Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2502/3254 Дата решения 06.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IGAMOV G‘AYRAT RAXMANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение YUKS K Q S Q D RY Ответчик / Подсудимый
Source ID d11bae8a-81d3-4be4-9454-7ba98f80cc75 Claim ID PDF Hash 4d575d8e0115fd4f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 243-моддаси аролик кодекси 243 code_article
аролик кодекси 257-моддаси аролик кодекси 257 code_article
аролик кодекси 1001-моддаси аролик кодекси 1001 code_article
тисодий процессуал кодексининг 25-моддаси тисодий процессуал кодекси 25 code_article
амда ИПК 25-моддаси амда ИПК 25 law
тисодий процессуал кодекси 276-моддаси тисодий процессуал кодекси 276 code_article
тисодий процессуал кодекси 278-моддаси тисодий процессуал кодекси 278 code_article
тисодий процессуал кодекси 279-моддаси тисодий процессуал кодекси 279 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2502/3254-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ғ.Игамов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Л.Абдуллаев ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 6 ноябрь Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати судья Ҳ.Турсуновнинг раислигида, судьялар Н.Хўжақулов, Л.Абдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ҳ.Абсатторовнинг котиблигида, даъвогардан вакиллар – Ш.Қуватов, Ш.Рўзиев (2025 йил 6 ноябрдаги 29-сонли ишончнома асосида), жавобгардан адвокат О.Исламов (2025 йил 1 октябрдаги 60-сонли ордер, 22 сентябрдаги 4-сонли ишончнома асосида), ҳисобчи – Ғ.Эшматов иштирокида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “YUKS K Q S Q D RY ” МЧЖ манфаатида, жавобгар – “WUNDERKINDFU URE” НТМ ҳисобидан 600.000.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга вилоят судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар – “YUKS K Q S Q D RY ” МЧЖ манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “WUNDERKIND-FU URE” НТМ ҳисобидан 600.000.000 сўм ундириб беришни сўраган. Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 600.000.000 сўм маблағ регреес тартибда, 41.200 сўм почта харажати, шунингдек республика бюджетига 12.000.000 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. Мазкур ҳал қилув қарордан норози бўлиб, жавобгар апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб шикоятда, “Агробанк” АТБ Косон филиали томонидан 2025 йил 9 июль куни берилган 015/387-сонли хат илгари фуқаролик судида кўрилган бошқа иш бўйича берилганлиги, ушбу хат “WUNDERKINDFU URE” НТМ томонидан олинган кредитнинг 600.000.000 сўми сўндирилгандан сўнг судга киритилган даъво аризани қайтариш чораларини кўриш мақсадида берилганлиги, ипотека шартномаси бўйича гаровга қўювчи “WUNDERKIND-FU URE” НТМ ҳисобланиши, “WUNDERKIND-FU URE” НТМ томонидан кредит ва фоиз қарздорликлари ўз вақтида тўлаб келинган- лиги, “Агробанк” АТБ Косон филиали томонидан мажбуриятларни бажарилмаганлиги бўйича “WUNDERKIND-FU URE” НТМга нисбатан судга мурожаат қилинмаганлиги, “Агробанк” АТБ Косон филиали билан “WUNDERKINDFU URE” НТМ ўртасида 2022 йил 13 апрелда 15-сонли кредит маблағлари ажартиш тўғрисида кредит шартномаси имзоланганлиги, кредит маблағларини қайтариш муддати 2034 йил 8 мартга қадар узайтирилганлиги, “YUKS K Q S Q D RY ” МЧЖ рози бўлиб, ўз мулкини гаровга қўйганлиги, гаров шартномаси бекор қилинмаганлиги ва мажбуриятлар сақланиб турганлиги, ишга “Агробанк” АТБ Косон филиалини жалб қилиш масаласи ҳал қилинмаганлиги тўғрисида важлар келтирилган. Суд мажлисида жавобгар адвокати иштирок этиб, апелляция шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакиллари иштирок этиб, “Агробанк” АТБ Косон филиали ва “WUNDERKIND-FU URE” НТМ ўртасида тузилган кредит шартномаси асосида “WUNDERKIND-FU URE” НТМга 3.000.000.000 сўм миқдорда кредит маблағлари ажратилганлигини, кредит шартномасини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида “YUKS K Q S Q D RY ” МЧЖга тегишли бўлган Қарши тумани, “Мирмирон” МФЙ, Мирмирон қишлоғида жойлашган “Иссиқ нон ишлаб чиқариш цех” биноси 600.000.000 сўмга баҳоланиб ипотека шартномаси асосида банкга гаровга қўйилганлигини, банкнинг талабига асосан жавобгар томонидан олинган кредит маблағлари учун гаровга қўйилган мулкни гаровдан чиқариш мақсадида 2025 йил 10 июлдаги 2-сонли тўлов топшириқнома асосида банкнинг ҳисоб рақамига 600.000.000 сўм маблағлар тўлаб берилганлигини, ушбу маблағларни регресс тартибда тўлаб бериш юзасидан жавобгарга талабномалар юборилганлигини, бироқ талабномалар оқибатсиз қолдирилганлигини маълум қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳакама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Агробанк” АТБ Косон филиали ва “WUNDERKIND-FU URE” НТМ ўртасида 2022 йил 13 апрелда 15-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартномага мувофиқ, “Агробанк” АТБ Косон филиали икки йил имтиёзли давр билан етти йил муддатга, йиллик беш фоиз устама тўлаш шарти билан 175 ўринга мўлжалланган нодавлат таълим муасасаси биносини қуриш ва жиҳозлаш мақсадида 3.000.000.000 сўм миқдорда кредит маблағларини ажратиш, жавобгар эса шартноманинг 5.6-бандида қайд этилган тартибда кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Кредит шартномасини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида 2022 йил 15 апрелда ипотека шартномаси тузилган. Шартномага асосан “YUKS K Q S Q D RY ” МЧЖга тегишли бўлган Қарши тумани, “Мирмирон” МФЙ, Мирмирон қишлоғи, 32-уйда жойлашган юридик акт бўйича майдони-2900,0кв.м., умумий майдони-319,61кв.м., фойдали майдони-386,22кв.м. бўлган “Иссиқ нон ишлаб чиқариш цех” биноси 600.000.000 сўмга баҳоланиб банкга гаровга қўйилган. Гаровга қўйилган кўчмас мулкни гаров таъминотидан чиқариш мақсадида даъвогар томонидан “Агробанк” АТБ Косон филиалига 2025 йил 10 июлдаги 2-сонли тўлов топшириқнома асосида гаровга қўйилган мулкнинг баҳолаш қиймати, яъни 600.000.000 сўм маблағ банкнинг ҳисоб рақамига тўлаб берилган. Ушбу маблағни регресс тартибда тўлаб бериш юзасидан даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 4 августда 5-сонли талабнома юборилган. Бироқ талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 243-моддасида агар қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд мажбуриятнинг моҳиятидан ёинки иш муомаласи одатларидан ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларидан англашилса, қарздор мажбуриятни муддатдан илгари бажаришга ҳақли, кредитор эса – ижрони муддатдан илгари қабул қилиши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 257-моддасининг биринчи қисмида кредитор мажбуриятнинг бажарилишини қабул қилиб олган вақтда, қарздорнинг талаби билан унга мажбуриятнинг тўла ёки қисман бажарилишини қабул қилиб олганлиги ҳақида тилхат бериши шарт. Оғзаки битимлар юридик шахслар билан фуқаролар ўртасида бажарилганида товарлар ёки хизматлар ҳақини тўлаган юридик шахс бошқа тарафдан пул тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатни ва тўлов асосини олиш кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 1001-моддасининг биринчи қисмида бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт воситасини бошқарувчи шахс ва ҳ.к.) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регреес) ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция суди томонидан ишга “Агробанк” АТБ Косон филиалини жалб қилиш масаласи ҳал қилинмаганлиги тўғрисида важ келтирилган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг ушбу важини асосли деб ҳисобламайди, чунки биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан “Агробанк” АТБ Косон филиалининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида қарор қабул қилинмаган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 10-бандида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25-моддасида иқтисодий судга тааллуқли низолар келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий муносабатлар қатнашчиларининг субъектли таркиби белгиланган. У энг аввало, юридик шахсларни ва юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқароларни ҳамда ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида назарда тутилган ишлар бўйича жисмоний шахсларни ўз ичига олиши тўғрисида тушунтиришлар берилган. Бундай ҳолатда “Агробанк” АТБ Косон филиали ишга субъект сифатида иштирок этолмайди. Шу сабабли биринчи инстанция суди томонидан ишга жалб қилинмаган. Баён қилинганларга кўра, жавобгарнинг апелляция шикоятида билдирилган важлар асоссиз бўлиб, биринчи инстанция суди низо бўйича даъво талабини қаноатлантиришда, моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, қонуний суд ҳужжатини қабул қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 276-моддасининг биринчи қисмига кўра суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослигини текширади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 278-моддасининг биринчи қисмини биринчи бандида апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, апелляция шикоятини (протестини) эса қаноатлантир-масдан қолдиришга ҳақлилиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 279-моддасининг биринчи қисмида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисобланган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 6.000.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 276, 278, 279, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: жавобгар – “WUNDERKIND-FU URE” НТМнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар – “WUNDERKIND-FU URE” НТМ ҳисобидан республика бюджетига 6.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Қарор асосида ижро варақа берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан биринчи инстанция суди орқали вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ҳ.Турсунов судлов ҳайъати: Н.Хўжақулов Л.Абдуллаев 4-1804-2502/3254-сонли иш ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Қарши шаҳри 2025 йил 6 ноябрь Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати судья Ҳ.Турсуновнинг раислигида, судьялар Н.Хўжақулов, Л.Абдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ҳ.Абсатторовнинг котиблигида, даъвогардан вакиллар – Ш.Қуватов, Ш.Рўзиев (2025 йил 6 ноябрдаги 29-сонли ишончнома асосида), жавобгардан адвокат О.Исламов (2025 йил 1 октябрдаги 60-сонли ордер, 22 сентябрдаги 4-сонли ишончнома асосида), ҳисобчи – Ғ.Эшматов иштирокида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “YUKS K Q S Q D RY ” МЧЖ манфаатида, жавобгар – “WUNDERKINDFU URE” НТМ ҳисобидан 600.000.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга вилоят судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 276, 278, 279, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: жавобгар – “WUNDERKIND-FU URE” НТМнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар – “WUNDERKIND-FU URE” НТМ ҳисобидан республика бюджетига 6.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Қарор асосида ижро варақа берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан биринчи инстанция суди орқали вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ҳ.Турсунов судлов ҳайъати: Н.Хўжақулов Л.Абдуллаев