← Назад
Решение #2851885 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| зсиз тан олиниши ва | 55 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 523 символов
4-1203-2501/4456-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 05 ноябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида,
А.Аскаржоновнинг котиблигида, даъвогар Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини
синаш марказига қарашли Боёвут нав синаш станциясининг жавобгар «B
vut
t hn lust r» масъулияти чекланган жамиятидан 37 716 853 сўм асосий қарз ва
3 771 685,3 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий
ишни даъвогар рахбари Б.Бегимқулов иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига қарашли Боёвут
нав синаш станцияси (кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, «B
vut t hn
lust r» масъулияти чекланган
жамияти (кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади)дан 37 716 853 сўм асосий
қарз ва 3 771 685,3 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар рахбари жавобгар билан 24.01.2024 йилдаги
№6678538-сонли шартнома имзоланиб, унга 2024 йил мавсумда 140 млн сўмлик
пахта топширилгани, топширилган пахта қийматидан 37 млн сўмлик қисми
тўланмасдан қолганлигини билдириб, тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиб,
тўлиқ ундиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби
судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 171-моддаларига асосан унинг
иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади.
Суд, даъво аризаси важларини иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама
қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида Ўзбекистон товар хом ашё
биржасида 2024 йил 24 январда №6678538-сонли маҳсулот етказиб бериш
юзасидан шартнома имзоланиб, даъвогар жавобгарга 2024 йил пахта хом ашёси
(маҳсулот)ни етказиб бериш, жавобгар ўз навбатида маҳсулотни қабул қилиш ва
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасида Ўзбекистон
Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг
устунлиги сўзсиз тан олиниши ва 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 437-моддасига кўра,
маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб
олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан
боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи
эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларида мавжуд электрон ҳисоб-фактураларга асосан даъвогар
2024 йил октябр-ноябрь ойларида 140 068 613 сўмлик пахта топширган ва
жавобгар маҳсулотларни қабул қилиб олганлиги ўз тасдиғини топган.
Шунингдек
тарафлар
ўртасида
тасдиқланган
ўзаро
таққослаш
далолатномасида даъвогарнинг топширган пахтаси ва бошқа ҳақдорлиги
145 291 509 сўмни, жавобгарнинг эса жами 94 807 176 сўмлик ҳақдорлиги
инобатга олиниб, даъвогарнинг 01.08.2025 йил ҳолатига 37 716 853 сўм
ҳақдорлиги тан олинган.
Даъвогар рахбари даъво ариза талабларига аниқлик киритиш бўйича
топширилган пахта қиймати ва ўзаро таққослаш далолатномасидан бошқа
далилларни судга тақдим эта олмаслиги, чунки даъво айнан ўзаро таққослаш
далолатномаси асосида тайёрланганлигини билдириб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Шу сабабли суд, даъвонинг 37 716 853 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек даъвода жавобгардан олинган маҳсулот ҳақи ўз вақтида тўлаб
берилмаганлиги сабабли 3 771 685,3 сўм жарима ундириш сўралган.
Даъвонинг неустойка ундириш қисмига шартноманинг 5.8-банди асос
қилиниб, ушбу бандда етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик
учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 10 % миқдорида жарима
ундириш назарда тутилган, шу сабабли даъвода жавобгардан 3 771 685,3 сўм
жарима ундириш сўралган.
ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради, қарздор
мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма
чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Лекин суд, даъвонинг неустойка ундириш қисмини асосли аммо талабни
тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир
кўрсатиши мумкин деб ҳисоблайди.
ФК 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ушбу ҳолатда суд, даъвонинг неустойка ундириш талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан 400 000 сўм пеня ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан суд, даъво ариза талабларини қисман
қаноатлантириб, ИПК 118-моддасига асосан жавобгардан даъвогар фойдасига
37 716 853 сўм асосий қарз, 400 000 сўм жарима, 829 771 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажати ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига қарашли
Боёвут нав синаш станциясининг жавобгар «B
vut t hn lust r» масъулияти
чекланган жамиятидан 37 716 853 сўм асосий қарз ва 3 771 685,3 сўм жарима
ундириш тўғрисидаги даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «B
vut t hn
lust r» масъулияти чекланган жамиятидан,
даъвогар Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига қарашли Боёвут
нав синаш станцияси фойдасига 37 716 853 сўм асосий қарз, 400 000 сўм жарима,
829 771 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали,
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев