← Назад
Решение #2851908 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 1811 | — | code_article | |
| ФКнинг | 124 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1902-2502/7430-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 5 ноябрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг котиблигида, даъвогар вакили
иштироксиз, жавобгар раҳбари ****(паспорт асосида)нинг иштирокида,
даъвогар “****” оилавий корхонаси тугатиш бошқарувчиси ****нинг жавобгар
“****” фермер хўжалиги ҳисобидан 1 596 021 747,45 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “****” оилавий корхонаси тугатиш бошқарувчиси **** (кейинги
ўринларда “Даъвогар” ёки “Тугатиш бошқарувчиси” деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “****” фермер хўжалиги
(кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 1 596 021 747,45
сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаганлиги,
бироқ даъвогар судга ишни ўзининг иштироксиз кўриш ҳақида илтимоснома
тақдим этганлигини инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг
127,128,170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Даъвогар даъво аризасида, “****” оилавий корхонасини тугатиш ишларини
олиб борилиши жараёнида, Солиқ органи томонидан тақдим этилган электрон
ҳисобварақ-фактуралар ўрганиб чиқилганида, даъвогар “****” оилавий
корхонаси томонидан жавобгар “****” фермер хўжалигига 2024 йил 10
апрелдаги 15/89-сонли ва 2025 йил 1 январдаги 78-сонли шартномаларга ҳамда
2024 йил 11 июндаги 17/98-сонли ва 2025 йил 6 январдаги 89-сонли электрон
ҳисобварақ-фактураларга асосан жами 1 596 021 747,45 сўмлик автомобиль
траспортида юкларни ташиш хизматлари кўрсатилганлиги ҳамда мочевина
(карбамид), аммиакли селитра минерал ўғит маҳсулотлари етказиб
берилганлиги, аммо жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар ва етказиб
берилган маҳсулотлар ҳақи тўланмаганлигини маълум қилиб, жавобгардан
қарздорлик суммасини ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида сўралган жавобгар раҳбари, даъво талабини тан олмасдан,
даъвогар билан шартнома тузилмагани ва хизматлар кўрсатилмагани ҳамда
маҳсулотлар олинмагани, электрон ҳисобварақ-фактуралар сохта юритилгани,
ушбу ҳолат бўйича даъвогарга нисбатан тергов органи томонидан жиноят иши
қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани, даъвогарнинг даъвоси
асоссизлигини билдириб, даъво аризасини рад этишни сўради.
Суд, жавобгар раҳбарининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига
кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра,
ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга
оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридантўғри
қўллашнинг
айрим
масалалари
тўғрисида”ги
2023
йил
23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади)
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган
ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри
амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши
лозим деб тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8,234-моддаларига кўра, мажбурият шартномадан, зиён
етказишдан ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш материалларидан кўринишича, Шеробод туманлараро иқтисодий
судининг 16.01.2025 йилдаги 4-1902-2402/9527-сонли ҳал қилув қарори билан
қарздор “****” оилавий корхонаси соддалаштирилган тартибда банкрот деб
топилиб, қарздорни тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш
бошқарувчиси этиб, **** тайинланган.
Суд тугатиш бошқарувчиси **** томонидан қарздор “****” оилавий
корхонасини тугатиш ишларини олиб борилиши жараёнида, Солиқ органи
томонидан
тақдим
этилган
ҳисоб-фактуралар айланма маблағлар маълумотномалари ўрганиб чиқилганда,
даъвогар “****” оилавий корхонаси томонидан жавобгар “****” фермер
хўжалигига 2024 йил 10 апрелдаги 15/89-сонли ва 2025 йил 1 январдаги 78-сонли
шартномаларга ҳамда 2024 йил 11 июндаги 17/98-сонли ва 2025 йил 6 январдаги
89-сонли электрон ҳисобварақ-фактураларга асосан жами 1 596 021 747,45
сўмлик автомобиль траспортида юкларни ташиш хизматлари кўрсатилганлиги
ҳамда мочевина (карбамид), аммиакли селитра минерал ўғит маҳсулотлари
етказиб берилганлиги, аммо жавобгар томонидан эса кўрсатилган хизматлар
ҳамда етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи тўланмаганлиги важи билан судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “****” фермер хўжалиги
ҳисобидан даъвогар “****” оилавий корхонаси фойдасига 1 596 021 747,45 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Иш ҳажжатлари ҳамда суд жараёнида аниқланган ҳолатларга кўра, “****”
оилавий корхонаси томонидан жавобгар “****” фермер хўжалигига 2024 йил 10
апрелдаги 15/89-сонли ва 2025 йил 1 январдаги 78-сонли шартномаларга ҳамда
2024 йил 11 июндаги 17/98-сонли ва 2025 йил 6 январдаги 89-сонли электрон
ҳисобварақ-фактураларга асосан жами 1 596 021 747,45 сўмлик автомобиль
траспортида юкларни ташиш хизматлари кўрсатилганлиги ҳамда мочевина
(карбамид), аммиакли селитра минерал ўғит маҳсулотлари етказиб берилиб,
жавобгар томонидан тегишли тартибда тасдиқланган бўлсада, бироқ даъвогар
суд мажлисида иштирок этмади ҳамда судга ёки даъво аризасида жавобгарга
кўрсатилган хизматлар ҳамда минерал ўғит маҳсулотлари ҳақиқатда хизматлар
бажарилганлиги ва маҳсулотлар етказиб берилганлигини тасдиқловчи юк
хатлари ҳамда жавобгар томонидан маҳсулотлар қабул қилиб олинганлигини
тасдиқловчи ишончнома ҳамда даъвони асословчи бошқа далилларни тақдим
этмади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг
шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан тақдим
этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли
маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун
ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки
сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт.
Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад
этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади.
Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки
хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Музработ туман
бўлими томонидан 05.08.2025 йилда қарздор “****” оилавий корхонасининг
расмий ва норасмий раҳбари Б.Ш.Менглиев ва бошқаларга нисбатан ҳақиқатда
мавжуд бўлмаган маҳсулотларни хўжалик юритувчи субъектларга етказиб
берилгани бўйича сохта электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирганлиги
ва бошқа ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1811-
моддаси ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзатилган ва ҳозирги кунда
Музработ туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ФКнинг 124-моддасига кўра, юридик оқибатлар туғдириш нияти бўлмаган
ҳолда, номигагина тузилган битим (қалбаки битим) ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Агар битим бошқа битимни ниқоблаш мақсадида тузилган бўлса
(кўзбўямачилик битими), тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга доир
қоидалар қўлланилади.
Юқоридагиларга асосан суд, шартномалар ҳамда электрон ҳисобварақфактураларга асосан хизматлар кўрсатилганлиги ҳамда минерал ўғит
маҳсулотлари жавобгарга юборилган бўлсада, бироқ даъвогар томонидан суд
муҳокамаси жараёнида ёки даъво аризасида жавобгарга хизматлар
кўрсатилганлиги ва минерал ўғит маҳсулотлари етказиб берилганлигини
тасдиқловчи юк хатлари ҳамда жавобгар томонидан маҳсулотлар қабул қилиб
олинганлигини тасдиқловчи ишончнома ҳамда даъвони асословчи бошқа
далиллар тақдим этилмаганлигини, тарафлар ўртасида тузилган шартномалар
ҳамда электрон ҳисобварақ-фактураларни ниқоблаш мақсадида кўзбўямачилик
учун тузилганлигини инобатга олиб, мазкур далилни номақбул далил деб
ҳисоблаб, инобатга олмасликни лозим топади.
Тугатиш бошқарувчиси суд мажлисида иштирок этмади ҳамда судга
ҳақиқатдан ҳам даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотлар етказиб
берилганлиги ва қарздорликни тасдиқловчи бошқа асосли далиларни тақдим
этмади.
Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 1 596 021 747,45 сўм
қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб бўлмайди.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб суд, даъвогар томонидан даъво
аризада келтирилган жавобгардан 1 596 021 747,45 сўм қарздорликни ундириш
талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни
рад этишни, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини
муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво аризаси рад қилинганлиги сабабли,
даъвогар “****” оилавий корхонаси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
бюджетига 31 920 434,95 сўм давлат божи ундиришни ҳамда даъвогар томонидан
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим
топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
15,55-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
8,124,234,236,263,437-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
Процессуал Кодексининг 68,118,127,128,170,176-179,180,186-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати
зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “****” оилавий корхонаси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
бюджетига 31 920 434,95 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров