Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2503/19261 Дата решения 05.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c0adbf87-b4f0-43b1-8044-6d610d2c052f Claim ID PDF Hash 63503c791e5a7ab0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
--------------сонли иқтисодий иш судья:Б.Т.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 5 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Т.Мадрахимов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Наманган вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг жавобгар ------------ МЧЖ ҳисобидан 17983906 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили К.Икрамов(ишончнома асосида) иштирокида, Наманган туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Наманган вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси(бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ------------- МЧЖ(бундан буён матнда – жавобгар) ҳисобидан 17983906 сўмни ундириб беришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Бугунги суд мажлисида белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор этилган жавобгардан вакил иштирок этмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК) 128-моддасининг иккинчи қисмининг учинчи хатбошига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Шу сабабли суд, мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. 2 Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2025 йил 8 августдаги 208488123-сонли инвойс(оферта)га кўра даъвогар томонидан жавобгарга тегишли Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст гулзори МФЙ, Гулзор кўчаси, 202-уйдаги “5 қаватли турар жой бинолари” объектини давлат рўйхатидан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларининг сифати устидан танлов асосида назоратни амалга оширилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига 5-илова “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш”нинг Маъмурий регламенти (бундан буён матнда Регламент деб юритилади) 1-бандида, ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахслар (бундан буён матнда — ариза берувчилар) томонидан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рўйхатдан ўтказиш (бундан буён матнда — рўйхатдан ўтказиш) тартибини белгилайди. Регламентнинг 2-бандига кўра, ушбу Регламентнинг амал қилиши, молиялаштириш манбаларидан қатъи назар хавф-хатар тоифасидан келиб чиққан ҳолда, қурилиш объектларида жумладан, икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда 300 метр кубдан ортиқ бўлган нотурар бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишга қўлланилади. Регламентнинг 5-бандига асосан, қурилиш объектини рўйхатдан ўтказмасдан қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқланиши белгиланган. Регламентнинг 8-бандига кўра ариза берувчилар қурилиш-монтаж ишларини рўйхатдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. Қурилиш-монтаж ишларини рўйхатдан ўтказиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин. Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда навбатдаги иш куни аризаларнинг ҳудудий инспекцияга тушган ва қабул қилинган кун ҳисобланадию Регламентнинг 15-бандида, ҳудудий инспекция сўровнома тушган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида: зарурат бўлганда объектни жойига бориб ўрганади, қурилаётган объектларга монеликсиз киради; экспертиза хулосаси «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига киритилганлигини ва ижобий хулоса берилганлигини текширади; «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали қурилишмонтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказади; 3 сўровномада кўрсатилган объектнинг қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0.2 фоизи миқдорида (қўшимча қиймат солиғисиз) ажратмани белгилаган ҳолда инвойсни шакллантиради. Регламентнинг 20-бандида эса, ариза берувчи инвойсда кўрсатилган суммани инвойс тушган кундан бошлаб бир ой муддатда тўлаши шартлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, даъвогар 2025 йил 8 августдаги 208488123-сонли инвойс(оферта)ни шакллантириб, жавобгарга тақдим қилган. Бироқ жавобгар томонидан инвойсларда кўрсатилган жами 17983906 сўм тўлаб берилмаган. Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда – ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Жавобгарнинг даъвогардан 0.2 фоизлик ажратмадан жами 17983906 сўм қарздорлиги мавжудлиги ишдаги мавжуд далиллар, хусусан инвойс(оферта) ва бошқа ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан ўз исботини топади. Таъкидлаб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосан асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли қўйилган бўлиб, даъвони қаноатлантириш ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 17983906 сўм қарздорликни ундириш лозим бўлади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳуқуқ нормаси талабидан келиб чиқиб суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига тўлаб чиқилган 412000 сўм давлат божини ва 41200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда ФКнинг 236, 333-моддалари, ИПКнинг 74, 118, 168, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: 4 Наманган вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг даъво талаби қаноатлантирилсин. Наманган вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси фойдасига ------------- МЧЖдан 17983906 сўм қарздорлик, 412000 сўм давлат божи ҳамда 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Б.Т.Мадрахимов