← Назад
Решение #2851951 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| онуни | 22 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 394 символов
4-1201-2501/13566-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 05 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Р.Садуллоев суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили – раҳбар А.А иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси h v rl ri ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ h v rl ri” МЧЖ
манфаатида жавобгар “ h v rl ri” МЧЖ (СТИР h v rl ri) ҳисобидан
150 785 770 сўм лизинг қарзи ва суд харажатларини ундириш ҳақидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси h v rl ri ҳудудий
бошқармаси (Палата) даъвогар “ h v rl ri” МЧЖ (даъвогар) манфаатида
Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “ h v rl ri” МЧЖ (жавобгар) ҳисобидан 150 785 770 сўм
лизинг қарзи ва суд харажатларини ундириб беришни сўраган.
Палата ва жавобгар белгиланган тартибда хабардор қилинган
бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК)
127, 128, 170-моддаси талабларига мувофиқ тарафлар тегишли тарзда
хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни улар иштирокисиз кўриш мумкин
деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ
қўллаб-қувватлаб, даъво суммасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, иш хужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг важларини
тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим
топди.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва
учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
2
Конституциянинг
130-моддасининг
биринчи
қисмига
кўра,
Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга
оширилади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида
07.10.2024 йил тузилган 18-сонли лизинг шартномасига асосан 1 (бир) дона
“тикув-тиркотаж
мажмуаси”
лизинг
шартномасининг
3-иловасида
белгиланган тўлов эвазига ва шартларда фойдаланиш учун (тасарруф этиш
ҳуқуқисиз) берилган ҳамда лизинг объекти жавобгар томонидан тегишли
далолатнома асосида қабул қилиб олинган.
Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда,
лизинг тўловларидан 2025 йилнинг 01 сентябрь ҳолатига 110 826 000 асосий
қарз ва 39 959 770 сўм фоиз қарзи, жами 150 785 770 сўм лизинг қарздорлиги
вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган
мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
Кодексининг
(ФК)
8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан
келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 587-моддасига биноан лизинг шартномаси бўйича лизинг
берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи)
иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан
лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини
олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини
тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги Қонуни
22-моддасининг биринчи қисмига биноан лизинг тўловлари лизинг берувчига
лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан,
шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади.
Суд юқоридагиларга асосан 150 785 770 сўм лизинг қарзини ундириш
ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи
қисмига биноан даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган
давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Палатанинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади.
3
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига
асосан иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга биноан суд, палатанинг даъво талабларини
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво
суммасининг 2 фоизи миқдорида (150 785 770 х 2% =) 3 015 715,40 сўм
давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ h v rl ri” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ h v rl ri” МЧЖ
фойдасига 150 785 770 сўм лизинг қарзи ва 41 200 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Жавобгар “ h v rl ri” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
3 015 715,40 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Раджабов.