Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1807-2501/4382 Дата решения 05.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cc323c2b-0c37-4525-b9cf-b3a706e7de3c Claim ID PDF Hash 28afbb4d871ca9b0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодекси ФКнинг 236-моддаси аролик кодекси ФК 236 code_article
ЕРнинг 441-моддаси ЕРнинг 441 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1807-2501/4382-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья *** Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья *** ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қарши шаҳри ҚАРОРИ 2025 йил 5 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик этувчи ***, ҳайъат аъзолари судьялар *** ва ***дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Хўжаёровнинг котиблигида, Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 августдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси жавобгар «***» масъулияти чекланган жамияти манфаатида берилган апелляция шикояти бўйича ишни жавобгар жамият раҳбари А.Убайдуллаев, унинг вакиллари А.Носруллаев, З.Ҳудойбердиева (ишончнома асосида), ССП вакили Ф.Тошпўлатов (ишончнома асосида) ва даъвогардан бошқарма вакили А.Исмоилов (ишончнома асосида), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари С.Астанов, В.Баратов (ишончнома асосида) ва Ўздаверлойиҳа давлат илмий-лойиҳалаш институти “Қашвилерлойиҳа” Қашқадарё вилоят бўлинмаси вакиллари Б.Қосимов, О.Қудратовлар иштирокида, Қашқадарё вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида ВКА орқали кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар *** (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 148.674.431 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 20 августдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 148.674.431 сўм қарздорлик, олдиндан тўланган 37.500 сўм почта ҳаражати ва Республика бюджетига 2.973.489 сўм давлат божи ундирилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси жавобгар «***» масъулияти чекланган жамияти манфаатида берилган апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Апелляция судлов ҳайъатининг 2025 йил 3 ноябрдаги ажрими билан ишга Ўздаверлойиҳа давлат илмий-лойиҳалаш институти “Қашвилерлойиҳа” Қашқадарё вилоят бўлинмаси вакиллари жалб этилган. Бунга асос сифатида биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, 1,68 га ер майдони аукцион савдо орқали кичик саноат зонаси, меҳмонхона, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи қуриш учун сотиб олинганлиги, лекин савдо баённомаларида бирор бирида 148.674.431 сўмлик нобудгарчилик ҳаражатини жавобгардан ундириш кўрсатилмаганлиги каби важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган ССП вакили апелляция шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган “Қашвилерлойиҳа” Қашқадарё вилоят бўлинмаси вакиллари апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Апелляция судлов ҳайъати апелляция шикояти юзасидан жавобгар ва даъвогар вакилларининг келтирган важларини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослантирилганлигини текшириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришсиз, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва аниқланган ҳолатларга кўра, “***” масъулияти чекланган жамияти Қамаши тумани, Қизилтепа МФЙ ҳудудидаги 232215қконтурлардаги ер майдонларидан “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУКнинг L :12936778 бўйича 2025 йил 27 январь куни “Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги № YU-1244605 рақамли баённома билан 0.3299 га тенг ер майдони ва шу кундаги L :12936780 бўйича “Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги № YU-1244597 рақамли баённома билан 0.3595 га тенг ер майдони, L :12936784 бўйича “Электрононлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги № YU-1240635 рақамли баённома билан 0.2996 га тенг ер майдони, L :12936786 бўйича “Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги № YU-1244606 рақамли баённома билан 0.2996 га тенг ер майдони ҳамда L :12989667 бўйича 2025 йил 30 январь куни “Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги № YU-1243903 рақамли баённома билан 0.3902 га тенг ер майдони, жами 1.68 гектар ер участкасида кичик саноат зонаси, меҳмонхона, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи қуриш учун сотиб олган. Қарорнинг 9-бандига кўра, ер участкаларининг ер фонди тоифаси ўзгартирилиши натижасида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни белгиланган тартибда қопланишини белгиланган. Ер фонди тоифаси ўзгартирилган ва электрон-онлайн аукцион савдосида жавобгар томонидан сотиб олинган ер майдонини нобудгарчилиги “Ўздаверлойиҳа” Давлат илмий-лойиҳалаш институти “Қашвилерлойиҳа” Қашқадарё вилоят бўлими томонидан Низом талаблари асосида ҳисоб китоб қилинган ва нобудгарчилик миқдори 148.674.431 сўмни ташкил қилишлиги аниқланган. Даъвогарнинг 148.674.431 сўмни тўлаш юзасидан юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада, даъвогар Низомнинг 22-бандидан келиб чиққан ҳолда жавобгардан ер фонди тоифаси ўзгартирилган ва электрон-онлайн аукцион савдосидан сотиб олган ер участкаси бўйича юзага келган ва ҳисобланган 148.674.431 сўмни нобудгарчиликни ундиришни сўраган. Биринчи босқич суди даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида тўғри тўхтамага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 146-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом (кейинги ўринларда — Низом) нинг 17 ва 18-бандига кўра, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг зарарларини қоплашдан ташқари янги ерларни ўзлаштириш ёки мавжуд ерларнинг маҳсулдорлигини ошириш учун мелиорация ва агромелиорация тадбирларини амалга ошириш йўли билан қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмонзорлар ишлаб чиқариш фаолиятидан чиқарилиши муносабати билан тармоқда ишлаб чиқарилмайдиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни тиклаш мақсадида қопланади. Олинмаган маҳсулотни тиклаш бўйича давр сифатида тўрт йил қабул қилинади, шу давр ичида янги ерларни ўзлаштириш ёки мавжуд суғориладиган ерларни мелиоратив жиҳатдан яхшилаш учун ер участкаси танланиши, лойиҳалаштириш, қурилиш ва мелиорация ишлари, шунингдек агромелиорация тадбирлари амалга оширилиши керак. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари қуйидаги ҳолларда аниқланади ва қопланади: қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари, шу жумладан, деҳқон ва хўжалигини юритиш учун жисмоний шахсларга берилган ер участкаларидаги қишлоқ хўжалиги ерларини олиб қўйиш, ҳақ тўлаб олиш ёки вақтинча эгаллаб туриш ҳамда уларни қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган ёки қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлган, лекин суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларининг оборотдан чиқариб юборилишига олиб келадиган мақсадлар учун бериш; қурилаётган сув омборлари, сув таъминоти манбалари, курортлар, магистрал каналлар ва коллекторлар, йўллар, қувурлар, электр энергияси узатиш ва алоқа линиялари, шунингдек, бошқа объектлар атрофидаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, қўриқлаш, санитария ва ҳимоя зоналари чегараларини белгилаган, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини оборотдан чиқарган ёки уларни камроқ қийматли ерга ўтказган ҳолда ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқларини чеклаш; юридик ва жисмоний шахслар фаолиятининг таъсири натижасида ер сифатининг ёмонлашиши. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни ер участкалари қуйидагилар учун олиб қўйилган ҳолатларда қопланмайди: якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар қуриш ва уларга хизмат кўрсатиш; дафн этиш жойларини ташкил қилиш, давлат (мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар) таълим ва даволаш муассасалари, болалар уйлари, “Меҳрибонлик” уйлари, Ижтимоий қўллабқувватлаш маркази ва “Мурувват” уйлари қурилиши учун; сув хўжалиги учун мелиорация объектлари ва гидротехника иншоотлари қуриш; муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар барпо этиш; ер қаъри участкаларида геологик қидирув ишларини амалга ошириш; мудофаа эҳтиёжлари; Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини жиҳозлаш эҳтиёжлари. Қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан юридик ва жисмоний шахслар қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини қоплашдан озод қилинадиган бошқа ҳолатлар ҳам белгиланиши мумкин. Қашқадарё вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бўш турган давлат активлари, мавжуд табиий ресурслар захиралари, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидаги ер майдонлари ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига қўшилган қиймат занжирини яратиш, янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2023 йил 3 февралда “2023 — 2025 йилларда Қашқадарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-44-сонли қарор (кейинги ўринларда — қарор)и қабул қилинган. Мазкур қарорнинг 7 ва 8-бандига кўра, Вазирлар Маҳкамаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Қашқадарё вилояти туманларида кичик саноат зоналари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари ва бошқа саноат объектларини барпо этиш мақсадида 8-иловага мувофиқ жами 206,0 гектар, шундан 32,1 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган ва Кадастр агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорга 8-иловада белгиланган ер участкаларининг ер фонди тоифаси ўзгартирилиши муносабати билан ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга тегишли ўзгартиришлар киритиши белгиланган. ЕРнинг 441-моддасига кўра, суғориладиган ерлар махсус муҳофаза қилиниши лозим. Ушбу ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерларга ўтказиш алоҳида ҳолларда, тупроқ-мелиоратив ва иқтисодий шароитлар, ерларнинг сув билан таъминланганлиги даражаси, шунингдек сув ресурсларининг мавжудлиги ҳамда уларга доир лимитлар ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг хулосаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан амалга оширилади. Қарорнинг 8-иловасига кўра, Қамаши тумани, Манғит МФЙ ҳудудидаги 232-215 контурдаги 1,68 гектар ер фонди тоифаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан кичик саноат зонаси, меҳмонхона, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи қуриш мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўзгартирилган. Қарор талабларига кўра, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан кичик саноат зонаси, меҳмонхона, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилган ер майдонлари аукцион савдога чиқарилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 146-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом 24-бандида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш учун қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқовқат таъминоти жамғармасига тушган маблағларнинг 100 фоизи қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳаражатлар сметасига мувофиқ штат бирликларини сақлаш, моддий-техника базасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича қарзларни тўлаш учун судларга даъволар киритилганда давлат божларини ва суд ҳаражатларини тўлаш мақсадлари учун йўналтирилиши белгиланган. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Мазкур ҳолатлар ва далиллар апелляция шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини тасдиқлайди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилмаган. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандида апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция шикояти учун олдиндан тўланган почта харажати инобатга олиб, ўзининнг зиммасида қолдиришни жавобгардан апелляция инстанцияси учун Республика бюджетига 1.486.744 сўм давлат божи ва 103.000 сўм суд ҳаражатларини ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини, Фуқаролик кодексининг 236-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси жавобгар «***» масъулияти чекланган жамияти манфаатида берилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар томонидан апелляция инстанцияси учун тўлаб чиқилган почта харажати инобатга олиб, унинг зиммасида қолдирилсин. «***» масъулияти чекланган жамиятидан апелляция инстанцияси учун Республика бюджетига 1.486.744 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд ҳаражатлари ундирилсин. Ижро варақалри берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Чироқчи туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи *** Судьялар *** ***