Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1201-2501/13556 Дата решения 05.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистон туманлараро иқтисодий суди Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8f896c8a-4e3a-40b8-8622-30036088a23b Claim ID PDF Hash 24ad3e9e18717388... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 150-моддаси нинг 150 law
ФКнинг 150-моддаси ФКнинг 150 law
ФКнинг 153-моддаси ФКнинг 153 law
бандида ФК 153-моддаси бандида ФК 153 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 23-моддаси онуни 23 law
Текст решения 11 577 символов
4-1201-2501/13556-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 05 ноябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили - тугатиш (суд) бошқарувчиси Т.М ва жавобгар вакили – раҳбар Э.Б ва унинг вакили адвокат Дж.Б (20.10.2025 йилги 105-сон ордер ва 13.10.2025 йилги 01-сон ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ zz li r l r” МЧЖ (СТИР zz li r l r)нинг жавобгар “ zz li r l r” МЧЖ (СТИР zz li r l r) ҳисобидан 132 790 326,75 сўм асоссиз ўтказилган пул маблағини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “ zz li r l r” МЧЖ номидан тугатиш (суд) бошқарувчиси Т.М (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ zz li r l r” МЧЖ (жавобгар) ҳисобидан 132 790 326,75 сўм асоссиз ўтказилган пул маблағи ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, тўлиқ қаноатлантиришни сўради ва жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво аризага эътироз билдиришиб, даъвогар томонидан жавобгарга тўланган 132 790 326,75 сўм пул маблағлари ижара шартномаси ва мулкни баҳолаш шартномалари доирасида амалга оширилганлиги, шунингдек, ҳозирги кунга келиб Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК)нинг 150-моддасида кўрсатилган даъво муддатлари ўтиб кетганлиги сабабли даъво муддатини қўллаб, даъвогарнинг даъвосини рад қилишни сўрашди ва судга шу ҳақидаги ёзма аризасини тақдим қилишди. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасига нисбатан даъво муддатини қўллаб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 4-1201-2403/2564-сонли иқтисодий иши бўйича 2024 йил 07 ноябрда қабул қилган ҳал қилув қарорига асосан даъвогар тўловга қобилиятсиз деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган ва тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб Ф.Н тайинланган. 2 Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 4-1201-2403/2564-сонли иқтисодий иши бўйича 2025 йил 03 июндаги ажрими билан қарздорнинг тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб Т.М тайинланган. Даъвогар тугатиш бошқарувчиси суднинг ҳал қилув қарори билан юклатилган вазифа ва Қонун талабларига асосан даъвогарнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиб, даъвогар олдидаги дебитор қарзларни ундириш чораларини кўришни бошлаган. Молиявий таҳлиллар натижасига кўра, даъвогар томонидан 2021 йил 25 август куни шартномага асосан жавобгарнинг электр-энергияси учун 80 000 000 сўм ва 2021 йил 29 октябрь куни шартномага асосан 38 610 326,75 сўм пул маблағлари Риштон туман электр тармоқлари корхонасига электр-энергияси учун олдиндан тўлов мақсади билан ўтказиб берилган. Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгарнинг сувдан тўловлари учун 2021 йил 29 октябрь куни шартномага асосан 6 180 000 сўм ва 2021 йил 16 декабрь куни шартномага асосан 3 000 000 сўм пул маблағлари “ zz li r l r” МЧЖга сув учун олдиндан тўлов мақсади билан ўтказиб берилган. Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 26 июль куни 5 000 000 сўм пул маблағлари баҳолаш хизмати учун шартномага асосан ўтказиб берилган. Бироқ, банк айланмаси таҳлил қилинганда жавобгар томонидан даъвогар ҳисоб рақамига жами 132 790 326,75 сўмлик пул маблағлари қайтиб келиб тушмаганлиги, 132 790 326,75 сўм дебитор қарздорликлар тўлаб берилмаганлиги аниқланганлиги, даъвогарнинг талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги, пул маблағи қайтарилмаганлиги, ушбу қарздорлик тугатиш жараёнида аниқланганлиги сабабли даъвогар тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 132 790 326,75 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. ФК 8-моддасининг биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Жавобгар томонидан судга тақдим этилган банк айланмасига кўра, даъвогар томонидан жавобгарнинг электр энергияси, сув ва баҳолаш хизматлари учун 2021 йил 25 августдан 2022 йил 26 июлга қадар жами 132 790 326,75 сўмлик пул маблағлари ўтказиб берилган. ФКнинг 150-моддасига асосан умумий даъво муддати - уч йил. ФКнинг 153-моддасига биноан бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд 3 қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. ФК 154-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 282-сон қарорининг 8-бандида ФК 153-моддасининг иккинчи қисмига кўра даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг қарор чиқарилгунигача берган аризасига мувофиқ қўлланилиши, қонунда даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза қандай шаклда берилиши кўрсатилмаганлиги сабабли, бундай ариза ҳам оғзаки билдирилиши, ҳам ёзма шаклда берилиши мумкинлигини инобатга олиш лозимлиги, 10-бандида даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлиши ҳақида тушунтиришлар берилган. Шунингдек, суд даъвогарнинг даъвогарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилгандан бошлаб, даъво муддати узилганлиги тўғрисидаги важлари билан келишмайди. Чунки, даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан, шунингдек мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилади. ФК 156-моддасига кўра, даъво муддатининг ўтиши қуйидаги ҳолларда тўхтатилади: 1) агар даъво қўзғатилиши учун муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган фавқулодда ҳодиса (енгиб бўлмас куч) тўсқинлик қилган бўлса; 2) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати мажбуриятларни бажаришни кечиктирганлиги (мораторий) туфайли; 3) агар даъвогар ёки жавобгар ҳарбий ҳолатга ўтказилган Қуролли Кучлар, чегара қўшинлари ва ички қўшинлар таркибида бўлса; 4) агар муомалага лаёқатсиз шахснинг қонуний вакиллари бўлмаса; 5) тегишли муносабатни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатининг амал қилиши тўхтатилган бўлса. 6) медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида келишув тузилган тақдирда. Даъвогар томонидан эса судга даъво муддатининг узилишига доир далиллар тақдим этилмади ва даъвогар келтирган важ даъво муддатининг узилишига ёки даъво муддатининг тўхтатилишига олиб келмайди. Шунингдек, жавобгар томонидан судга тақдим этилган ҳужжатларга кўра, даъвогар томонидан жавобгарнинг электр энергияси ва сув учун ўтказилган пул маблағлари улар ўртасида 2021 йил 01 июнда тузилган (амал 4 қилиш муддати 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган) 1-сонли (товуқларни сақлаш учун цех) ижара шартномаси (ижара шартномаси)дан келиб чиққан. Жавобгар ўзига тегишли кадастр рақами 15:09:04:01:02:0265:0001 бўлган, фойдаланиш майдони 31452,79 кв.м нотурар биноси қисмини даъвогар ижарага берган, ижара объекти даъвогар томонидан қабул қилиб олинган. Мазкур ижара шартномасининг 3.3-бандида даъвогар ижарага олган цех учун коммунал хизматлар (газ, сув, свет) тўловларини амалга ошириши белгиланган. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида 2021 йил 08 январда баҳолаш хизмати кўрсатиш тўғрисида 02 МК-21-сонли шартнома (баҳолаш шартнома)си тузилган. Мазкур баҳолаш шартномасига кўра, “ zz li r l r” МЧЖ томонидан жавобгарга объектни баҳолаш хизмати кўрсатилган. Шартнома қиймати 5 000 000 сўмни ташкил этган. Мазкур баҳолаш шартномаси бўйича тўлов 2022 йил 26 июлда даъвогар томонидан амалга оширилган. Шундан сўнг, 2022 йил 26 июль куни тарафлар ўртасида талабларни ўзаро ҳисобга олиш шартномаси тузилиб, ҳисоб-китоблар амалга оширилган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 68-моддасининг биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Учинчи қисмига кўра эса ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Юқорида қайд этилганлар ва жавобгарнинг суд мажлисида даъво қилиш муддати ўтганлиги ҳамда даъво талабига нисбатан даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини инобатга олиб, даъво аризасига нисбатан даъво муддатини қўллаб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига асосан иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд, ИПКнинг 118-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни ҳамда даъво ариза Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 23-моддасининг биринчи қисми асосан даъво ариза давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилинганлиги, даъво ариза рад қилинганлиги сабабли даъвогар ҳисобидан республика бюджетига даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида (132 790 326,75 х 2%=) 2 655 806,54 сўм давлат божи ундиришни, олдиндан 5 тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “ zz li r l r” МЧЖнинг жавобгар “ zz li r l r” МЧЖ ҳисобидан 132 790 326,75 сўм асоссиз ўтказилган пул маблағини ундириш тўғрисидаги даъво аризасига даъво муддати қўлланилиб, даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати даъвогар “ zz li r l r” МЧЖ зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “ zz li r l r” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 2 655 806,54 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья З.Раджабов