Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1201-2501/13944 Дата решения 05.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистон туманлараро иқтисодий суди Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый 106818
Source ID 31eb030d-4a15-4b56-ac63-4fdb85ceb72a Claim ID PDF Hash ec8b9e5488c8ff61... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 6 973 символов
4-1201-2501/13944-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 05 ноябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – адвокат Б.Э (03.11.2025 йилдаги 19-сон ордер ва 06.10.2025 йилдаги 03-сон ишончнома асосида) ва жавобгар вакили – раҳбар Н.М иштирокида, даъвогар Якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) 106818қизи (ЖШШИР 106818) нинг жавобгар “106818” МЧЖ (СТИР 106818) ҳисобидан 100 000 000 маблағни қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ЯТТ 106818 (даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “106818” МЧЖ (жавобгар) ҳисобидан 100 000 000 сўм маблағни қайтаришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, даъво аризасидаги важларини такрорлаб, судга даъво талабини ўзгартириш тўғрисида ариза тақдим этиб, жавобгар ҳисобидан 100 000 000 сўм пул маблағини ундиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олиб, эътирозлари йўқлигини, қарздорликни тўлаб берилишини билдирди. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. ИПКнинг 157-моддасида даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли эканлиги назарда тутилганлиги, даъво талабига аниқлик киритилиши қонунчиликка зид эмаслиги ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги сабабли даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни лозим топди. 2 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ишдаги далиллардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 10 сентябрда 2-сонли шартнома (шартнома) тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, жавобгар майда шохли зотдор қўйни сотишни, даъвогар эса сотиб олиш ва ҳақини тўлашни ўз зиммасига олган. Даъвогар шартномага асосан 2025 йил 15 сентябрдаги 1-сонли тўлов топшириқномаси билан 100 000 000 сўм пул маблағларини жавобгарнинг ҳисобварағига ўтказиб берган. Шартноманинг 2.2-бандига кўра, жавобгар 30 кун ичида майда шохли зотдор қўйларни даъвогарга топшириши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар томонидан майда шохли зотдор қўйлар даъвогарга етказиб берилмаган. Даъвогарнинг пул маблағларини қайтариш тўғрисидаги талаблари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, тарафлар ўртасида тузилган шартнома 2025 йил 29 сентябрь куни ихтиёрий равишда бекор қилинган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 420-моддасининг учинчи қисмига асосан олдиндан тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, судда жавобгар томонидан майда шохли зотдор қўйлар даъвогарга топширилганлиги ёки тўланган пул маблағлари даъвогарга қайтарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этилмади. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. 3 Юқорида қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 100 000 000 сўм пул маблағини ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб ҳисобланганлиги боис, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво миқдорининг 2 фоизи (100 000 000 х 2%=) 2 000 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар ЯТТ 106818ининг даъво талабини ўзгартириш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин. Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “106818” МЧЖ ҳисобидан даъвогар ЯТТ 106818фойдасига 100 000 000 сўм пул маблағи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “106818” МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига 2 000 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақлари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи, судья З.Раджабов