Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1902-2502/7436 Дата решения 05.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5d72a517-600a-42f1-ad9c-a44e215a5323 Claim ID PDF Hash 36a1d2cafb51ba5f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 124-моддаси ФКнинг 124 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1902-2502/7436-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шеробод тумани 2025 йил 5 ноябрь Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг котиблигида, тарафлар вакиллари иштироксиз, даъвогар “***” оилавий корхонаси тугатиш бошқарувчиси ***нинг жавобгар “***” фермер хўжалиги ҳисобидан 380 000 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “***” оилавий корхонаси тугатиш бошқарувчиси *** (кейинги ўринларда “Даъвогар” ёки “Тугатиш бошқарувчиси” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 380 000 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган тарафлар вакиллари суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаганлиги, бироқ даъвогар судга ишни ўзининг иштироксиз кўриш ҳақида илтимоснома тақдим этганлигини инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 127,128,170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Даъвогар даъво аризасида, “***” оилавий корхонасини тугатиш ишларини олиб борилиши жараёнида, Солиқ органи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактуралар ўрганиб чиқилганида, даъвогар “***” оилавий корхонаси томонидан жавобгар “***” фермер хўжалигига 2024 йил 8 июлдаги 134-сонли шартномага ҳамда 2024 йил 30 июлдаги 154/1-сонли электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 380 000 000 сўмлик автомобиль транспортида юкларни ташиш хизматлари кўрсатилганлиги, аммо жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳақи тўланмаганлигини маълум қилиб, жавобгардан қарздорлик суммасини ундириб беришни сўраган. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридантўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8,234-моддаларига кўра, мажбурият шартномадан, зиён етказишдан ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш материалларидан кўринишича, Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 16.01.2025 йилдаги 4-1902-2402/9527-сонли ҳал қилув қарори билан қарздор “***” оилавий корхонаси соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилиб, қарздорни тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб, *** тайинланган. Суд тугатиш бошқарувчиси *** томонидан қарздор “***” оилавий корхонасини тугатиш ишларини олиб борилиши жараёнида, Солиқ органи томонидан тақдим этилган ҳисоб-фактуралар айланма маблағлар маълумотномалари ўрганиб чиқилганда, даъвогар “***” оилавий корхонаси томонидан жавобгар “***” фермер хўжалигига 2024 йил 8 июлдаги 134-сонли шартномага ҳамда 2024 йил 30 июлдаги 154/1-сонли электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 380 000 000 сўмлик автомобиль транспортида юкларни ташиш хизматлари кўрсатилганлиги, аммо жавобгар томонидан эса кўрсатилган техника хизматлари ҳақи тўланмаганлиги важи билан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “***” оилавий корхонаси фойдасига 380 000 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Иш ҳажжатлари ҳамда суд жараёнида аниқланган ҳолатларга кўра, “***” оилавий корхонаси томонидан жавобгар “***” фермер хўжалигига 2024 йил 8 июлдаги 134-сонли шартномага ҳамда 2024 йил 30 июлдаги 154/1-сонли электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 380 000 000 сўмлик автомобиль транспортида юкларни ташиш хизматлари кўрсатилиб, жавобгар томонидан тегишли тартибда тасдиқланган бўлсада, бироқ даъвогар суд мажлисида иштирок этмади ҳамда судга ёки даъво аризасида жавобгарга кўрсатилган техника хизматлари ҳақиқатда бажарилганлигини тасдиқловчи юк хатлари ҳамда жавобгар томонидан кўрсатилган техника хизматлари қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи ишончнома ҳамда даъвони асословчи бошқа далилларни тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Музработ туман бўлими томонидан 05.08.2025 йилда қарздор “***” оилавий корхонасининг расмий ва норасмий раҳбари Б.Ш.Менглиев ва бошқаларга нисбатан ҳақиқатда мавжуд бўлмаган маҳсулотларни хўжалик юритувчи субъектларга етказиб берилгани бўйича сохта электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирганлиги ва бошқа ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1811моддаси ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзатилган ва ҳозирги кунда Музработ туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. ФКнинг 124-моддасига кўра, юридик оқибатлар туғдириш нияти бўлмаган ҳолда, номигагина тузилган битим (қалбаки битим) ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Агар битим бошқа битимни ниқоблаш мақсадида тузилган бўлса (кўзбўямачилик битими), тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга доир қоидалар қўлланилади. Юқоридагиларга асосан суд, шартномалар ҳамда электрон ҳисобварақфактураларга асосан кўрсатилган техника хизматлари жавобгарга юборилган бўлсада, бироқ даъвогар томонидан суд муҳокамаси жараёнида ёки даъво аризасида жавобгарга техника хизматлари кўрсатилганлигини тасдиқловчи юк хатлари ҳамда жавобгар томонидан кўрсатилган техника хизматлари қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи ишончнома ҳамда даъвони асословчи бошқа далиллар тақдим этилмаганлигини, тарафлар ўртасида тузилган шартномалар ҳамда электрон ҳисобварақ-фактураларни ниқоблаш мақсадида кўзбўямачилик учун тузилганлигини инобатга олиб, мазкур далилни номақбул далил деб ҳисоблаб, инобатга олмасликни лозим топади. Тугатиш бошқарувчиси суд мажлисида иштирок этмади ҳамда судга ҳақиқатдан ҳам даъвогар томонидан жавобгарга техника хизматлари кўрсатилганлиги ва қарздорликни тасдиқловчи бошқа асосли далиларни тақдим этмади. Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 380 000 000 сўм қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб бўлмайди. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб суд, даъвогар томонидан даъво аризада келтирилган жавобгардан 380 000 000 сўм қарздорликни ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво аризаси рад қилинганлиги сабабли, даъвогар “***” оилавий корхонаси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 7 600 000 сўм давлат божи ундиришни ҳамда даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15,55-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8,124,234,236,263,437-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 68,118,127,128,170,176-179,180,186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “***” оилавий корхонаси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 7 600 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Т.Р.Жаббаров