← Назад
Решение #2851958 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
***-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
***
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиев
раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, АА манфаатида
жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 15 260 575,82 сўм
асосий қарз ва 4 883 360 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили *** (ишончнома асосида)нинг
иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ББ”
маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ўртасида 2023 йил 2 ноябрда 2350-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб,
унга кўра даъвогар жавобгарга тиббиётда қўлланиладиган дори воситалари
(бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади)ни етказиб бериш, жавобгар эса
товарни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳақини жавобгар тўлиқ
тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 15 260 575,82 сўмлик қарздорлиги
юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб
юритилади) даъвогар манфаатида тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
5.6-бандига асосан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 15 260 575,82 сўм асосий қарз, 4 883 360 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб,
тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида жавобгарга маҳсулот етказиб
берганлигини, даъво аризаси судга киритилганидан сўнг жавобгар асосий
қарздорликнинг 200 000 сўмини тўлаганлигини маълум қилиб, даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгардан суд мажлисида вакил иштирок этмади ҳамда низо юзасидан
муносабат билдирмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан
ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи
қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга
ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 2 ноябрда
2350-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг
учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзаро тузилган шартноманинг 1-бандига кўра даъвогар жавобгарга
маҳсулотни етказиб бериш, жавобгар эса товарни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини
тўлаш мажбуриятини олган.
Шартнома бўйича олинган мажбурият даъвогар томонидан бажарилиб,
жавобгарга 2025 йил 17 июндаги 6857-сонли ҳисобварақ-фактура орқали
429 620,80 сўмлик, 2025 йил 8 майдаги 4329-сонли ҳисобварақ-фактура орқали
1 502 278,40 сўмлик, 2025 йил 22 февралдаги 1447-сонли ҳисобварақ-фактура
орқали 4 499 292,60 сўмлик, 2025 йил 18 январдаги 310-сонли ҳисобварақ-фактура
орқали 11 772 939,92 сўмлик ва 2025 йил 14 февралдаги 1190-сонли ҳисобварақфактура орқали 1 146 444,10 сўмлик, жами 19 350 575,82 сўмлик маҳсулотлар
етказиб берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандида жавобгар олинган
маҳсулотларнинг 50 фоиз ҳақини олдиндан тўлаши, қолган 50 фоиз ҳақини
ҳисобварақ-фактуралар имзолангандан сўнг 30 календарь кун мобайнида тўлаши
белгиланган.
Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада
бажармай етказиб берилган маҳсулот ҳақини шартномада белгиланган муддатда
тўлиқ тўламаган ва 15 260 575,82 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2025 йил 17 сентябрда
юборган 717-сонли огоҳлантириш хати (талабномаси) жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган.
ФК 418-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра сотиб олувчи товар
ҳақини тўлаши лозим.
Бироқ, жавобгар томонидан иш судда кўрилгунига қадар қарздорликнинг
200 000 сўм қисмини тўлаган, бу ҳолат даъвогарнинг суд мажлисида тақдим этган
солиштирма далолатнома ва берган тушунтириши билан тасдиқланади.
Мазкур қарздорлик ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома,
ҳисобварақ-фактуралар, талабнома, солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатлар
билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш
талабини қисман асосли деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъво аризасида жавобгар маҳсулот ҳақини ўз вақтида
тўламаганлиги сабабли унинг ҳисобидан 4 883 360 сўм пеня ундириш сўралган.
Шартноманинг 5.3-бандида етказиб берилган товарлар учун тўлов
кечиктирилган ҳолда жавобгар даъвогарга кечиктирилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи, аммо кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима тўлаши назарда
тутилган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига биноан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Бундай ҳолатда суд жавобгар маҳсулотлар ҳақини ҳисобварақ-фактура
расмийлаштирилган кундан бошлаб 30 кун муддат ичида тўлаши лозим
бўлса-да, тўловни 2025 йил 7 октябрга қадар 80 кунга кечиктирилганлиги сабабли
даъвогарнинг пеня ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
ФК 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган
тушунтиришларни инобатга олиб, суд ундирилиши талаб қилинган 4 883 360 сўм
пеняни 950 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини рад этиш лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб,
бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда
суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 15 060 575,82 сўм
асосий қарз, 950 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажатлари, республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 244, 326,
333, 386, 418-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170,
176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “АА”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 15 060 575,82 сўм асосий қарз, 950 000
сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Ж.Шералиев