Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2504/289 Дата решения 05.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ae1e6715-c494-4d0c-965c-c3ade6c2837b Claim ID PDF Hash d62bb8bd2a1ec31d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг131-моддаси ИПКнинг 131 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2504/289-сонли иқтисодий иш Бухоро шаҳри АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2025 йил 5 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди судья *** раислигида, судья ёрдамчиси ***нинг котиблигида, даъвогар "***" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар АТБ "***" ҳамда унинг Бухоро вилоят ҳудудий филиалига нисбатан ноқонуний чиқим қилинган 11.343.880.000 сўм пул маблағини қайтариш ҳамда жами 875.000.000 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар вакили *** (ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: "***" масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) сансация бошқарувчиси Бухоро туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар АТБ "***" ҳамда унинг Бухоро вилоят ҳудудий филиали (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан ноқонуний чиқим қилинган 11.343.880.000 сўм пул маблағини қайтариш ҳамда жами 875.000.000 сўм жаримани ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. ИПКнинг131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Тарафлар ўртасида 2025 йил 4 ноябрь куни тузилган медиатив келишув профессионал медиатор Ҳайдарова Мадинабону Истамовна (2022 йил 15 сентябрда берилган 001254-сонли сертификатга асосан) иштирокида тузилган. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Шунга кўра, суд иш бўйича тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак. Қайд этилганларга кўра, суд иш бўйича давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, суд ИПКнинг 107, 131-моддасини қўллаб, 195-моддасига асосланиб, АЖРИМ ҚИЛДИ: даъвогар "***" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар АТБ "***" ҳамда унинг Бухоро вилоят ҳудудий филиалига нисбатан ноқонуний чиқим қилинган 11.343.880.000 сўм пул маблағини қайтариш ҳамда жами 875.000.000 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Тарафлар давлат божи тўловидан озод эканлиги инобатга олинсин. Олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин. Ажрим устидан Бухоро туманлараро иқтисодий суди орқали Бухоро вилоят судига шикоят келтириш мумкин. Судья ***