← Назад
Решение #2851928 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онун | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8997-сонли иқтисодий иш
АЖРИМ
Бухоро шаҳри
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида)
2025 йил 5 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***нинг раислигида, судья
ёрдамчиси ***нинг котиблигида, даъвогар Бухоро вилояти қишлоқ хўжалиги
бошқармасининг
жавобгар
Бухоро
шаҳар
ҳокимлиги
ҳузуридаги
ободонлаштириш бошқармасига нисбатан 28.226.080.200 сўм қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган ишни жавобгар вакили *** (ишончнома асосида)
иштирокида Бухоро туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Бухоро вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар Бухоро шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаси
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 28.226.080.200 сўм
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини ундиришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган даъвогар суд муҳокамасида ўз иштирокини таъминламади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Маълум бўлишича, суднинг 2025 йил 21 октябрдаги даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш, иқтисодий ишни қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига
тайёрлаш ажрими суднинг “Адолат” ахборот тизимлари комплексининг
"Гибрид почта" хизмати орқали тарафларга тегишли тартибда юборилган. Суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида даъвогар тегишли тартибда
огоҳлантирилган бўлсада, суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 107-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра,
даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз
кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра, даъвогар биринчи
суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида
арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
2
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи тўғрисида"ги қонун 9-моддаси
биринчи қисмининг 27-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги, унинг жойлардаги органлари — ер тўғрисидаги
қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича давлат божи
тўловидан озод қилинган.
Шу сабабли суд, даъвогар томонидан олдиндан тўланган почта
харажатларини ўзининг зиммасида қолдиришни ҳамда даъвогар давлат божи
тўловидан озод эканлигини инобатга олишни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 107, 118, 195 ва 196моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ
ҚИЛДИ:
Бухоро вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати
ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар Бухоро вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси давлат божи
тўловидан озод эканлиги инобатга олинсин.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
***