Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1204-2501/5363 Дата решения 05.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистон туманлараро иқтисодий суди Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый BR R MELI R TSIY TIZIMI
Source ID 786622d0-3a76-47c1-a764-a915ff7daed5 Claim ID PDF Hash 06dea74ee890afff... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 34-моддаси онуни 34 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 313 символов
4-1204-2501/5363-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 05 ноябрь Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили О.Наврўзов (ишончнома асосида) ва Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси О.Қобиловлар иштирокида, Сирдарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг « BR R MELI R TSIY TIZIMI» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4.091.147 сўм компенсация тўловидан асосий қарз ва 2.045.573 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Сирдарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (кейинги ўринларда —даъвогар ва(ёки) бошқарма) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар « BR R MELI R TSIY TIZIMI» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда —жавобгар) ҳисобидан 4.091.147 сўм компенсация тўловидан асосий қарз ва 2.045.573 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ва прокуратура вакиллари даъво талабларини қувватлашиб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгардан 4.091.147 сўм компенсация тўловидан асосий қарз, 2.045.573 сўм пеня ундиришни сўради. Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этган шахслар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ва муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни 34-моддаси биринчи қисмига асосан табиатдан махсус фойдаланганлик ва атроф муҳитни ифлослантирганлик учун тўловлар табиий ресурслардан фойдаланганлик учун солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлардан утилизация йиғимидан, шунингдек атроф муҳитни ифлослантирганлик (ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик, оқизганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик) учун компенсация тўловларидан, табиий ресурсларни муҳофаза қилганлик ва қайта тиклаганлик учун тўловлардан иборат бўлади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 820сонли қарори 2-банди “б” кичик бандига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш”ги 202-сонли ва 2017 йил 15 июндаги “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги 375-сонли Қарорлар талаблари асосида атроф табиий муҳитни ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирганлиги учун компенсация тўловини амалга оширадилар. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогарга 2023 йил учун ҳисоботлар топширилган ва ҳисоботларда жавобгар ушбу йил учун жами 4.091.147 сўм компенсация тўловини амалга ошириши белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан 2023 йил учун ҳисобланган компенсация тўловлари тўланмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 4.091.147 сўм қарздорлик (компенсация тўлови) юзага келган. Даъвогарнинг жавобгарга ушбу тўловларни тўлаш юзасидан огоҳлантиришлари оқибатсиз қолдирилган. Даъво талабининг 4.091.147 сўм асосий қарздорлик (компенсация тўлови) қисми жавобгарнинг 2023 йил учун атроф-муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация ва тўловлар суммаси ҳисоб-китоблари (ҳисоботи) билан ҳам ўз тасдиғини топади. ИПК 72-моддасига биноан, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Қолаверса, жавобгар томонидан жамият томонидан атроф муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун даъвогарга топширилган ҳисоботлар билан ҳам 4.091.147 сўм миқдорида асосий қарздорлик (компенсация тўлови) инкор этилмаган. Шу сабабли, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 4.091.147 сўм миқдорида асосий қарз (компенсация тўлови)ни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида компенсация тўловлари ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли жавобгардан 2.045.573 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш”ги 202-сонли Қарори билан тасдиқланган низомнинг 30-бандига кўра, маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилиши белгиланган. Даъво аризасида сўралган 2.045.573 сўм пеня миқдори Низомнинг 30бандига асосан даъвогар томонидан жавобгарни асосий қарзни кечиктирилган кунлари иноботга олиниб, қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган ҳолда ҳисоб-китоб қилинган. Шунга кўра, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 2.045.573 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 75, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Сирдарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар « BR R MELI R TSIY TIZIMI» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар Сирдарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига 4.091.147 сўм миқдорида компенсация тўловидан асосий қарз, 2.045.573 сўм пеня ҳамда почта харажатлари учун олдиндан тўланган 41.200 сўм ундирилсин. Жавобгар « BR R MELI R TSIY TIZIMI» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А.Олламов