредитор вакили * (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
кредитор “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда кредитор деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “***” масъулияти
чекланган жамияти (матнда қарздор деб юритилади)га нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 11 августдаги ажрими билан қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, унга нисбатан кузатув
тартиб-таомили жорий этилган. Қарздорнинг муваққат бошқарувчиси этиб *
тайинланган ва унинг зиммасига “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни (матнда Қонун деб юритилади)га мувофиқ белгиланган вазифаларни
бажариш масъулияти юкланган.
Суд мажлисида иштирок этган кредитор вакили аризани қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Қарздор суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминлашмади. Шу сабабли суд,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади)нинг 128, 170-моддаларини қўллаб, ишни унинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, кредитор вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни
ва қарздорни банкрот деб топишни, унга нисбатан тугатишга доир иш
юритишни бошлашни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор тадбиркорлик субъекти
сифатида 2019 йил 4 декабрь куни 787317-реестр рақами билан давлат
рўйхатидан ўтказилган ва солиқ органида СТИР рақами * берилган.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 4-2001-2402/4066-сонли иш
юзасидан қабул қилинган 2024 йил 26 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан
қарздордан кредитор фойдасига жами 240.350.000 сўм қарздорлик ва олдиндан
тўланган 4.807.000 сўм давлат божи ва 37.500 сўм почта харажатини ундириш
белгиланган. Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, мажбурий
ижрога қаратилган. Бироқ, суд ҳужжати ижроси таъминланмаган ва қарздор
2
томонидан ушбу қарздорлик уч ойдан ортиқ муддат давомида тўланмасдан
келинган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасининг биринчи қисмига
кўра, вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса,
тўловга қобилиятсизлик аломати ҳисобланади.
Кузатув тартиб-таомили жараёнида муваққат бошқарувчи томонидан
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилганлигини
ҳақида “Биржа” иқтисодий газетасининг 09.10.2025 йил №81(3275) нашрида
эълон берилган, кредиторларнинг талаблари реестри тузилган ва қарздорнинг
молиявий аҳволи таҳлил қилиниб, қарздорнинг мол-мулкини аниқлаш чоралари
кўрилган. Муваққат бошқарувчининг тегишли ташкилотлардан олинган жавоб
хатларига асосан қарздорнинг номида мол-мулклар мавжуд эмаслиги
аниқланган.
Кредиторлар йиғилишининг 2025 йил 27 октябрдаги 1-сонли қарори
билан тасдиқланган кредиторлар талаблари реестрига кўра қарздорнинг
кредитор олдидаги муддати ўтган қарздорлиги 257.454.230 сўмни ва кредитор
Бухоро вилоят солиқ бошқармаси олдидаги бюджет ва бюджетдан ташқари
жамғармалардан солиқ қарзи 384.243.2100 сўмни ташкил қилади.
Муваққат бошқарувчи томонидан Қонуннинг 86-моддасига асосан
қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил қилиш натижаларига кўра судга тақдим
этган 2025 йил 27 октябрдаги ҳисоботига кўра қарздор томонидан 2024 йил
якуни тўловга қобилиятсиз ҳисобланиши, ўз айланма маблағлари билан
таъминланмаганлиги, бугунги кунда фаолият юритмасдан зарар кўриб
ишлаётган ва паст рентабелли ҳисобланиши, қарздорнинг доимий тўловга
қобилиятсизлик аломатлари мавжудлиги аниқланган.
Бинобарин, суд мазкур ҳолатда қарздорнинг доимий тўловга
қобилиятсизлиги аломатлари мавжуд ва қарздор томонидан кредиторлар
талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга қодир эмас деб ҳисоблайди.
2025 йил 27 октябрда ўтказилган 1-сонли кредиторлар йиғилишида
муваққат бошқарувчисининг ҳисоботи ва кредиторлар талаблари реестри
тасдиқланган ва кредиторларнинг кўпчилик овози билан қарздорни қарздорни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида судга
илтимоснома билан мурожаат қилиш, суд бошқарувчиси сифатида *нинг
номзодини тасдиқлаш, қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритиш тартибтаомили жараёнида суд бошқарувчисига тўланадиган иш ҳақи
3
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 баравари миқдорда белгилаш
тўғрисида ҳақида қарор қабул қилинган.
Қонун
52-моддасининг
биринчи
қисмига
кўра,
тўловга
қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш,
келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик
шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул
қилинади.
Қонун 140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд
томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши
тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади.
Шу сабабли суд кредиторнинг аризасини қаноатлантиришни, қарздорни
банкрот деб топишни, унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни
лозим топади.
Қонун 26-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд бошқарувчисига
вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган
ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан
белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан
тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг молмулки ҳисобидан тўланади.
Суд, қарздорни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашга монелик
қилувчи ҳолатлар мавжуд эмаслиги сабабли, Д.Солиевни тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлашни, тугатиш бошқарувчисига тугатиш ишлари
учун ўз вазифаларини бажарганлиги учун ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг
кам миқдорининг 5 (беш) баравари миқдордаги ҳақни тасдиқлашни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, ариза қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини қарздор
зиммасига юклашни, қарздордан тугатиш бошқарувчиси орқали кредитор
фойдасига олдиндан тўланган 1.236.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта
харажати ундиришни лозим топади.
Юқорида баён этилганларга кўра, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 26, 52, 140 ва 167-моддалари ва
ИПКнинг 118, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Кредитор “***” масъулияти чекланган жамиятининг аризаси
қаноатлантирилсин.
Қарздор “***” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин ва
унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Тугатиш ишларини олиб
бориш учун 3 (уч) ой муддат белгилансин.
4
Қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб * тайинлансин ва унинг
зиммасига:
Қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
ҳақидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш учун
юбориш (муддат 10 (ўн) кун);
Тугатишга доир иш юритиш ишларини “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида олиб бориш,
қарздорнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, унинг дебитор
қарздорлиги ва мол-мулкини аниқлаш чоралари кўриш, кредиторлар
талабларини Қонуннинг 150-моддасида белгиланган тартибда қаноатлантириш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини
аниқлаш Қоидалари”га асосан қарздорда сохта банкротлик, банкротликни
яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёки
мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса тақдим этиш (муддат 1 (бир) ой);
Тугатишга доир иш юритиш юзасидан амалга оширилган ишлар
тўғрисида ҳар ойнинг якуни билан судга жорий ҳисоботлар тақдим этиш;
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган суд бошқарувчисининг
мажбуриятларини оғишмай бажариш;
Тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили натижалари тўғрисидаги
ҳисоботни белгиланган муддатда ўз вақтида тақдим этиш вазифалари
юклатилсин.
Қарздор “***” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тугатишга доир
иш юритиш тартиб-таомили жараёнида тугатиш бошқарувчиси *га ҳақ тўлаш
миқдори қарздор мол-мулки ҳисобидан ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг
кам миқдорининг 5 баравари (5 х 1.271.000) 6.355.000 сўм миқдорда
тасдиқлансин.
Қарздор “***” масъулияти чекланган жамиятидан тугатиш бошқарувчиси
орқали кредитор “**” масъулияти чекланган жамияти фойдасига олдиндан
тўланган 1.236.000 сўм давлат божи ва 37.500 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин ва ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
***