Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2202-2503/5166 Дата решения 05.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья MADROXIMOV O‘RINBOY YULDOSHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 86cc3cee-3872-44b6-a866-f5ca466ec4b1 Claim ID PDF Hash 3e563d3921e40f18... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 43-моддаси онуни 43 law
онун 49-моддаси онун 49 law
ИПК 221-моддаси ИПК 221 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
онун 49-моддасининг 5-қисми онун 49 5 law
онуннинг 49-моддаси онуннинг 49 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш Судья: ***** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шовот тумани 2025 йил ***** Шовот туманлараро иқтисодий суди, судья ***** раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг суд мажлиси котиблигида, аризачи *****нинг жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ***** сўм молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили ***** (2025 йил *****-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари *****(раҳбар), *****(2025 йилнинг *****-сонли ишончнома ва 2025 йил *****-сонли ордер асосида)ларнинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ***** (бундан буён матнда аризачи ёки Ўзэнергоинспекция деб юритилади) бошлиғининг 2025 йил *****-сонли текшириш ўтказиш тўғрисида буйруғига асосан аризачининг ***** бошлиғи ўринбосари *****, бошқарма бош мутахассиси *****“*****” масъулияти чекланган жамиятига хабардор этиш тартибида текшириш ўтказиш учун юборилган бўлиб, унда текширишга асос-хавфни таҳлил этиш натижалари, текшириш мақсади ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш) тақсимлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан назорат, текшириш ўтказиш муддати 2025 йил июл август ойларида 10 кун этиб кўрсатилган. Шунга кўра ***** ўринбосари *****, бошқарма бош мутахассиси *****томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда (текширув коди 745-588-127), Ўзэнергоинспекция бошлиғининг 2025 йил *****-сонли текшириш ўтказиш тўғрисида буйруғига асосан “*****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)да тасдиқланган дастурга мувофиқ текшириш ўтказилган. Текшириш жавобгар раҳбари *****хабардорлигида, ҳисобчи *****, омбор мудири (моддий жавобгар шахс) *****иштирокида ўтказилди. Текширишда жавобгар ўзига тегишли ***** кўчасида жойлашган нефть омборида 1-, 5- ва 8-сонли сиғимларда сақланаётган печь ёқилғиларидан ***** талаблари асосида сифат таҳлиллари ўтказиш учун намуналар олинган ҳамда Тошкент марказий назорат-кимё лабораториясига юборилган ва лаборатория таҳлил натижаларига кўра ***** литр (***** тн) печь ёқилғилари сифатсиз эканлиги аниқланган. 2025 йил ***** ҳолатига ***** тн. печь ёқилғиси қолдиғи мавжуд бўлганлиги, 2025 йил январь-июнь ойлари давомида жамиятга жами ***** тн печь ёқилғиси импорт асосида Эрон давлатидан кирим қилинганлиги, шунингдек 2025 йилнинг январь-июнь ойлари давомида жами ***** тн печь ёқилғиси шартнома асосида жамият томонидан чиқим қилинганлиги, печь ёқилғиси охирги марта 2025 йил *****кунига ***** -рақамли божхона юк декларациясига асосан ***** тонна печь ёқилғиси қабул қилинганлиги, шу кундан бошлаб сифатсизлиги аниқланган кунга ***** сўмлик ***** тонна сифатсиз печь ёқилғиси истеъмолчиларга сотилганлиги аниқланган ва белгиланган тартибда 2022 йил ***** июлда текшириш далолатномаси тузилган. Жавобгар раҳбари далолатнома билан танишиб, уни имзолаб, бир нусҳасини олган ва ўтказилган текширишга эътирози борлиги, печь ёқилғисининг ГОСТ талабига жавоб бериши, яроқлилиги тўғрисида сифат сертификати борлигини билдирган. Ўзэнергоинспекциянинг 2025 йил 23 июлдаги ***** -сонли Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкция миқдорини белгилаш тўғрисида қарори билан жавобгарга ***** давлат стандарти талабларига мос келмаган ***** сўмлик ***** тн печь ёқилғиси маҳсулоти истеъмолчиларга реализация қилинганлиги аниқланган деб бахоланиб, “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 43-моддасининг биринчи қисмига кўра молиявий санкция миқдори ***** сўм этиб белгиланган. Шундан сўнг “*****” масъулияти чекланган жамияти манфаатида ***** Тошкент туманлараро маъмурий судга ариза билан мурожаат қилиб, ***** нинг 2025 йил ***** июлдаги ***** -сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган, аризага асосан қўзғатилган ***** -сонли маъмурий иш бўйича суднинг 2025 йил ***** сентябрдаги ҳал қилув қарори билан аризани қаноатлантириш рад қилинган. Жавобгар томонидан жарима суммаси тўланмаганлиги сабабли, аризачи Шовот туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан ***** сўм молиявий санкция қўллашни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабини қўллаб-қувватлаб, ариза бўйича ёзма фикрини тақдим қилиб, жавобгарнинг ёқилғи қуйиш шохобчасида текшириш ўтказилганлиги, аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилганлиги, текширишда 1-, 5- ва 8-сонли сиғимларда сақланаётган печь ёқилғиларидан сифат таҳлиллари ўтказиш учун олинган намуналар белгиланган тартибда лаборатория таҳлилларини ўтказиш учун Тошкент назорат-кимё лабораториясига юборилганлиги, олинган намуналар бўйича 2025 йил ***** июлда ўтказилган лаборатория таҳлиллари натижаларига кўра 1 ва 4-сон қатордаги параметрлар бўйича ***** - ***** стандарти талабларига мос келмаганлиги тўғрисида хулоса берилганлиги, жавобгар томонидан “Нефть, газ конденсати ва нефть маҳсулотларини қабул килиш, сақлаш, ташиш, бериш ва ҳисобга олиш бўйича” йўриқномаси талабларига амал қилиб иш фаолияти ташкил этилганлиги ўрганилганда йўриқноманинг 8.8-бандига асосан, кўрсатилган маҳсулотларни келиб тушишини ва қайд қилинишини назорат қилиш ***** шакли бўйича келиб тушадиган маҳсулотларни ҳисобини олиш журнали юритилмаганлиги, жавобгарда 2025 йил ***** январь ҳолатига ***** тн. печь ёқилғиси қолдиғи мавжуд бўлганлиги, 2025 йил январь-июнь ойлари давомида жамиятга жами ***** тн печь ёқилғиси импорт асосида Эрон давлатидан сотиб олинганлиги, 2025 йилнинг январь-июнь ойлари давомида жами ***** тн печь ёқилғиси шартнома асосида сотилганлиги, текшириш кунида қолдиқда ***** тн печь ёқилғиси бўлганлиги, жавобгар печь ёқилғисини охирги марта 2025 йил ***** апрель кунига ***** -рақамли божхона юк декларациясига асосан ***** тонна печь ёқилғисини қабул қилганлиги, бундан ташқари шу кунда ***** тн печь ёқилғиси мавжуд бўлганлиги, шу кундан бошлаб жавобгар сифатсизлиги аниқланган кунга қадар ***** тонна сифатсиз печь ёқилғисини истеъмолчиларга сотганлиги, жавобгар томонидан берилган маълумотга кўра ***** тн печь ёқилғиси ***** сўмдан сотилганлиги, шунга кўра 2025 йил ***** июлдаги ***** -сонли қарор билан жавобгарга нисбатан ***** сўм молиявий санкция қўлланилиши белгиланганлиги, текшириш қонун талабларига риоя қилинган ҳолда ўтказилганлигини билдириб, аризани қаноатлантириб, жавобгарга нисбатан ***** сўм молиявий санкция қўллашни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари ариза талабига эътироз билдиришиб, ариза юзасидан ёзма эътироз тақдим қилишиб, жавобгар томонидан кирим қилинган печь ёқилғилари ***** дан 2025 йил март ва апрель ойларида олиб келинганлиги, ушбу маҳсулотлар сифати белгиланган талабларга жавоб бериши, давлат стандартларига мувофиқлиги ҳақида “Сифат сертификатлари” олинганлиги, нефть омборида жами 9 та сиғим мавжуд бўлиб, текшириш даврида намуна олинган 1-, 5- ва 8-сонли сиғимларда печь ёқилғилари мавжуд бўлганлиги, қолган сиғимларда печь ёқилғиси бўлмаганлиги, ушбу сиғимлардаги қолдиқ печь ёқилғиси миқдори ***** л ва/ёки ***** тн.ни ташкил қилганлиги, ушбу 3 та сиғимларга максимал ҳажми бўйича жами ***** литр печь ёқилғиси сиғишини, шунда ***** литр печь ёқилғисидан текшириш кунига қадар қолдиқда ***** л ва/ёки ***** тн.ни қолган бўлса, қолган ***** л текшириш кунига қадар сотилганлиги, ушбу реализация қилинган печь ёқилғиси давлат стандартларига мувофиқлиги ҳақида “Сифат сертификатлари” мавжуд бўлганлиги, бундан ташқари ушбу реализация қилинган печь ёқилғисини сотиб олган истеъмолчилар томонидан шу кунга қадар ёқилғини сифатидан норози бўлиб шикоятлар келиб тушмаганлиги, текширишда сифат таҳлиллари ўтказиш учун олинган намуналар ***** талаблари асосида олинмаганлиги, қолаверса мазкур аниқланган ҳуқуқбузарлик деб топилган ҳаракатлар жавобгар фаолиятида биринчи маротаба содир этилганлиги, текширишда аниқланган ҳолат ҳолат бўйича жавобгар ҳеч кимга ҳеч қандай зарар етказмаганлиги, текшириш давомида аниқланган камчиликлар бартараф қилинганлиги билдиришиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўрашди. Суд, аризачи ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги 121-сон қарори билан “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низоми (бундан буён матнда Низом деб юритилади) тасдиқланган бўлиб, ушбу Низом ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектларга (юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар) нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси сифатида молиявий санкциялар қўллаш тартибини белгилайди. ***** бу соҳадаги ваколатли орган ҳисобланади. Низомнинг 4-бандига кўра, ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ҳамда сотувчилар томонидан сифати белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини реализация қилишда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ваколатли орган томонидан назорат тадбирлари доирасида ишлаб чиқарувчиларнинг омборларидаги, ёқилғи ва газ ташиш транспорт воситасидаги, ёқилғи ва газ қуйиш шохобчаларининг сиғимларидаги нефть ва нефть маҳсулотларидан намуна олиш механизмларини белгилайдиган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари асосида намуналар олиш орқали аниқланади. Бунда намуна олишдан олдин тегишли объектларда сақланаётган, ташилаётган, реализация қилинаётган маҳсулотлар миқдори аниқланади ва хўжалик ҳисоб-китоб дафтарлари (баланси) билан таққосланади. Намуналар аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш идоралари томонидан назорат харидлари шаклида ваколатли орган билан келишилган ҳолда олиниши мумкин. Бунда аккредитациядан ўтган лабораториянинг синовлар натижалари баённомасидаги хулосалардан ваколатли орган текширувларни ўтказиш ҳамда қоидабузарлик содир этилганлиги ҳолатини аниқлашда фойдаланади. Сифати белгиланган талабларга мувофиқ эмас деб топилган, яъни техник регламент ва стандарт талабларига мос келмаган маҳсулотларнинг реализация қилиниши тўхтатилади. Сифати бузилган маҳсулотнинг ҳажм ёки вазн бирлигидаги миқдори сақланаётган цистерна ва резервуардаги ҳақиқий миқдорини белгиланган талаблар асосида ўлчаш йўли билан аниқланади. Унинг қийматини аниқлашда хўжалик юритувчи субъектнинг хўжалик ҳисоб-китоб дафтарларида (балансида) турган қиймат асос қилиб олинади. Ёқилғи қуйиш шохобчаларининг резервуарларида сақланаётган маҳсулотлар сифатсиз деб топилган тақдирда, реализация қилинган сифатсиз маҳсулотларнинг ҳақиқий ҳажми (миқдори) сифатсиз маҳсулот сақланаётган цистерна ёки резервуарга маҳсулот охирги маротаба қабул қилинганидан сўнг ташкил этган миқдоридан қолдиқ миқдорни чегириб ташлаш йўли орқали аниқланади. Бунда ваколатли орган томонидан қўлланиладиган молиявий санкция миқдори реализация қилинган сифатсиз маҳсулотлар ҳажмидан (вазнидан) келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, аризачи томонидан жавобгарга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида текшириш ўтказилганда жавобгарнинг нефть омборидаги 1-, 5- ва 8-сонли сиғимларда сақланаётган печь ёқилғиларидан ***** талаблари асосида сифат таҳлиллари ўтказиш учун намуналар олинган ва олинган намуналар белгиланган тартибда лаборатория таҳлилларини ўтказиш учун Тошкент марказий назорат-кимё лабораториясига юборилган ҳамда ушбу 1-, 5ва 8-сонли сиғимларда сақланаётган печь ёқилғиларидан сифат таҳлиллари ўтказиш учун олинган намуналар бўйича 2025 йил ***** июлда ўтказилган лаборатория таҳлиллари натижалари Сифат паспортларига кўра печь ёқилғилари 1 ва 4-сон қатордаги параметрлар бўйича ***** ташкилот стандарти талабларига мос келмаганлиги аниқланган. Гарчи текширишда жавобгарга тегишли объектларда сақланаётган, ташилаётган, реализация қилинаётган маҳсулотлар миқдори жами ***** тн ***** л)ни ташкил қилиши ва 1-, 5- ва 8-сонли сиғимларда сақланаётган печь ёқилғиларидан олинган намуналар бўйича лаборатория таҳлиллари натижаларига кўра олинган намуналар стандарт талабларига мос келмаганлиги, сифати бузилган маҳсулотнинг ҳажм ёки вазн ***** тн (***** л)ни ташкил қилишини аниқланган бўлса-да, текширувчилар томонидан реализация қилинган сифатсиз маҳсулотларнинг ҳақиқий ҳажми (миқдори)ни аниқлашда жавобгар реализация қилган сифатсиз маҳсулотларнинг ҳақиқий ҳажми (миқдори) ***** тонна қилиб кўрсатилган ҳамда шундан келиб чиқиб ваколатли орган томонидан молиявий санкция миқдори ҳисоб-китоб қилинган. Аниқланишича, жавобгарнинг нефть омборида ***** лик (яъни ***** минг литр) ер усти сиғимлари мавжуд бўлиб, текшириш кунида 1-, 5- ва 8сонли сиғимларда печь ёқилғиси мавжуд бўлган, қолган сиғимларда печь ёқилғиси мавжуд бўлмаган, яъни улар бўш ҳолатда бўлган. Текширишда оралиқ ўлчов далолатномаси тузилган бўлиб, унга кўра 1-сиғимда ***** литр/ ***** кг, 5-сиғимда ***** литр/ ***** кг, 8-сиғимда ***** литр/ ***** кг, жами ***** литр/ ***** кг печь ёқилғиси мавжуд бўлган. 2025 йил ***** январь ҳолатига жавобгарнинг нефть омборида сақланаётган, ташилаётган, реализация қилинаётган печь ёқилғиси маҳсулотлар миқдори 5 тн.ни ташкил қилган, жавобгар 2025 йил январь ойидан текшириш кунига қадар жами ***** тн печь ёқилғисини импорт шартномаларига асосан Эрон давлатидан сотиб олган, 2025 йил ***** апрель куни ҳолатига жавобгарнинг қолдиқдаги печь ёқилғиси маҳсулотлари умумий миқдори ***** тн.ни ташкил қилган, жавобгар ушбу печь ёқилғиси устига охирги марта 2025 йил ***** апрелда божхона юк декларациясига асосан ***** тонна печь ёқилғисини қабул қилиб олган, яъни 2025 йил ***** апрель куни ҳолатига жавобгарни нефть омборида сақланаётган, ташилаётган, реализация қилинаётган печь ёқилғиси маҳсулотлари умумий миқдори ***** тоннани ташкил қилган бўлиб, шу кун ҳолатига жавобгарнинг нефть омборидаги 9 та ер усти сиғимларининг барчаси, шу жумладан 1-, 5- ва 8-сонли сиғимлар ҳам печь ёқилғиси билан тўла тўлдирилган бўлган. Жавобгар 2025 йилнинг январь-июнь ойлари давомида жами ***** тн печь ёқилғиси маҳсулотини реализация қилган. Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд далиллар билан ҳамда суд мажлисида иштирок этган аризачи ва жавобгар вакилларининг берган тушунтиришлари билан тасдиқланади. Гарчи Низомнинг 4-банди 6-хатбошида ёқилғи қуйиш шохобчаларининг резервуарларида сақланаётган маҳсулотлар сифатсиз деб топилган тақдирда, реализация қилинган сифатсиз маҳсулотларнинг ҳақиқий ҳажми (миқдори) сифатсиз маҳсулот сақланаётган цистерна ёки резервуарга маҳсулот охирги маротаба қабул қилинганидан сўнг ташкил этган миқдоридан қолдиқ миқдорни чегириб ташлаш йўли орқали аниқланиши белгиланган, шунга кўра жавобгарнинг 1-, 5- ва 8-сонли сиғимлардаги маҳсулотлар сифатсиз деб топилганидан келиб чиқиб, сифатсиз маҳсулот сақланаётган 1-, 5- ва 8-сонли сиғимларда реализация қилинган сифатсиз маҳсулотларнинг ҳақиқий ҳажми (миқдори) жавобгарнинг 1-, 5- ва 8-сонли сиғимларга маҳсулот охирги маротаба қабул қилинганидан сўнг ташкил этган миқдоридан қолдиқ миқдорни чегириб ташлаш йўли орқали аниқланиши лозим бўлган бўлса-да, бироқ текширишда мутахассислар томонидан реализация қилинган сифатсиз маҳсулотларнинг ҳақиқий ҳажми (миқдори)ни аниқлашда жавобгар томонидан маҳсулот охирги маротаба қабул қилинган 2025 йил *****куни ҳолатига жавобгарнинг нефть омборида сақланаётган, ташилаётган, реализация қилинаётган печь ёқилғиси маҳсулотлар умумий миқдоридан яъни ***** тоннадан текшириш кунида 1-, 5- ва 8-сонли сиғимларда қолдиқда бўлган *****тоннани чегириб ташлаб, текшириш кунига қадар жавобгар *****тонна сифатсиз печь ёқилғиси реализация қилган деб хатоликка йўл қўйилган. Ушбу ҳолатда жавобгар охирги марта 2025 йил *****куни *****тонна печь ёқилғисини қабул қилиб олган бўлиб, шу кун ҳолатига жавобгарнинг нефть омборидаги 9 та ер усти сиғимларининг барчаси, шу жумладан 1-, 5- ва 8-сонли сиғимлар ҳам печь ёқилғиси билан тўла тўлдирилган бўлган, 1-сонли сиғимга ***** литр, 5-сонли сиғимга *****литр, 8-сонли сиғимга *****литр печь ёқилғиси сиғиши, шундан келиб чиқиб маҳсулот охирги маротаба қабул қилинганидан сўнг ташкил этган печь ёқилғиси миқдори жавобгарнинг 1-сонли сиғимда *****тн/*****л, 5-сонли сиғимда *****тн/*****л, 8-сонли сиғимда *****тн/*****л, жами *****тн/*****л бўлган. Текширишда белгиланган талаблар асосида ўлчаш йўли билан 1-сиғимда ***** литр/***** кг, 5-сиғимда ***** литр/***** кг, 8-сиғимда *****литр/***** кг, жами бўлиб *****литр/*****кг печь ёқилғиси мавжудлиги аниқланган. Шундан келиб чиқиб Низомнинг 4-банди 6-хатбошида белгиланган тартибда аниқланганда жавобгар томонидан реализация қилинган сифатсиз маҳсулотларнинг ҳақиқий ҳажми (миқдори) 1-сонли сиғимда *****/*****л, 5-сонли сиғимда *****тн/*****л, 8-сонли сиғимда *****/*****л, жами *****тонна/*****литрни ташкил қилади. Текширишда жавобгар тақдим этган маълумотномага кўра бир тонна печь ёқилғиси 2025 йилда ўртача *****сўмдан сотилган. Суд, аризачи вакилининг жавобгар томонидан “Нефть, газ конденсати ва нефть маҳсулотларини қабул килиш, сақлаш, ташиш, бериш ва ҳисобга олиш бўйича” йўриқнома талабларига амал қилиб иш фаолияти ташкил этилганлиги ўрганилганда йўриқноманинг 8.8-бандига асосан, кўрсатилган маҳсулотларни келиб тушишини ва қайд қилинишини назорат қилиш *****шакли бўйича келиб тушадиган маҳсулотларни ҳисобини олиш журнали юритилмаганлиги, шунга кўра текширувчилар томонидан реализация қилинган сифатсиз маҳсулотларнинг ҳақиқий ҳажми (миқдори)ни аниқлашда жавобгар реализация қилган сифатсиз маҳсулотларнинг ҳақиқий ҳажми (миқдори) *****тонна қилиб кўрсатилганлиги ҳақидаги важлари билан келишмайди. Шу билан бирга жавобгарнинг омбор кирим дафтарини ундаги маълумотларни ўрганиб, ушбу дафтарга маълумотлар белгиланган тартибда кирим қилинмаганлигини инобатга олиб, ушбу дафтарни далил сифатида қабул қилмайди. Низомнинг 21-бандига кўра, ваколатли органнинг ходимлари томонидан тузилган далолатномалар ҳамда ваколатли орган томонидан қабул қилинган қарор молиявий санкциялар қўллаш учун асос ҳисобланади. Бунда ваколатли органнинг ходимлари томонидан расмийлаштирилган далолатномада бир нечта турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолати акс эттирилган бўлса, ваколатли органнинг қабул қилган қарорида мазкур ҳуқуқбузарликлар таснифи ҳамда уни содир этганлик учун қўлланиладиган молиявий санкциялар тўлиқ акс эттирилади. “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 43-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ҳамда сотувчилар томонидан сифати белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини реализация қилиш — сифати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган реализация қилинган товар қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Қонун 49-моддасининг биринчи қисмига кўра, энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, бундан хўжалик юритувчи субъект содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва молиявий санкциянинг суммасини ихтиёрий тарзда тўлаган ҳоллар мустасно. Низомнинг 28-бандида ваколатли органнинг қарори асосида қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда, ушбу Низомнинг 32-бандидаги ҳолатларда олти ой муддатда тўлаб берилмаган тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 217-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига асосан молиявий санкцияларни қўллаш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пенялар ҳисоблаш, шунингдек юридик шахснинг ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олганлиги ва молиявий санкциялар суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно. ИПК 221-моддасининг иккинчи, учинчи қисмларига кўра, суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди, молиявий санкцияларни қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд молиявий санкциялар суммасининг ҳисоб-китоби қанчалик тўғрилигини ҳам текширади. Гарчи аризачи аризасида жавобгар томонидан сифати белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган *****сўмлик *****тн печь ёқилғиси маҳсулоти истеъмолчиларга реализация қилинган деб бахолаб, “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 43-моддасининг биринчи қисмига кўра ***** сўм молиявий санкция қўллашни сўраган бўлса-да, бироқ суд муҳокамасида тарафлар вакилларининг берган тушунтиришлари ва улар томонидан тақдим этилган далиллардан аниқланишича амалда жавобгар сифати белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган жами *****сўмлик (*****тонна, жавобгар томонидан берилган маълумотга кўра 1 тонна печь ёқилғиси маҳсулоти *****сўмдан сотилган, *****) печь ёқилғиси маҳсулоти истеъмолчиларга реализация қилинганлиги ўз исботини топди. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгарнинг сифати белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган *****сўмлик (*****тонна) печь ёқилғиси маҳсулотини реализация қилган ҳолда нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газидан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарлик содир этганлиги текшириш далолатномаси, лаборатория таҳлиллари хулосалари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги, жавобгарга нисбатан жарима қўллашга асослар мавжудлиги инобатга олиб, ариза талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгарга нисбатан сифати белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган *****сўмлик печь ёқилғиси маҳсулотини реализация қилганлиги учун “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 43-моддасининг биринчи қисмига кўра сифати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган реализация қилинган *****сўмлик товар қийматининг эллик фоизи миқдорида *****сўм молиявий санкция қўллашни лозим топади. Шу билан бирга суд жавобгарнинг текширишда сифат таҳлиллари ўтказиш учун олинган намуналар *****талаблари асосида олинмаганлиги, ушбу реализация қилинган печь ёқилғисини сотиб олган истеъмолчилар томонидан шу кунга қадар ёқилғини сифатидан норози бўлиб шикоятлар келиб тушмаганлиги, мазкур аниқланган ҳуқуқбузарлик деб топилган ҳаракатлар жавобгар фаолиятида биринчи маротаба содир этилганлиги, текширишда аниқланган ҳолат бўйича жавобгар ҳеч кимга ҳеч қандай зарар етказмаганлиги, текшириш давомида аниқланган камчиликлар бартараф қилинганлиги, шунга кўра жавобгарга молиявий жарима қўлланилмаслигини ҳақидаги важларига қўйидагиларга кўра қўшилмайди. ИПК 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Маълумки, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс, шу жумладан, жавобгар ҳам ўз эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳоларларни исботлаши лозимлиги аниқ белгилаб қўйилган. Дарҳақиқат, Қонун 49-моддасининг 5-қисмига кўра, агар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган хўжалик юритувчи субъект йўл қўйилган ҳуқуқбузарликни ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган бўлса, молиявий санкция қўлланилмайди. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан сифати белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган печь ёқилғисини реализация қилган ҳолда содир этилган ушбу ҳуқуқбузарликни ихтиёрий равишда бартараф этиш имконсиз бўлганлиги баробарида, Қонуннинг 49-моддаси бешинчи қисмида назарда тутилган имтиёз содир қилинган ушбу ҳуқуқбузарликка нисбатан татбиқ қилинмайди. Жавобгар вакиллари суд мажлисида текширишда сифат таҳлиллари ўтказиш учун олинган намуналар *****талаблари асосида олинмаганлиги тўғрисида эътироз билдиришган бўлса-да, бироқ шу кунга қадар тузилган ушбу шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилмаган. Шу билан бирга текширишда жавобгарнинг нефт омбори сиғимларида сақланаётган нефть маҳсулотларидан намуна олишда жавобгар раҳбари *****ва омборчи *****иштирок этишган бўлиб, намуналар ***** талаблари асосида 4 нусҳа тоза ва қуруқ шиша идишларга олинган ва муҳрланганлиги ҳақида жавобгар раҳбари ва омборчиси иштирокида 2025 йил *****июлда далолатнома тузилган. ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғриси”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Демак, иш бўйича давлат божи ундирилмайди, барча суд харажатлари эса жавобгар зиммасига юклатилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 186, 200, 215-222-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: *****нинг аризаси қисман қаноатлантирилсин. “*****” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 43-моддасининг биринчи қисмига асосан *****сўм молиявий жарима қўллансин. Қўлланилган жаримани қонун талаблари асосида ундириш вазифаси ***** зиммасига юклатилсин. Аризанинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “*****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - ***** фойдасига *****сўм почта харажати; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ бўлган *****сўм харажат ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ишни кўриш жараёнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича хусусий ажрим чиқарилиб, *****га юборилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья *****