Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1807-2501/4881 Дата решения 05.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cad797aa-e769-44f9-a084-817da155a280 Claim ID PDF Hash 18e244e4d1d65bc2... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 14-моддаси нинг 14 law
Ушбу кодекснинг 935-моддаси Ушбу кодекс 935 code_article
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72- моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1807-2501/4881-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 5 ноябрь Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида, даъвогар вакили О.Бойсариев (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Ш.Хайруллаев иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Ххх” МЧЖ тугутиш комиссияси манфаатида, жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Ххх” МЧЖ тугутиш комиссияси (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3.244.750.000 сўм зарар ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 21 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Оқдарё агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти жалб этилган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида имзоланган шартномаларнинг 5.3-бандида “Сотиб олувчи” томонидан “Нотурар жой объекти” бино иншоотларни тўлиқ эгалик ҳуқуқи олгунга қадар ушбу бино иншоотларни бегоналаштирмаслик, иккинчи шахсларга сотмаслик, зарар етказмаслик мажбуриятини жавобгар олган бўлса-да, талабларига зид равишда объект учун тўловларни тўлиқ амалга оширмасдан жамиятга тегишли қурилиш устахонаси, магнум цехи, ертўла, электр механика цехи ва ҳожатхона биноларини тўлиқ бузиб ташлаганлиги учун 1-лот бўйича 1.361.782.700 сўм зарар ҳамда 5-лот бўйича 1.882.967.300 сўм, жами 3.244.750.000 сўм зарар ҳисобланганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олмасдан, ушбу объектларда қуриш ва реконструкция ишларини олиб бориш учун 2025 йил 6 февралдаги 01/5-15-сонли розилик хати олинганлигини, сотиб олинган бино-иншоот яроқсиз ҳолатда бўлганлиги, уни сотиб олишдан мақсад тадбиркорлик фаолиятини йўлга қуйиб, иш ўринларини ташкил этиш эканлигини, шартнома бўйича 3 йил муддат тўлов қилгин-ча ҳеч иш қилмасдан кутадиган бўлса, банкрот бўлишини баён этиб, даъво талабини рад этишни сўради. Ишга жалб этилган учинчи шахс “Оқдарё агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили томонидан маълум қилинишича, жамият тугатилганлигини билдирди. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини 1 қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сонли ва 2024 йил 19 апрелдаги ПҚ-164-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида “Оқдарё Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти ягона иштирокчисининг 2023 йил 2 августдаги 44-сонли қарорига асосан “Оқдарё Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти балансидаги Оқдарё тумани, Ўзбекистон кўчаси, 34-уйда жойлашган умумий ер майдони 0,6427 га шундан, қурилиш ости ер майдони 2291.62 кв.м “Нотурар-жой объекти” 1-Лот (12286040) харид қийматида электрон-онлайн аукцион савдоларига қуйилган. Аукцион савдолари натижасида тарафлар ўртасида 2024 йил 23 декабрда 16-сон олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг 1.2-бандига кура, “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ томонидан 2024 йил 6 декабрь куни “Оқдарё Агросервис МТП” МЧЖга тегишли умумий ер майдони 0,6427 га шундан, қурилиш ости ер майдони 2291.62 кв.м “Нотурар-жой объекти” (бундан буён матнда “Объект” деб аталади)ни сотиш бўйича ўтказилган электрон-онлайн аукцион савдоси ғолиби “сотиб олувчи” (2024 йил 16 декабрь куни имзоланган D -1231351-сонли баённома)га асосан ўрнатилган тартибда ер участкаси билан бирга ягона мулкий мажмуа сифатида харид қийматида сотиб олиб, ушбу шартнома шартларига мувофиқ тўловларни тўлаган холда объектни қабул қилиб олиш мажбуриятини олган ҳамда тарафлар ўртасида 2024 йил 23 декабрдаги нотурар жой объектини топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 3.1-бандига кура, “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” АЖ томонидан 2024 йил 6 декабрь куни ўтказилган электрононлайн аукцион савдоси натижалари асосида 2024 йил 16 декабрь куни имзоланган D -1231351-сонли баённомага асосан объектни сотиб олиш баҳоси 2.803.653.565,7 сўмни ташкил қилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сонли ва 2024 йил 19 апрелдаги ПҚ-164-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, “Оқдарё Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти ягона иштирокчисининг 2023 йил 2 августдаги 44-сонли қарорига асосан “Окдарё Агросервис МТП” МЧЖ балансидаги Оқдарё тумани, Ўзбекистон кўчаси, 34-уйда жойлашган умумий ер майдони 0,6853 га шундан, қурилиш ости ер майдони 1472.14 кв.м “Нотурар-жой объекти” 5-Лот (12568602) харид қийматида “Электрон-онлайн аукцион савдоларига куйилган. Аукцион савдолари натижасида тарафлар ўртасида 2025 йил 6 январь куни 5-сонли шартнома тузилган бўлиб, унинг 1.2-бандига кура “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ томонидан 2024 йил 6 декабрь куни “Оқдарё Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятига тегишли умумий ер майдони 0,6853 га шундан, қурилиш ости ер майдони 1472.14 кв.м “Нотурар-жой объекти” (бундан буён матнда “Объект” деб юритилади)ни сотиш бўйича ўтказилган электрон-онлайн аукцион савдоси ғолиби “Сотиб олувчи” (2025 йил 6 январь куни имзоланган D -1235077-сонли баённома)га асосан ўрнатилган тартибда ер участкаси билан бирга ягона мулкий мажмуа сифатида харид қийматида сотиб олиб, ушбу шартнома шартларига мувофиқ тўловларни тўлаган холда объектни қабул қилиб олиш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида 2025 йил 6 январдаги нотурар жой объектини топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан объект жавобгарга топширилган. Ўзаро тузилган шартноманинг 3.1-бандига кура, “Электрон онлайн- аукционларни ташкил этиш” АЖ томонидан 2024 йил 26 декабрь куни ўтказилган электрононлайн аукцион савдоси натижалари асосида 2025 йил 6 январь куни имзоланган D -1235077-сонли баённомага асосан объектни сотиб олиш баҳоси 1.708.683.782.4 сўмни ташкил қилади. Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартномаларнинг 5.3-бандида “Сотиб олувчи” томонидан “Нотурар жой объекти” бино иншоотларни тўлиқ эгалик ҳуқуқи олгунга қадар ушбу бино иншоотларни бегоналаштирмаслик, иккинчи шахсларга сотмаслик, зарар етказмаслик мажбуриятини олган. Даъвогар манфаатида Палата судга даъво ариза билан мурожаат этиб, 2024 йил 26 декабрдаги 16-сонли шартнома баҳоси 1.361.782.700 сўмни ҳамда 2025 йил 6 январдаги 5-сонли “кўчмас мулкни олди-сотди шартнома” баҳоси 1.882.967.300 сўм, жами 3.244.750.000 сўмни зарар етказилган деб ҳисоблаб, ундиришни сўраган. Суд даъво талабини ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари билан муҳокама қилиб, уни асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 14-моддасига мувофиқ агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ушбу кодекснинг 935-моддасига асосан ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 16 июндаги 163-сонли Қарорнинг 19-бандида зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарил-маганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлар ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбурият-ларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак. Ололмай қолган даромаднинг миқдори (бой берилган фойда), агар мажбурият бажарилганида, кредитор қилиши лозим бўлган оқилона 3 харажатларни ҳисобга олиб аниқланиши шарт. Хусусан, хом ашё ёки бутловчи буюмларни етказиб бермаслик натижасида ололмай қолган даромад тариздаги зарарни қоплаш ҳақидаги талаб бўйича бундай даромаднинг миқдори ушбу товарнинг харидорлари билан тузилган шартномада назарда тутилган тайёр маҳсулотларни сотиш баҳосидан келиб чиққан ҳолда, етказиб берилмаган хом ашё ёки бутловчи буюмлар қиймати, транспорт-тайёрлаш харажатлари ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни чегириб ташлаш йўли билан аниқланиши зарурлиги тўғрисида тушинтириш берилган. Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартноманинг 5.3-бандида “Сотиб олувчи” томонидан “Нотурар жой объекти” бино иншоотларни тўлиқ эгалик ҳуқуқи олгунга қадар ушбу бино иншоотларни бегоналаштирмаслик, иккинчи шахсларга сотмаслик, зарар етказмаслик мажбуриятини олган. Аниқланишича, жавобгар 2025 йил 5 февралдаги 05/2-01-сонли хат билан даъвогарга мурожаат қилиб, “Оқдарё Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятининг бино ва иншоотлар 2024 йил 16 декабрь куни имзоланган D 1231351-сонли ва 2025 йил 6 январда имзоланган D -1235077-сонли баённома бўйича ер майдонлари ва бино иншоотларни битта кадастр ҳужжатида бирлаштиришда ва ўша бирлашган ер майдонларида қўрилиш монтаж ишларини олиб боришга розилик беришни сўраган. Ушбу мурожаатга асосан даъвогарнинг 2025 йил 6 февраль куни 01/5-15сонли жавоб хатида бирлашган ер майдонида қурилиш монтаж ишларини олиб боришга эътирози йўқ эканлигини билдирилган. Шу сабабли жавобгар тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш мақсадида ҳудудда ободонлаштириш ва яроқсиз ҳолатга келиб қолган бино-иншоотларда қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини бошлаганлиги маълум бўлди. Суд даъво аризаси қайд этилган зарарнинг ҳисоб-китобини муҳокама қилиб, унинг ҳисобланиши объектни дастлабки баҳолаш қийматидан олинганлигига аниқлик киритиб, ушбу шартномалар бўйича жавобгар томонидан тўланган пул маблағлари ҳамда Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 июндаги 4-1807-2501-3330-сонли ҳал қилув қарори билан 114.750.537 сўм асосий қарз, Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 октябрдаги 4-1807-2501/4867-сонли ҳал қилув қарори билан 440.161.024 сўм асосий қарз ундирилганлиги ҳамда шартномаларнинг 3-бандида жавобгар объект учун тўловларни 36 ой муддатда тўлаши мумкин эканлиги билан баҳолаб, зарар етказилмаганлиги сабабли даъво талабини қаноатлантиришни рад этади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72- моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас, 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўланиши қайд этилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этиб, олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 64.895.000 сўм давлат божи ҳамда Олий суд депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 14, 234, 935моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 74, 170, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Ххх” МЧЖ тугутиш комиссияси манфаатида киритилган даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин. Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 64.895.000 сўм давлат божи; Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.Латипов 5