← Назад
Решение #2852030 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| онуни | 144 | — | law | |
| онуннинг | 11 | — | law | |
| аролик кодекси | 108 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 66 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8317-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
2025 йил 05 ноябрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ачилов раислигида,
судья ёрдамчиси С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар “Sh di n X ji kb r
ung st rs” оилавий корхонасининг жавобгар “M it b-Mubin” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Sh di n X ji kb r ung st rs” оилавий корхонаси (бундан буён матнда
- даъвогар)нинг тугатиш бошқарувчиси А.Ярматов иқтисодий судга даъво
аризаси билан судга мурожаат қилиб, “M it b-Mubin” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда - жавобгар) ҳисобидан етказиб берилган
маҳсулот учун 1 983 054 595,43 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Тарафлар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
хабардор қилинган бўлсада, ўз вакиллари иштирокини таъминламадилар
ҳамда сабабини судга маълум қилмадилар.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда - ИПК) 128, 170-моддаларига асосан ишни уларнинг
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвони талабини қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Тўпланган ҳужжатлардан кўринишича, Шеробод туманлараро иқтисодий
судининг 16.01.2025 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан Сурхондарё вилоят
Солиқ бошқармасининг даъво аризасига асосан “Sh di n X ji kb r ung
st rs” оилавий корхонаси соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб
топилган ҳамда унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизликка доир иш юритиш давомида қарздор корхонанинг дебиторкредитор қарздорликлари таҳлил қилинганда, жавобгарнинг даъвогар олдида
13.04.2024 йилдаги 189-сонли шартнома, 05.05.2024 йилдаги 143-сонли
шартнома, 18.03.2024 йилдаги 108-сонли шартнома, 08.08.2024 йилдаги 25/082025-сонли шартномаларга асосан ҳамда 30.09.2024 йилдаги 118-сонли,
31.10.2024 йилдаги 16-85-сонли, 30.11.2024 йилдаги 658-сонли, 04.12.2024
йилдаги 658-сонли электрон ҳисобварақ фактураларга биноан қурилиш
моллари (товар-моддий бойликлар) етказиб берилган бўлиб, жами 1 983 054
595,43 сўм дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 29.08.2025 йилда юборилган
08-484/25-сонли талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Юқоридагиларга кўра, жавобгар томонидан топширилган маҳсулот ҳақи
ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги, ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги боис
даъвогар судга дебитор қарздорликни ундиришни сўраб даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
“Микрокредитбанк” АТБнинг судга тақдим этган маълумотларига кўра
жавобгар томонидан даъвогарга 2024-2025 йилларда тўловлар амалга
оширилмаган.
Шунингдек, суд мажлиси бир неча марта кейинга қолдирилиб,
жавобгардан талаб қилинган (раҳбари телефон орқали огоҳлантирилган)
бўлса-да, талаб қилинган ҳужжатлар судга тақдим этилмади, эътироз
белдирилмаган.
Даъво талаби асосли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК)нинг 8-моддаси мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг
вужудга келиш асослари келтирилган бўлиб, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
Шу билан бирга фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган
шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда
тутилган бўлмасада, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа
битимлардан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига мувофиқ, м[СПиТ:
1.Мажбурият ҳуқуқи. Битимлар / Мажбурият]
ажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс
(қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга
оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни
талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига кўра, о[СПиТ:
1.Шартномалар турлари / Олди сотди]
оолди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа
тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи
эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси
(баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 419-моддасининг биринчи қисмига биноан, агар қонунчилик ёки
олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда
тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни
ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг
кечиктирмасдан тўлаши лозим.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида
ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни
144-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларига биноан т[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00
Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.09.00
Тугатиш жараёни]
ттугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан унга қарздорнинг
ишларини бошқариш ҳамда қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш бўйича
барча ваколатлар ўтади.
Тугатиш бошқарувчиси:
қарздорнинг мол-мулкини ўз тасарруфига қабул қилиши, уни
инвентаризация қилиши ва баҳолашдан ўтказишни ташкил этиши, унинг бут
сақланиши чораларини кўриши;
қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиши;
кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириши;
қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини кўриши;
қарздор тугатилганда унинг ходимларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат
шартномалари келгусида тугатилиши тўғрисида уларни хабардор этиши;
кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг талабларини
кўриб чиқиши;
қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти ҳақидаги ахборотни
кредиторнинг талабига кўра ўн кунлик муддатда тақдим этиши;
қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидиришга,
аниқлашга ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши;
қарздорнинг сақланиши лозим бўлган ҳужжатларини сақлашга
топшириши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 04.03.2002 йилдаги
“Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
103-сонли қарорининг 3-бандига биноан Қонуннинг 11-моддаси ва Фуқаролик
кодексининг 108-моддасига кўра, хўжалик шартномалари ёзма шаклда
тузилади. Шартноманинг ёзма шаклига риоя этмаслик (оғзаки келишув) унинг
ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди (қонунда кўрсатилган ҳоллар бундан
мустасно). Бироқ, судлар шартноманинг ёзма шаклига риоя этмаслик
оқибатида низо келиб чиққан тақдирда, тарафларни битимнинг тузилганлиги,
мазмуни ва бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқлаш
ҳуқуқидан маҳрум этса-да, ёзма ва бошқа далиллар билан тасдиқлаш ҳуқуқини
сақлаб қолиши, шартноманинг тузилганлиги, мазмуни ва бажарилганлигини
тасдиқлаш учун тақдим этилган далиллар (юк хати, товар-транспорт ҳужжати,
ишончнома, далолатнома ва ҳоказолар)га ҳар томонлама баҳо бериб,
шартноманинг ёзма шаклига риоя қилинмасдан (оғзаки келишув асосида)
бажарилган мажбуриятлар бўйича келиб чиққан низоларни Қонунда
белгиланган тартибда ҳал этиш лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси ИПК 66-моддасига мувофиқ, иш бўйича
далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда
олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда
иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи
ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган
бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПК 68-моддасининг бешинчи қисмига биноан, агар тараф суд
томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан
белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу
тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан
тан олинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, тарафлар ўртасидаги олдисотди шартномаси судга тақдим этилган бўлмаса-да, шартномада келишилган
маҳсулот электрон ҳисобварақ-фактураларга биноан етказиб берилганлиги ўз
тасдиғини топганлигини, жавобгарга юборилган талабнома оқибатсиз
қолдирилганлигини, жавобгарнинг уч марта суд мажлиси ҳақида хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисига етиб келмаганлигини ҳамда сотиб олинган
маҳсулот учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим
этмаганлигини инобатга олиб, суд даъво талабини қаноатлантирган ҳолда
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 983 054 595,43 сўм етказиб
берилган маҳсулот қийматини ва иш учун олдиндан тўланган почта
харажатини ундиришни лозим топади.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини
муҳокама қилиб, республика бюджетига жавобгар ҳисобидан 39 661 092 сўм
давлат божини ундириш ҳақида тўхтамга келди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
қ а р о р
қ и л д и:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
“M it b-Mubin” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Sh di n
X ji kb r ung st rs” оилавий корхонаси фойдасига 1 983 054 595,43 сўм
етказиб берилган маҳсулот қиймати (қарздорлик) ва иш учун олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
“M it b-Mubin” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 39 661 092 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ж.Ачилов