Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/8839 Дата решения 05.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b867f4f5-948b-4699-b698-90df90d6993e Claim ID PDF Hash 6ec6cf480d1cd329... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 220-моддаси нинг 220 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онун 48-моддаси онун 48 law
онуннинг 53-моддаси онуннинг 53 law
онун 54-моддаси онун 54 law
онун 55-моддаси онун 55 law
онун 56-моддаси онун 56 law
ИПК 26-моддаси ИПК 26 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
онун 57-моддаси онун 57 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8839-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 5 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***нинг раислигида, судья ёрдамчиси ***нинг котиблигида, аризачи Бухоро вилояти транспорт бошқармасининг жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризалари асосида қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакиллари *, * (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризачи Бухоро вилояти транспорт бошқармаси (матнда даъвогар деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибтаомиллари тўғрисида”ги Қонунига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 (уч юз) баравари миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакиллари аризани қувватлаб, текшириш давомида жавобгар томонидан йўловчиларни ташиш фаолиятини амалга оширишда “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибтаомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари бузилганлиги сабабли ариза талабини қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган жавобгар вакил иштирокини таъмиламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 220-моддаси талабларига асосан, суд ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришлари эшитиб, қуйидагиларга асосан ариза талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи томонидан 2025 йил 5 сентябрдаги 1292-сонли буйруқ ва тасдиқланган тегишли дастур асосида жавобгарнинг автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолияти бўйича қонунчиликка риоя қилиниши ҳолати текширилган. Текширишда D m s русумли давлат рақам белгиси * ва * бўлган транспорт воситалари ҳайдовчилари ҳужжатлари текширилганда тақдим этилган ҳужжатлар ва йўл варақасига асосан “***” масъулияти чекланган жамиятига оферта шартномаси орқали бириктириб берилган 444-сонли "Чорбакр" бош бекати – Иссиқсув санаторияси" йўналишли такси йўналишида лицензия варақаси бўлмасдан туриб, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, ягона интеграциялашган ахборот тизими орқали текширилганда, D m s русумли давлат рақам белгиси * ва * бўлган транспорт воситаларининг лицензия варақалари бўлмасдан туриб жамият томонидан берилган йўл варақаларига асосан йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Шунга кўра аризачи томонидан судга аризалар билан мурожаат қилиб, қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан жавобгарга нисбатан Қонуннинг 51, 52, 53, 54 ва 55-моддалари ҳамда Қонун 1-иловаси 16-банди, 4-иловаси 1-қисми 12-бандига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 ( уч юз – 123.600.000) баравари миқдорида жарима қўллашни сўраган. Қонуннинг 52-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги қуйидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга жарималар солинади: фаолият билан лицензиясиз, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ва ваколатли органни хабардор этмасдан шуғулланиш, шунингдек ушбу ҳужжатларнинг амал қилиши тўхтатиб турилганда бундай фаолият билан шуғулланиш; лицензияни ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олиш; хабардор қилиш тартибидаги фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш учун белгиланган талаблар ва шартларнинг бажарилиши тўғрисида ваколатли органга ёлғон ёки нотўғри ахборот тақдим этиш. Жарималар ваколатли органлар томонидан ушбу Қонун 48-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида солинади. Бунда назорат тадбири давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилиб, у тегишинча ваколатли органнинг ва юридик шахс бўлган ҳуқуқбузар (бундан буён матнда ҳуқуқбузар деб юритилади) мансабдор шахслари томонидан имзоланади. Қонуннинг 53-моддасига асосан жарима солиш учун асос бўлган ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида ваколатли орган жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилади. Қонун 54-моддасининг биринчи қисмига кўра, жарималар миқдорлари амалга ошириладиган фаолиятнинг (ҳаракатларнинг) ҳар бир тури бўйича хавф даражаси ҳамда муддатдан келиб чиққан ҳолда ушбу Қонуннинг 4-иловасида белгиланади. Қонун 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, жарима солиш тўғрисидаги қарор юборилган кундан эътиборан бир ой ичида ҳуқуқбузар ушбу қарорда назарда тутилган жарима суммасини ихтиёрий равишда тўлаши мумкин. Қонун 56-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳуқуқбузар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисидаги аризани судга белгиланган тартибда беш иш куни ичида киритади. ИПК 26-моддасининг 13-бандига кўра, иқтисодий суд агар қонунда жарималарни сўзсиз (акцептсиз) тартибда ундириш назарда тутилмаган бўлса, 2 назорат қилувчи органлар томонидан юридик шахслар ва фуқаролардан жарималар ундириш тўғрисидаги низоларни ҳал этади. ИПК 68-моддасининг иккинчи қисмига кўра, юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш (бундан буён матнда ҳуқуқий таъсир чоралари деб юритилади) тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади. Суд муҳокамасида аниқланишича, аризачи (даъвогар) томонидан низоли ҳолат юзасидан жавобгарга нисбатан ўтказилган назорат тадбирлари давомида аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан Қонуннинг 53-моддаси талабига кўра жарима солиш тўғрисида қарорлар қабул қилинмаган. Ваҳоланки, мазкур ҳолатда Қонуннинг 55-56-моддаларига кўра, жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилгандан сўнг, жарима суммаларини ундириш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Чунки, ушбу Қонунда мазкур ҳолатда судга ҳуқуқий таъсир чораси сифатида жарима қўллаш ҳақида ариза билан судга мурожаат қилиш мумкинлиги назарда тутилмаган. Шунингдек, Қонун 57-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳуқуқбузар ваколатли органнинг жарима солиш тўғрисидаги қарори устидан ушбу Қонуннинг 7-бобида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Демак, мазкур ҳолатда аризачининг ҳуқуқий таъсир чораси сифатида жавобгарга нисбатан жарима қўллаш ҳақидаги ариза талаблари асоссиз ҳисобланади. Шу сабабли суд ариза талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Шу сабабли суд иш юзасидан олдиндан тўланган жами 41.200 сўм почта харажатларини аризачи зиммасига юклашни, мазкур тоифадаги ишлар юзасидан давлат божи ундирилмаслигини инобатга олишни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: Ариза талабини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддатда қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Судья 3 ***