Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1807-2401/683 Дата решения 05.11.2025 Инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья ARZIYEV AKMAL TUROPOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение K mmun l s n t qurilish Ответчик / Подсудимый
Source ID 88b4c5a8-5e35-4aea-8105-9e3ce5db0d22 Claim ID PDF Hash ee0b78c16c623893... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 324-моддаси ИПКнинг 324 law
рисида ушбу Кодекснинг 127-моддаси рисида ушбу Кодекс 127 code_article
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
ИПКнинг 3245-моддаси ИПКнинг 3245 law
ИПКнинг 3242-моддаси ИПКнинг 3242 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1807-2401/683-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Арзиев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Н.Хўжақулов Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 5 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар М.Бозоров ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев, даъвогар вакили З.Исмоилов (ишончнома асосида), Қашқадарё вилоят Ғазначилик бошқармаси вакили Х.Махматқулов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Қашқадарё вилоят иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 22 августдаги қарори устидан Қашқадарё вилоят Ғазначилик бошқармаси томонидан киритилган тафтиш шикояти ва Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан келтирилган тафтиш протестини иш ҳужжатлари билан бирга вилоят судининг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар “K mmun l s n t qurilish” масъулияти чекланган жамияти жавобгар Чироқчи туман ҳокимлигидан 2.807.341.445 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси жалб этилган. Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 4 июнда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво талаби рад қилинган. Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 4 июнда қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан “K mmun l s n t qurilish” масъулияти чекланган жамияти томонидан келтирилган апелляция шикоятида суднинг 2024 йил 4 июндаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 22 августдаги қарори билан Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 4 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво талаблари қисман қаноатлантириб, жавобгар Чироқчи туман ҳокимлиги ҳисобидан даъвогар “K mmun l s n t qurilish” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 2.801.653.518 сўм асосий қарз ундириш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Қашқадарё вилоят Ғазначилик бошқармаси томонидан берилган тафтиш шикоятида ва Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан киритилган тафтиш протестида Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 22 августдаги қарорини бекор қилиб, Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 4 июндаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўралган. Суд мажлисида иштирок этган Ғазначилик бошқармаси вакили тафтиш шикоятидан воз кечиш ҳақида ариза тақдим этиб шикоят бўйича иш юритишни тугатишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор тафтиш протести чақириб олинганлигини билдириб, шикоят бўйича иш юритишни тугатишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили учинчи шахс ва прокурор томонидан берилган аризаларни қувватлаб, шикоятдан воз кечилганлигини инобатга олиб, тафтиш шикояти ва протести бўйича иш юритишни тугатишни сўради. Суд мажлисида жавобгар иштирок этмади ва ўзининг ишончли вакиллари иштирокини таъминламади. ИПКнинг 324-моддаси биринчи қисмида тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Қашқадарё вилоят Ғазначилик бошқармаси бошлиғи Ғ.Аҳмедов томонидан судлов ҳайъатига 2025 йил 5 ноябрдаги 01-35/662-сонли ариза тақдим этилиб, унга кўра 4-1807-2401/683-сонли иш юзасидан киритилган тафтиш тартибидаги шикоятдан воз кечганлиги билдирилган. Шунингдек, Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан 2025 йил 4 ноябрдаги 13/07-25-сонли ариза тақдим этилиб, унга кўра 4-1807-2401/683сонли иш юзасидан киритилган тафтиш тартибидаги протестини чақириб олинганлиги билдирилган. ИПКнинг 157-моддаси иккинчи қисмига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. ИПКнинг 3245-моддаси биринчи қисмига кўра, тафтиш тартибида шикоят берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли. ИПКнинг 3242-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, шикоят иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, шунингдек мазкур модданинг биринчи қисми 5-бандига кўра, протест иш юритишга қабул қилинганидан кейин протест келтирган шахс ёки юқори турувчи мансабдор шахс томонидан протестни чақириб олиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, ишни тафтиш тартибида кўраётган суд тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатади. Судлов ҳайъати, юқоридаги асосларга кўра, тафтиш инстанциясида иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғриси”ги Қонунининг 9-моддаси биринчи қисми 12-бандида давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун; мазкур модданинг 13-бандида прокуратура органлари — давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда бериладиган аризалар юзасидан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланган. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати тафтиш шикояти ва тафтиш протестидан воз кечиш ҳақидаги аризаларни иш юритишга қабул қилишни, тафтиш шикояти ва тафтиш протести юзасидан иш юритишни тугатишни, учинчи шахс ва прокуратура томонидан шикоят ва протест учун олдиндан тўланган жами 82.400 сўм почта харажатлари инобатга олиниб, уларнинг зиммасида қолдиришни, тафтиш шикояти ва тафтиш протести киритган шахслар давлат божи тўловидан озод этилганлиги сабабли ишни тафтиш инстанция судида кўриш билан боғлиқ давлат божи ундирмасликни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 195, 157, 3242, 3245-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати а ж р и м қ и л д и: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармасининг тафтиш шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин. Қашқадарё вилоят прокуратурасининг тафтиш протестини чақириб олиш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан берилган тафтиш шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан киритилган тафтиш протести бўйича иш юритиш тугатилсин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан олдиндан тўланган почта харажатлари инобатга олиниб, уларнинг зиммасида қолдирилсин. Қашқадарё вилоят Ғазначилик бошқармаси томонидан берилган тафтиш шикояти ва Қашқадарё вилоят прокуратураси давлат божи тўловидан озод этилганлиги инобатга олиниб, ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи ундирилмасин. Ажрим қабул қилинган пайтдан қонуний кучга киради. Ажрим устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов Судьялар М.Бозоров Д.Рахимов