← Назад
Решение #2852012 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| аролик Кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2508/4041-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2025 йил 5 ноябрь
Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси З.Юсупов раислигида, судья
ёрдамчиси
М.Муҳаммадиевнинг
котиблигида,
даъвогар
“***********” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “***********”
фермер
хўжалиги
ҳисобидан
31 821 785 сўм қарз, 15 910 875 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризасини
даъвогар вакили А.Нарматов (2025 йил 16 августдаги 135-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“***********” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда –
даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
“***********” фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб
юритилади)
ҳисобидан
31
821
785
сўм
қарз,
15 910 875 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво
талабини қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида
жавобгарга суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида ажрими етказилганлиги
тўғрисидаги почта идорасининг хабарномаси мавжуд.
Бу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127-128 ҳамда
170-моддалари талабларига кўра низони мазмунан кўриб чиқиш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи
қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
29 апрелда 278-сонли бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси
имзоланган.
2
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, жавобгар “Хўжалик” даъвогар
“Тайёрловчи” га 2024 йил ғалла ҳосилидан шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида
кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини, Тайёрловчи эса Хўжаликни
шартномада белгиланган бошоқли дон уруғи билан таъминлаши, етиштирилган
маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 24-банди, а-кичик бандига кўра, даъвогар “Тайёрловчи”
хўжаликни сифатли уруғлик билан таъминлаши, б-кичик бандида тайёрловчи
хўжаликни хар хил турдаги химикатлар, минерал ўғитлар ва дизел ёқилғиси
билан таъминлаш мажбуриятини олган.
Шунга кўра, даъвогар “Тайёрловчи” жавобгар “Хўжалик”ка 2024 йил
25
майдаги
001239-сонли
электрон
ҳисобварақ-фактурага
асосан
15 750 000 сўмлик аммиакли селитра етказиб берган ҳамда 2024 йил
18 июндаги 001457-сонли электрон ҳисобварақ-фактура асосида 9 720 000
сўмлик ғалла ўриш хизмати, 2024 йил 2 августдаги 001866-сонли электрон
ҳисобварақ-фактура асосида 1 384 320 сўмлик вақтинча донни қабул қилиш
хизматини кўрсатган. Даъвогар томонидан жавобгарга пахта терими учун
2024 йил 22 ноябрдаги 37-сонли тўлов топшириқномасига асосан 5 800 000 сўм
ўтказиб берган.
Шунингдек жавобгар “Хўжалик” даъвогар “Тайёрловчи” га 2024 йил
27 августдаги 02-сонли электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 32 774 489 сўмлик
буғдой маҳсулоти, 2024 йил 26 ноябрдаги 02-сонли электрон ҳисобварақфактурага асосан 14 598 117 сўмлик пахта маҳсулотини етказиб берган.
Бундан ташқари “***********” масъулияти чекланган жамияти,
“***********” фермер хўжалиги, “Origin l
tt n
irishk r” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 1 мартда қарзни бошқа шахсдан ундириш
ҳақида уч томонлама шартнома имзоланган.
Ушбу шартномага асосан “Origin l tt n irishk r” масъулияти чекланган
жамиятининг “***********” фермер хўжалиги ҳисобидан 38 415 284 сўм
қарздорлигини талаб қилиш ҳуқуқи “***********” масъулияти чекланган
жамиятига ўтган.
Шунга асосан “***********” фермер хўжалигининг “***********”
масъулияти
чекланган
жамияти
олдида
(15 750 000+9 720 000+1 384 320+5 800 000+38 415 284)
71 069 604
сўм
қарздорлиги вужудга келган.
Ўз навбатида жавобгар ҳам даъвогарга
(32 774 489 + 14 598 117)
47 372 606 сўмлик маҳсулот топширган.
Шартноманинг 2.3-бандида, даъвогар “Тайёрловчи” ни ҳуқуқлари
белгиланган бўлиб, д)-кичик бандига кўра, тайёрловчи томонидан хўжаликка
етказиб берилган уруғлик, химикат ва минерал ўғит маҳсулотлари, дизел
ёқилғиси ва бошқа етказиб берилган турли хилдаги товар моддий
қимматликларни тўлашни талаб қилиш белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб жавобгарнинг даъвогар олдидаги
қарздорлиги (71 069 604 – 47 372 606) 23 696 998 сўмни ташкил этади.
Шу боис суд, даъвонинг 31 821 785 сўм асосий қарз ундириш талабининг
23 696 998 сўмини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни, асосий
қарзни қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек даъвогар
асосий қарзнинг 50 фоизи миқдорида яъни
15 910 875 сўм пеня ундиришни сўраган.
3
Шартноманинг 4.2-бандига кўра, Хўжалик Тайёрловчига тўлов муддати
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов
суммасининг 0,4 фоиз миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов
суммасининг 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Шунга асосан даъво талабидаги 15 910 875 сўм пеня ундириш талабининг
(23 696 998*50%) 11 848 499 сўми асосли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
15.06.2007 йилдаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг
4-бандида Фуқаролик Кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи
тарафларнинг
мулкий
аҳволини,
шунингдек
кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Қайд этилганларга асосан суд, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари инобатга олиб, пеня миқдорини
2 000 000 сўмгача камайтиришни лозим деб топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 23 696 998 сўм асосий қарз, 2 000 000
сўм пеня ундиришни ва суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлашни
лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118, 127-128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***********” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар
“***********” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 23 696 998 сўм асосий
қарз,
2 000 000
сўм
пеня,
710
910
сўм
давлат
божи
ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Олдиндан тўланган давлат божининг 244 090 сўм қисми даъвогар
зиммасида қолдирилсин.
Давъо талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
З.Юсупов