Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/11497 Дата решения 05.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5a4a9119-9735-4ed9-88c2-b59a0d8a8623 Claim ID PDF Hash f783057c5037d5de... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 40 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
****1-****/****-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда судида ишни кўрган судья –**** Апелляция инстанциясида маърузачи судья – **** ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Жиззах шаҳар 2****йил5 ноябрь Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати **** раислигида, ҳайъат аъзолари **** ва **** иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси **** котиблигида,Жиззах шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси ****, Кадастр агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси вакили **** (**** йил 28 октябрдаги ****-сонли ишончномага асосан), “QO’SHBULOQ P RR ND SI” фермер хўжалиги раҳбари ****қодиров, вакиллари М.Қулматов (**** йил 5 ноябрдаги ишончномага асосан), ****қодиров(тингловчи) иштирокида,даъвогар **** агентлиги Жиззах вилоят бошқармасининг,жавобгар“QO’SHBULOQ P RR ND SI” фермер хўжалигига нисбатан ноқонуний қурилган молхона биносини буздириш ҳамдаўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонини фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириштўғрисидагидаъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинганЖиззах туманлараро иқтисодий судининг **** йил 24 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини суд биносида очиқ суд ****кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Кадастр агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) томонидан Ер кодекси ҳамда Кадастр агентлиги тўғрисидаги Низомнинг 13-банди ижросини таъминлаш **** Шароф **** тумани, Хайробод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ерлардан **** ва оқилона фойлаланиш аҳволи бўйича ўрганиш ўтказилган. Ўрганишда жавобгарга **** ер майдонида рухсатсиз ўзбошимчалик билан **** кв.метр ер майдонида ўзбошимчалик билан молхона биноси қурилганлиги аниқланган ва бу **** далолатнома расмийлаштирилган. Даъвогарнинг ноқонуний қурилмани бузиш **** жавобгарга юборилган огохлантириш хатлари эътиборсиз қолдирилган. Натижада, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга Шароф **** тумани, Хайробод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 67-контурданўзбошимчалик билан **** кв.метр ер майдонида қурилган молхонани буздириш ҳамда жавобгарга ўзбошимчалик биланэгалланган ер майдонини фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш **** юклашни сўраган. Жиззах туманлараро иқтисодийсуднинг ****йил 24сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилган. Жавобгарга Шароф **** тумани, Хайробод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 67-контурданўзбошимчалик билан **** кв.метр ер майдонида қурилган молхона биносидан иборат ноқонуний ноқонуний қурилмалар ҳал қилув қарори қонуний қучга киргач 10 кунлик муддатда жавобгар ҳисобидан бузиш ҳамда жавобгарга ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонини фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш **** юклатилган. Апелляция шикоятидаЖиззах туманлараро иқтисодийсудининг ****йил 24сентябрдаги ҳал қилув қароринибекор қилиш сўралган. Суд **** иштирок этган жавобгарапелляция шикоятини қўллабқувватлаб, даъвогар томонидан далолатнома тузишда жавобгар иштироки таъминланмаганлигини, биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг далолатномани тегишли тартибда расмийлаштирилганлиги ўрганилмаганлигини, жавобгар нобудгарчилик учун жарима тўлаганлигини, туман ҳокимлиги томонидан хатлов ўтказилиб, натижаси бўйича ер фонди тоифасини ўзгартириш масаласи ҳалқ депутутлари туман кегашига киритилишини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Суд **** иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятини тан олмаслигини, жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний бино қурилганлигини, жавобгар ноқонуний қурилмани бузиш **** огохлантирилишга қарамасдан шу кунга қадар бартараф этилмаганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган тарафларнинг кўрсатмаларини, прокурорнинг биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш **** фикрини эшитиб, апелляция шикоятида келтирилган **** иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд **** муҳокамасидан аниқланишича, Кадастр агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси томонидан Ер кодекси ҳамда Кадастр агентлиги тўғрисидаги Низомнинг 13-банди ижросини таъминлаш **** Шароф **** тумани, Хайробод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ерлардан **** ва оқилона фойлаланиш аҳволи бўйича ўрганишўтказилган. Ўрганишда жавобгарга **** ер майдонида рухсатсиз ўзбошимчалик билан **** кв.метр ер майдонида ўзбошимчалик билан молхона биноси қурилганлиги аниқланган ва бу **** далолатнома расмийлаштирилган. Мазкур ноқонуний қурилмани бузиш **** берилган огохлантириш хатлари жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларга асосланган ҳолда даъво талабини қаноатлантириш **** асосли ва қонуний тўхтамга келган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддасида ер эгаси ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг **** белгиланган бўлиб, ушбу модданинг 11-бандида ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаган ва ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган ер учаткасидаги қонунга хилоф қурилишни тўхтатиб туриш бўйича чоралар кўриши лозимлиги белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) ****-моддасига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш **** учун **** ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга **** эмас. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим. Биринчи инстанция суди қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, жавобгарга **** кв.метр ер майдонида қурилган ноқонуний қурилмани ўз ҳисобидан буздириш ҳамда жавобгарга ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонини фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш **** юклаш **** қонуний тўхтамга келган. Мазкур ҳолатда ҳал қилув қарори қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинган ҳолда қабул қилинган бўлиб, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланган, хулосалар эса иш ҳолатларига мувофиқлиги сабабли, суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартиришга асослар мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг ****-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ****. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати Жиззах туманлараро иқтисодий судининг **** йил 20 июндаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодийпроцессуал кодекси ****-моддасига мувофиқ, ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ ихтиёрий тўланган 2.****.****сўм давлат божи ва 41.**** сўм почта **** жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра,Ўзбекистон РеспубликасиИқтисодийпроцессуал кодекси ****,****, ****, **** ва ****моддаларини қўллаб, судлов ҳайьатиқуйидагиларни қ а р о р қ и л а д и: Жиззах туманлараро иқтисодий судининг**** йил 24 сентябрдагиҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгар “QO’SHBULOQ P RR ND SI” фермер хўжалигининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган **** бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Жиззах вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик этувчи И.Умаров ҳайъат аъзолари **** ****