Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2501/7630 Дата решения 05.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья G‘OZIYEV SHUKRULLO XADJAMKULOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ac2d0b08-b73c-4f6f-9f19-03eef3b6488c Claim ID PDF Hash bc40c6b591855689... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 469-моддаси ФКнинг 469 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2501/7630-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2025 йил 5 ноябрь Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиев, даъвогар Арнасой туман прокуроратураси "Hududi El ktr T rm ql ri" ksi d rlik j mi ti манфаатида жавобгар " d r B ’ril ri" f rm r x ‘j ligiга нисбатан берилган даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар Арнасой туман прокуратураси "Hududi El ktr T rm ql ri" ksi d rlik j mi ti манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар " d r B ’ril ri" f rm r x ‘j ligi (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3.936.3522.790.184 сўм асосий қарз ва 48.147 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электр энергия етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра корхона истеъмолчига уланган электр тармоқлари орқали электр энергиясини етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартномага асосан, даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб берилиб, шартнома шартлари бажарилган. Жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси бўйича қарздорлик тўланмаганлиги натижасида, 01.10.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 3.936.352 сўм асосий қарз ва 48.147 сўм пеня қарздорлик вужудга келган. Мазкур қарздорлик жавобгар томонидан тўланмаганлиги сабабли, даъвогар ушбу қарздорликни ундириш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилинган. ФКнинг 469-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Қолаверса, жавобгар томонидан судга қадар даъвонинг асосий қарз ундириш талабини инкор этувчи далиллар судга тақдим этилмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шунингдек, жавобгар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари бузилиб, истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов кечиктирилганлиги сабабли 48.147 сўм пеня ҳисобланиб ундиришни сўраган. ФКнинг 263-моддаси 1-қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 326-моддасини иккинчи қисмида, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш Қоидаларини Тасдиқлаш Тўғрисида”ги 319-сон қарори 1-иловасидаги “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 12-боби “Электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби”нинг 1-§-даги “Электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилишнинг умумий қоидалари” 95-бандида истеъмолчиларнинг (маиший истеъмолчилардан ташқари) ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач, қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади. Қоидабузарлик далолатномасига асосан ҳисобланган ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори бўйича ўзаро низо истеъмолчи билан суд тартибида кўрилганда суд ҳужжатларига асосан пеня истеъмолчи ёки таъминотчи корхона фойдасига қайта ҳисобланади. Истеъмолчининг электр энергияси ҳақини тўлаш, реактив энергия компенсацияси учун тарифга устамалар, шунингдек, ноқонуний фойдаланилган электр энергияси қайта ҳисоб-китоби, қувват коэффициенти қийматининг истеъмолчилар томонидан электр таъминоти шартномасида кўрсатилганига нисбатан пасайтирилгани учун ҳисобланган маблағ ва пеня бўйича қарзи бўлган тақдирда, унинг аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари қарзни қоплашга йўналтирилади ва аванс тўлови (олдиндан ҳақ тўлаш) сифатида ҳисобга олинмаслиги белгиланган. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 2034, 2035,-моддаларини қўллаб суд, қарор қилди: Даьво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар " d r B ’ril ri" f rm r x ‘j ligi ҳисобидан даъвогар "Hududi El ktr T rm ql ri" ksi d rlik j mi ti фойдасига 3.936.352 сўм асосий қарз, 48.147 сўм пеня ва 41.200 сўм почта харажатлари; - Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ўн кун муддат ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести)ни Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин. Судья Ш.Ғозиев