Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2503/19432 Дата решения 05.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 346390a6-b7ad-4bb5-8b25-c703104f9270 Claim ID PDF Hash 9936d4f4a6d39095... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФКнинг 646-моддаси ФКнинг 646 law
олашда ФК 364-моддаси олашда ФК 364 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 ----------------сонли иш судья: Б.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳар 2025 йил 5 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Мадрахимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ----------------- МЧЖ манфаатида жавобгар ---------------- МЧЖ ҳисобидан 117072159 сўм асосий қарз, 44019133 сўм пеня, жами 161091292 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили М.Абдураззақова(ишончнома асосида) иштирокида, Наманган туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасида баён этилишича, ----------------- МЧЖ(бундан буён матнда – даъвогар) ҳамда ----------------- МЧЖ(бундан буён матнда – жавобгар) ўртасида 2025 йил 3 январда 6-сонли бурғулаш-портлатиш ишларини бажариш юзасидан шартнома тузилган. Шартномага асосан даъвогарнинг топшириғи асосида Андижон вилояти, Булоқбоши туманидаги «Ширмонбулоқ-2» оҳак-тош кони қисмида бурғулашпортлатиш ишларини бажариш, жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ва унинг қийматини тўлаш мажбуриятини олган. Ишлар бажарилган бўлсада, жавобгар томонидан бажарилган ишларнинг тўлови тўлиқ амалга оширилмаган. Шунга кўра, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси(бундан буён матнда – Палата) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 117072159 сўм асосий қарз, 44019133 сўм пеня, жами 161091292 сўмни ундиришни сўраган. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, шартномага асосан ишлар бажарилганлиги, бироқ жавобгар томонидан бажарилган ишлар қиймати тўлаб берилмаганлигини, судга даъво аризаси киритилгандан сўнг қисман тўлов амалга оширилганлигини билдириб, тўланмай қолган 55072159 сўм асосий қарз ва 44019133 сўм пеняни ундиришни сўради. Жавобгар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. 2 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Шу сабабли суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида ўртасида 2025 йил 3 январда 6-сонли бурғулаш-портлатиш ишларини бажариш юзасидан шартнома тузилган. Шартномага асосан даъвогарнинг топшириғи асосида Андижон вилояти, Булоқбоши туманидаги «Ширмонбулоқ-2» оҳак-тош кони қисмида бурғулаш-портлатиш ишларини бажариш, жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ва унинг қийматини тўлаш мажбуриятини олган. Ишлар бажарилган бўлсада, жавобгар томонидан бажарилган ишларнинг тўлови тўлиқ амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда – ФК) 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. ФК 638-моддасида агар пудрат шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши шартлиги назарда тутилган. Бундан ташқари, ФКнинг 646-моддасига кўра буюртмачи бажарилган ишни (унинг натижасини) пудрат шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда пудратчи иштирокида кўриб чиқиши ва қабул қилиши, иш 3 натижасини ёмонлаштирадиган даражада шартномадан чекиниш ёки бошқа камчиликлар аниқланган тақдирда эса, бу тўғрида пудратчига дарҳол маълум қилиши шарт. ФК 364-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига биноан агар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланади. Шартноманинг нарсаси тўғрисидаги шартлар, қонунчиликда бундай турдаги шартномалар учун муҳим ёки зарур деб ҳисобланган шартлар, шунингдек тарафлардан бирининг аризасига кўра келишиб олиниши зарур бўлган ҳамма шартлар муҳим шартлар ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли қарори (бундан буён матнда – Пленум қарори)нинг 2.1-бандида қурилиш пудрати шартномасининг шартларини баҳолашда ФК 364-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган деб ҳисобланишини, шу муносабат билан, агар қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартлар назарда тутилмаган бўлса ҳамда ушбу шартларни белгилаш имконияти бўлмаса, бундай шартнома тузилмаган деб ҳисобланишини, бу ҳолатда судлар низони ҳал этишда шартномадан ташқари мажбуриятларни тартибга солувчи қоидаларни қўллашлари лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Пленум қарорининг 2.3-бандида қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслигига, бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилиши тўғрисида тушунтириш берилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ишларни бошланғич ва охирги, яъни ишларни бажариш муддати белгиланмаган. Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб баҳоланади. Бироқ даъвогар томонидан тақдим қилинган 2025 йил 29 майдаги 1сонли “справка счёт-фактура о выполненных работ” ҳамда шу кунги “ведомость потребных ресурсов выполненных работ” ҳужжатларига кўра жами 335535640 сўмлик “портлатиш ишлари” бажарилган. Мазкур ҳужжатлар даъвогар томонидан тасдиқланган ва бажарилган ишлар қабул қилиб олинган. 4 Бундан ташқари, даъвогар вакилининг суд мажлисидаги тушунириши ва тақдим қилган маълумотномага кўра жавобгар томонидан 2025 йил 24 сентябрда 34500000 сўм ва 2025 йил 14 октябрда 27500000 сўм тўлаб берилган. Бироқ тўлаб берилган сумманинг 34500000 сўм қисми даъво аризаси судга кирим қилиниши(2025 йил 14 октябр)дан олдин, яъни 2025 йил 24 сентябрда тўлаб берилган бўлиб, асосий қарзни ундириш талабининг ушбу қисми асоссиз ҳисобланади. Мазкур ҳолатда суд тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ҳамда ишлар бажарилганлиги даъвогар вакилининг суд мажлисидаги тушунтиришлари, ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, бажарилган ишлар далолатномалари (Ф-2, Ф-3), бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисобварақ-фактура, талабнома ва бошқа ёзма далиллар билан тасдиқланганлиги учун ҳамда даъво аризаси киритилгандан олдин ва кейин қисман тўлов амалга оширилганлигини инобатга олган ҳолда асосий қарзнинг 55072159 сўм қисмини ундириш, асосий қарзнинг қолган қисми ва 44019133 сўм пеняни эса эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажатини, даъвонинг асосли қисми(82572159 сўм) бўйича жавобгардан бюджетга 1651443.18 сўм, асоссиз қисми(78519133 сўм) бўйича эса даъвогардан 1570382.66 сўм давлат божини ундириш лозим бўлади. Бинобарин, суд ИПКнинг 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг ----------------- МЧЖ манфаатидаги даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ----------------- МЧЖ ҳисобидан: - ----------------- МЧЖ фойдасига 55072159 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати; - бюджетга 1651443.18 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар ----------------- МЧЖ ҳисобидан бюджетга 1570382.66 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. 5 Раислик қилувчи Б.Мадрахимов