← Назад
Решение #2851831 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2501/9772-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон шаҳарчаси
2025 йил 5 ноябрь
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоев
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар АААнинг жавобгар БББ ҳисобидан 26 001 439 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар
вакили К.Икрамов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
ААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, БББ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 26 001 439 сўм асосий қарзни ундириб беришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, уни тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда суд мажлиси куни ва вақти юзасидан хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмада ҳамда ўз эътирозларини
билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар
суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади; иккинчи қисми асосан эса ажрим
йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу
рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум
бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи
бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган
манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси
судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи
бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан
уч кун ўтган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси биринчи қисмида ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма
фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
2
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2025 йил 20 июнь кунги
199056918-сонли инвойсга кўра даъвогар томонидан жавобгарнинг
буюртмасига асосан Чортоқ тумани, А.Навоий МФЙда қурилиш объектини
қуриш, рўйхатдан ўтказиш, лабаратория ва экспертиза ҳамда қурилишмонтаж ишларининг сифати устидан танлов асосида назоратни амалга
оширилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
20 апрелдаги 200-сон қарорига 5-илова “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш
учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш”нинг
Маъмурий регламенти (бундан буён матнда Регламент деб юритилади)
1-бандида, ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахслар (кейинги
ўринларда — ариза берувчилар) томонидан қурилиш-монтаж ишларини
бошлаш учун рўйхатдан ўтказиш (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказиш)
тартибини белгилайди.
Регламентнинг 5-бандига асосан, қурилиш объектини рўйхатдан
ўтказмасдан қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқланиши белгиланган.
Регламентнинг 8-бандида, ариза берувчилар қурилиш-монтаж
ишларини рўйхатдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи
келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП давлат хизматидан электрон шаклда
фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Қурилиш-монтаж ишларини рўйхатдан ўтказиш учун аризалар ЯИДХП
орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар, ҳар куни 24 соат
давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари
тушганда навбатдаги иш куни аризаларнинг ҳудудий инспекцияга тушган ва
қабул қилинган кун ҳисобланади.
Регламентнинг 15-бандида, Ҳудудий инспекция сўровнома тушган
вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида:
зарурат бўлганда объектни жойига бориб ўрганади, қурилаётган
объектларга монеликсиз киради;
экспертиза хулосаси «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига
киритилганлигини ва ижобий хулоса берилганлигини текширади;
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали қурилиш-монтаж
ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказади;
сўровномада кўрсатилган объектнинг қурилиш-монтаж ишлари
қийматининг 0,2 фоизи миқдорида (қўшимча қиймат солиғисиз) ажратмани
белгилаган ҳолда инвойсни шакллантиради.
3
Регламентнинг 20-бандида эса, ариза берувчи инвойсда кўрсатилган
суммани инвойс тушган кундан бошлаб бир ой муддатда тўлаши шартлиги
белгиланган.
Даъвогар томонидан 2025 йил 20 июнь кунги 199056918-сонли инвойс
шакллантириб, жавобгарга тақдим қилган. Бироқ жавобгар томонидан
инвойсда кўрсатилган 26 001 439 сўм тўлаб берилмаган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш
ҳақидаги талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб,
қарздорлик тўланмаган. Шундан сўнг, даъвогар ушбу қарздорликни
жавобгардан ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига асосан,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Жавобгарнинг даъвогардан 26 001 439 сўм қарздорлиги мавжудлиги
ишдаги мавжуд далиллар, хусусан инвойс ва бошқа ҳужжатлар билан ўз
исботини топади.
Шунга кўра, уни тўлиқ қаноатлантириш лозим бўлади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳуқуқ нормаси талабидан келиб чиқиб суд, суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар фойдасига
520 029 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим
топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг
74, 118, 168, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
ААА фойдасига БББдан 26 001 439 сўм асосий қарз, 520 029 сўм давлат
божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришни рад этилсин.
4
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев