← Назад
Решение #2851962 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8293-сонли иқтисодий иш
Бухоро шаҳри
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2025 йил 5 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди судья *** раислигида, судья
ёрдамчиси ***нинг котиблигида, даъвогар ТИФ "***" манфаатида Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг
жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан 28.370,75 АҚШ доллари
миқдоридаги муддати ўтган кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар ТИФ "***" (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармаси Бухоро туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда
жавобгар деб юритилади)дан 28.370,75 АҚШ доллари миқдоридаги муддати
ўтган кредит қарздорлигини ундиришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган тарафлар вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд, ишни
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни инобатга олиб, даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
ИПКнинг131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив
келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув
битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд
ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция
судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун
чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Тарафлар ўртасида 2025 йил 30 октябрь куни тузилган медиатив
келишув профессионал медиатор Мубинов Шерзод Аслонович (2023 йил
28 ноябрда берилган 001646-сонли сертификатга асосан) иштирокида тузилган.
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 53-бандига кўра, тарафлар
ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради. Шунга кўра, суд иш бўйича тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганлигини инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим
топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи
тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак. Қайд этилганларга кўра, суд иш бўйича
давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини
даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, суд ИПКнинг 107, 131-моддасини қўллаб, 195-моддасига
асосланиб,
АЖРИМ ҚИЛДИ:
даъвогар ТИФ "***" манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “***”
масъулияти чекланган жамиятидан 28.370,75 АҚШ доллари миқдоридаги
муддати ўтган кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Тарафлар давлат божи тўловидан озод эканлиги инобатга олинсин.
Олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида
қолдирилсин.
Ажрим устидан Бухоро туманлараро иқтисодий суди орқали Бухоро
вилоят судига шикоят келтириш мумкин.
Судья
***