← Назад
Решение #2851976 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| чирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекс | 197 | — | code_article | |
| айъати ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 412 символов
4-1204-2501/4004-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда судида
ишни кўрган судья - А.Олламов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья - И.Матмуратов
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
(апелляция шикоятини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Гулистон шаҳри
2025 йил 5 ноябрь
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
Н.Сангиров раислигида, ҳайъат аъзолари - судьялар А.Сувонқулов ва
И.Матмуратовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ж.Эгамбердиевнинг
котиблигида, Сирдарё вилоят прокуратурасининг бўлим бошлиғи Х.Қаюмов,
“Солиҳа Мубина Мустафо” фермер хўжалиги раҳбари К.Алиев, вакиллари
С.Саттаров (2025 йил 24 сентябрдаги 91-сонли ордер), Д.Рузибаева (2025 йил 30
сентябрдаги ишончнома), Сирдарё вилоят фермерлар кенгаши вакиллари
Ш.Жўракулов (2025 йил 6 январдаги 01-10-сонли ишончнома), Ховос туман
ҳокимлиги вакили И.Ортиқбоев (2025 йил 15 августдаги 0ШХ-4834-сонли
ишончнома), Ховос туман Қишлоқ хўжалиги бўлими вакили К.Мансуров (2025 йил
18 августдаги 0ШХ-4899-сонли ишончнома), Давлат кадастрлар палатаси Ховос
туман бўлими мутахассиси Д.Алиев иштирокида, “Солиҳа Мубина Мустафо”
фермер хўжалиги томонидан Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
26 августдаги ҳал қилув қарорига нисбатан берилган апелляция шикоятини, иш
ҳужжатлари билан биргаликда, суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ховос туман ҳокимлиги (бундан буён матнда - даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “Солиҳа Мубина Мустафо” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 21
февралда тузилган 485-сонли “қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ
муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги шартномани муддатидан олдин бекор
келишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 1 августдаги ажрими билан Ховос туман Қишлоқ хўжалиги
бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 26 августдаги ҳал қилув қарори билан
даъво аризаси қаноатлантирилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил 21
февралда тузилган 485-сонли “қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ
муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги шартнома муддатидан олдин бекор қилинган.
Жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажати, Республика
бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи ундирилган.
Жавобгар судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда даъвогар ва
бошқа идоралар томонидан жавобгарнинг ер майдони 49,4 га деб хисоб-китоб
қилиб келганлиги, бироқ жавобгар аслида 25,4 га ер майдонидан фойдаланиб
келаётганлиги ва ушбу ер майдони бўйича тўловларни амалга ошириб келганлиги,
мутахассислар томонидан тузилган далолатномада кўрсатилган, яъни жавобгар ер
майдонидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги ҳолатлар нотўғри эканлиги,
чунки ушбу ер майдони даъвогар томонидан бошқа шахсларга бериб
юборилганлиги ва жавобгар томонидан фойдаланилмаганлиги, жавобгардан
экинларни жойлаштириш бўйича таклифлар олинмаганлиги, экинларни
жойлаштириш контурларни яхлитлигини таъминламаганлиги ва жавобгар сув
билан таъминламаганлиги каби важлар келтирилиб, биринчи инстанцияси
судининг ҳал қилув қарорини бекор келишни, даъво аризасини рад этиш ҳақида
янги қарор қабул келишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари ва вакиллари кўргазма бериб, апелляция
шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қўллаб-қувватлашини баён
қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сурадилар.
Даъвогар ва Ховос туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакиллари суд мажлисида
апелляция шикоятига нисбатан уз эътирозларини билдириб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сурадилар.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини ва прокурорнинг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, шикоятдаги важларни текшириб, куйидаги асосларга кура, апелляция
шикоятини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Апелляция инстанцияси суд мажлисида аниқланишича, апелляция шикояти
жавобгар раҳбари К.Алиев деб, унинг вакили (онаси) Д.Рузибаева томонидан
имзоланган.
Ваҳоланки, рўйхатдан ўтказувчи ва ваколатли органлар маълумотига кура,
жавобгар - фермер хўжалиги раҳбари Алиев Камолиддин Боиржонович бўлиб, у
раҳбар сифатида ишлаб келган. Апелляция шикоятини жавобгар раҳбари К.Алиев
эмас, балки унинг вакили (онаси) Д.Рузибаева имзолаган.
Бу ҳолат бевосита ишда иштирок этган жавобгар вакили Д.Рузибаеванинг
суд мажлисида берган тушунтиришлари хамда ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан
ўз тасдиғини топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда - ИПК деб юритилади) 272-моддасининг биринчи ва иккинчи
қисмларида агар апелляция шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганидан
сўнг унинг имзоланмаганлиги ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд мансаб
мавқеи ёки фамилияси ва исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан
имзоланганлиги аниқланса, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини
(протестини) кўрмасдан қолдирилиши, апелляция шикоятини (протестини)
кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд томонидан ажрим чиқарилиб, унинг кўчирма
нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 197-моддасида
назарда тутилган тартибда юборилиши белгиланган.
Бу ҳолатда судлов ҳайъати, апелляция шикояти уни имзолаш ҳуқуқига эга
бўлмаган шахс томонидан имзоланганлиги боис, апелляция шикоятини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Шунингдек, судлов ҳайъати ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, ишни
апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан ишни апелляция инстанцияси
судида кўриш билан боғлиқ 1 875 000 сўм давлат божини Республика бюджетига
ундиришни, жавобгар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати
унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 272, 278-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
а ж р и м қ и л а д и:
“Солиҳа Мубина Мустафо” фермер хўжалигининг апелляция шикояти
кўрмасдан қолдирилсин.
“Солиҳа Мубина Мустафо” фермер хўжалигидан Республика бюджетига
ишни апелляция инстанцияси кўриш билан боғлиқ 1 875 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ижро варақа берилсин.
Ажрим устидан Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят берилиши мумкин.
Раислик килувчи
Н.Сангиров
хайъат аъзолари
А.Сувонқулов
И.Матмуратов